Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номли тошкент
Download 1.46 Mb.
|
laboratoriya ishi krill
p - n ўтиш. р- типли ва n- типли ярим ўказгичлар ўзаро узвий контактга келтирилса, контакт чегарасида маълум қатлам ҳосил бўлади. Бу қатлам p - n ўтиш деб аталади. Бу қатламда ажойиб ҳодисалар рўй беради. p - n ўтишли ярим ўтказгич ташқи манбага тўғри ва тескари йўналишда уланиши мумкин (2-расм).
Агар p - n ўтишли кристаллга ташқи манбанинг минусини р- соҳасига, плюсини п-соҳага уласак, кристалл орқали ток ўтмайди. Агар ташқи манбанинг қутбларини тескарисига уласак, кристалл орқали ўтадиган ток ошиб кетади. p - n ўтишдан ўтадиган ток катталигини унга қўйилган кучланишга боғлиқлигига p - n ўтишнинг вольт-ампер характеристикаси(ВАХ) дейилади. p - n ўтишнинг ВАХ сининг аналитик кўриниши қуйидагича бўлади. (1) бу ерда - тўйиниш токи Битта p - n ўтишдан иборат бўлган ярим ўтказгичли асбоб диод дейилади. Унинг тузилиши ва схемадаги белгиланиши қуйидагича бўлади (6-расм). Ярим ўтказгичли диод электр токини бир томонлама ўтказади. Унинг бу хусусиятидан фойдаланиб, ўзгарувчан токларни ўзгармас токка айлантиришда фойдаланилади. Р-н ўтиш токининг унга берилаётган кучланишга боғлиқлиги И=ф(У) вольт-ампер характеристика (ВАХ) дейилади. (1) Агар р-н ўтишга тўғри кучланиш берилган бўлса, У0 кучланиш ишораси - мусбат, тескари кучланиш берилган бўлса эса - манфий бўлади. УТУГ > 0,1 В бўлса экспоненциал сонга нисбатан бирни ҳисобга олмаса ҳам бўлади ва кучланиш ортиши билан ток ҳам экспоненциал ортиб боради. Тескари кучланиш берилганда эса -0,2 В кучланиш қийматида ток I0 қийматига етиб келади ва кейинчалик кучланиш қиймати ўзгармайди. I0 катталиги шу сабабли тескари уланган р-n ўтишнинг тўйиниш токи деб ҳам аталади. Тескари ток тўғри токка нисбатан бир неча даражага кичик, яъни р-н ўтиш тўғри йўналишда токни яхши ўтказади, тескари йўналишда эса ёмон. Демак, р-n ўтиш тўғриловчи ҳаракат билан характерланади ва уни ўзгарувчи токни тўғрилашда қўллашга имкон беради. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling