Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номли тошкент
Download 1.46 Mb.
|
laboratoriya ishi krill
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- Лаборатория иши № 8 Майдонли транзисторнинг ишлаш принцпи ва тавсифини ўрганиш Ишдан мақсад
- Ишнинг қисқача назарияси
Икэ=ф(У кэ) боғлиқликнинг графиклари Иб =cонст нинг учта доимий қийматларида чизилсин.
7.4 - расм. Умумий эмиттер схемаси билан уланган п-р-п биполяр транзисторнинг чиқиш вольт-ампер характеристикаларини ўрганиш схемаси.
5. Транзистор чиқиш характеристикаларини бевосита осциллограф экранида кузатиш учун 7.5-расмдаги схемани йиғамиз. 7.5- расм. Транзистор чиқиш характеристикаларини осциллограф усули билан ўрганиш. 6. Р1 қаршиликнинг учта қийматида ( 100 ком, 50 ком, 25 ком) транзистор чиқиш характеристикаларини ўрганамиз. Назорат саволлари: 1. Ярим ўтказгичли транзисторга таъриф беринг, унинг ВАХ ва параметрларини келтиринг. 2. Транзисторнинг ишлаш тамойилини айтиб беринг.. 3.Умумий эмиттер схемаси билан уланган биполяр транзисторнинг вольт-ампер характеристикаларини кўрсатиб беринг. 4. Умумий эмиттер схемаси билан уланган п-р-п биполяр транзисторнинг чиқиш вольт-ампер характеристикаларини ўрганиш схемасини чизиб беринг. Лаборатория иши № 8 Майдонли транзисторнинг ишлаш принцпи ва тавсифини ўрганиш Ишдан мақсад: Майдон транзисторининг ишлаш принципи , характеристикалари ва параметрларини ўрганиш . Майдон транзисторининг сток, сток-затвор ва затвор характеристикаларини олиш, бу характеристикалар асосида транзисторнинг асосий параметрларини аниқлаш: узилиш ( отсечка) кучланиши, тўйиниш кучланиши, максимал тиккалик ( крутизна), затвор занжиридаги қаршилик утечкаси. Ишнинг қисқача назарияси Майдон(униполяр) транзисторида ток катталиги электронлар ёки коваклар ҳисобига ҳосил қилинади. Биполяр транзисторларда эса ток икки хил: электронлар ва коваклар ҳисобига ҳосил қилинади. Майдон транзистор-ларида токни бошқариш электр майдони ёрдамида амалга оширилади. Майдон транзисторининг тузилиши ва электр схемага уланиши 1а-расмда келтирилган. Майдон транзисторларининг радиосхемада белгиланиши 1.б-расмда кўрсатилган. 8.1а-расм. белгиланиши Майдон транзисторларининг белгиланиши 8.1а-расмда чап томондаги электрод оқим бошланиши – исток деб, ўнгдаги электрод эса оқим қуйилиши – сток деб, ўртадаги бошқарувчи электрод затвор деб аталади. Исток билан сток оралигидаги қатлам канал деб юритилади. Майдон транзисторининг тузилиши 1а-расмда кўрсатилган. Расмда н каналнинг ён сиртига р- типли ярим ўтказгич қатлами ҳосил қилинган бўлиб, у затвор дейилади. Затвор билан канал орасида р-п ўтиш ҳосил бўлади. Транзистор учта электроддан ташкил топган: -И- исток, С- сток ва З- затвор. Одатда исток корпусга (ерга) уланади. Затворга истокка нисбатан мусбат кучланиш берилади. Стокка ҳам истокка нисбатан кучланиш берила-ди. Бу кучланиш канал (ярим ўтказгич)турига қараб мусбат ёки манфий бўлиши мумкин. Масалан, р-типдаги каналли транзисторда стокка манфий кучланиш берилади. Затворга эса затвор канал ўтишини беркитадиган кучла-ниш берилади. Майдон транзисторида чиқиш токи исток сток кучланишига боғлиқ бўлади. Шунингдек сток токи затвор кучланишига ҳам боғлиқ бўлади. Бу кучланиш таъсирида каналнинг кесим юзаси ўзгаради. Каналнинг кесим юзаси камайса унинг қаршилиги ошади. Сток-исток кучланиши каналдаги қатламнинг конфигуриясини ўзгартиради. Шундай қилиб, транзисторнинг чиқиш токи биполяр транзисторлардан фарқли равишда затвор кучланиши билан аниқланади. Бунда затвор токи нолга яқин бўлади. Чунки бу ток р-п ўтишнинг тескари токидир. Транзисторнинг сток- затвор характеристикаси деганда, исток сток кучланиши ўзгармас бўлганда, сток токининг затвор кучланишига боғлиқлигига айтилади. Яъни Ic = f(Uзи ) бунда Uи с=const Транзисторнинг сток характеристикаси деб, затвор кучланиши ўзгар-мас бўлганда, сток токининг затвор исток кучланишга айтилади .Яъни Ic = f(Uзи ) бунда Uи с=const Транзисторнинг сток характерискаси 2-расмда келтирилган. Майдон транзисторининг асосий параметрларидан бири сток–затвор характеристика-сининг крутизнаси ҳисобланади. У қуйидаги формуладан ҳисобланади: бунда Узи =cонст Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling