Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
бизнес ва тадбиркорлик2010
6.5.1-расм. Банклар активлари таркибида спекулятив тавсифдаги кредитларнинг камайишига ва ресурсларни реал иқтисодиётга қўйилма қилиш ҳисобига Республикамизнинг истиқболдаги ривожланишида банклар ҳиссасининг янада ортишига олиб келади. Ўз навбатида банкларнинг капиталлашув даражасини оширишга давлат қўйилмаларнинг манзиллилиги ортишини таъминлайди. Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестицион фаолиятини янада жонлантириш, хорижий инвестицияларни, аввало тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуроллантириш, янги иш ўринларини шакллантириш ва булар асосида миллий иқтисодиётимизни барқарор ва динамик ривожланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1213-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилга инвестицион дастури ҳақида»ги Қарори 1 тасдиқланган бўлиб, ушбу дастур асосидаги капитал қўйилмаларни молиялаштириш манбалари таркибида банк тизими инвестицион кредитларнинг аҳамияти юқори бўлмоқда. Буни қуйидаги жадвал маълумотлари орқали кўришимиз мумкин. Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2010 йилги инвестицион дастурда белгиланган капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажми 18220,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, унинг 8,4 фоизи тижорат банклари кредитлари ҳисобига молиялаштирилади. Шундан, «Қишлоқ қурилиш банк» АТБнинг имтиёзли кредитлари 256,0 млрд. сўмни ташкил 1 Қаранг:www.lex.uz 143 қилиб, асосан ушбу кредитлар қишлоқ жойларида уй-жой қурилишига сарфланиши режалаштирилган. 6.5.1-жадвал. Ўзбекистон Республикасида 2010 йилги инвестицион дастури капитал қўйилмаларининг Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling