Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абдулла қодирий номидаги жиззах давлат педагогика институти тарих ўҚитиш методикаси кафедраси
Download 328 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАС1
Мавзунинг долзарблиги: Ўзбекистон Республикаси мустақил тараққиёт йўлига ўтгач, илм-фан равнақига, жумладан тарих фани ривожига катта эътибор бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунларданоқ жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш йўлини танлади ва оғишмай шу йўлдан бормоқда. Ушбу жиҳат, тарихчилар олдига ҳам қатор вазифаларни юкламоқда. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро алоқалари тарихи, ривожланган ва ривожланаётган давлатлар ички ва ташқи сиёсатларини таҳлил этиш муаммолари ўз долзарблиги билан ажралиб турибди. Ана шундай давлатлар орасида Ҳиндистоннинг ўзига хос ўрни бор. Ер юзидаги соғлом фикрли кишилар ҳамма вақт инсониятнинг, тинч-тотув, бирдам, фаровон, ҳамкор яшашлари тарафдори бўлганлар. Қирғинбарот урушларга қарши курашда фаол иштирок этганлар, тарғибот ишлари олиб борганлар. Шундай ватанпарвар ажойиб инсонлардан бири Хдндистоннинг бош вазири, ҳинд халқининг буюк қизи - Индира Ганди бўлган. Индира Ганди Ҳиндистон модернизациялаш ва замонавий цивилизацияга мослаштириш тарафдори бўлган Ҳиндистон Миллий Конгресси сиёсий арбобларидан бири эди. Мазкур Битирув малакавий ишида Индира Гандининг ХХ аср фожиаси бўлган, жаҳон халқларини қаттиқ ташвишга солган муаммоларидан бири - “қуролланиш пойгаси”нинг авж олиши, ядро ҳалокатининг хавфининг ўсиб боришининг олдини олиш учун қилган сермазмун фаолияти ҳамда унинг Ҳиндистонда олиб борган ички ва ташқи сиёсати ёритиб берилган. Айниқса, Индира Гандининг бошқаруви даврида Ҳиндистон давлатининг ички ва ташқи сиёсати таҳлили бугунги кунгача илмий асосда кенг ўрганишни талаб этади. Маълумки, 1966 йилдан бошлаб Ҳиндистон бош вазири бўлган Индира Ганди давлат ички ва ташқи сиёсатлари соҳасида янги концепцияни ишлаб чиқди. Индира Ганди Ҳинд океанини тинчлик зонасига айлантириш муаммосини ечиш борасида талайгина ишларни амалга оширди. Унинг тинчликсевар ташқи сиёсат олиб бориши, халқаро майдонда обрў- эътиборининг ўсишига олиб келди. “...Жавоҳирлаъл Неру васият қилиб кетган ташқи сиёсатни Индира Ганди ижодий бойитди..., - деган эди Ражив Ганди.1 Индира Ганди Ҳиндистон бош вазири бўлган даврдан бошлаб ўз халқининг тинч ва фаровон яшаши учун ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги ислоҳотларни амалга оширди. Бу концепция Индира Гандининг фаолияти давомида ривожлантирилди. Ҳиндистон мустамлака қилинган давлатлар ичида, иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи озод бўлган мамлакатлардан бири бўлиб, янги уруш хавфини тугатиш, халқаро кескинликни юмшатиш, бетарафлик ва умуман тинчликсевар ички ва ташқи сиёсатни олиб борган давлат эди. Бу ишда Индира Гандининг отаси Жавоҳирлаъл Нерунинг ҳиссаси катта бўлиб, Индира Ганди Ҳиндистоннинг илғор ички ва ташқи сиёсатининг асосини ишлаб чиқди. Индира Ганди бу борада отасининг ишларини, анъаналарини давом эттирди. Индира Гандининг Ҳиндистонда олиб борган ички ва ташқи сиёсати жиддий ўзгаришларга сабаб бўлди. Мазкур муаммоларни тарихийлик нуқтаи - назаридан ўрганиш, илмий таҳлил этиш кун тартибидаги долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Download 328 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling