Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги
Download 0.55 Mb. Pdf ko'rish
|
kasb hunar koleji talabalarini jismoniy sifatlarini maqsadli rivojlantirish texnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР
ХУЛОСАЛАР
1. Ҳозирги замон босқичида коллеж талабаларини жисмоний тарбиялаш жараёнини такомиллаштиришнинг эг муҳим илмий-назарий асослари қуйидаги : - коллеж талабаларни жисмоний тарбиялаш тизимида кўп сонли ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш ёш ва жинсни ҳисобга олган ҳолда жисмоний сифатларларни устувор ривожлантириш тамойили бўйича уларни аниқ максадли амалга оширилмоқда. 2. 1-3курс талабаларнинг ёш динамикасида жисмоний сифатлар ривожланиш даражасини тавсифловчи кўрсаткичларнинг ёш ўзгаришларига хос хусусиятларни таҳлил этиш натижасида қуйидаги қонуниятлар аниқланади: - талабаларда жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларига ривожланиш даражасининг йиллик динамикаси хар хил тарзда ўзгаради. Ўғил болаларда ҳам жисмоний сифатлар мутлақ кўрсаткичларининг ўзгаришлари хусусисятлари бир хил намоён бўлмайди. 3. Педагогик тажриба шуни кўрсатадики, барча жисмоний сифатлар ўзгаришларининг табиий ёш хусусиятларини сақлаб қолишгина эмас, айрим ҳолларда ҳатто бу жараённи тезлаштиришга ҳам эришилди. Бу кўпроқ даражада чаққонлик ва эгилувчанликнинг ривожланишига, камроқ чидамлилик, куч ва тезкорликнинг ривожланишига тааллуқлидир. 4. Жисмоний сифатлар ўзаро боғлиқликда таҳлил этиш педагогик тажриба натижасида анчагина ишончли боғлиқ жиҳатларни юзага чиқарди. Масалан, тажриба гуруҳининг 1-курс коллеж талабаларининг бундай боғлиқ жиҳатлар назорат гуруҳларига нисбатан 2,7 марта, қизларда – 2,1 марта, коллеж талабаларининг бутун контингенти бўйича эса 2,4 марта ортиқ бўлди. АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР Коллеж талабаларини жисмоний тарбиялаш жараёнида ҳаракатли ўйинларга ниҳоятда катта аҳамият берилади. Бироқ қатор ҳолатларда, масалан, қизлар учун ритмик гимнастикада спорт тайёргарлигига кенг ўрин ажратилади. Айни вақтда, бизнингча, ҳаракатли ўйинларга бўлган эътиборни спорт машғулотлари фойдасига пасайтириш мақсадга мувофиқ эмас. Уларни максадли, аниқ йўналишига: алоҳида жисмоний сифатларни ривожлантиришига мувофиқ, шунингдек ўзаро боғлиқликда қўллаш маъқул. Бунинг учун диссертацияда тақдим этилган ҳаракатли ўйинлар мажмуаларидан фойдаланиш зарур, улар жисмоний сифатларни биргаликда ривожлантиришга йуналтирилган. 1. Биринчи босқичда ўз йўналишига кўра бирлаштирилган, масалан, кучни ривожлантирадиган ҳаракатли ўйинлар гуруҳини аниқлаб олиш керак. Шунингдек, бошқа жисмоний сифатлар масаласини ҳам ойдинлаштириб олиш лозим (чидамлилик, тезкорлик, эпчиллик, эгилувчанлик). 2. Иккинчи босқичда коллеж талабаларини жисмоний тарбиялаш жараёнида ҳаракатли ўйинларни аниқ мақсадга йўналтириб қўллашни амалга ошириш режаси ишлаб чиқилади. Ҳар бир жисмоний сифатни ривожлантириш 80 та укув соати мобайнида амалга оширилиши тавсия этилади Учинчи босқичда жисмоний сифатлар ривожланиш даражасини баҳолаш мақсадида назорат тести ўтказилади. Кейин илгариги режани такрорлаш бошланади, лекин энди бошқа ҳаракатли ўйинлар гуруҳи, масалан, тезкорлик ривожлантирувчи машқлар берилади. Шундай қилиб барча жисмоний сифатларни қамраб оладиган жараён, назорат синовларини ҳам инобатга олганда, кўпи билан 8-10 ойни ташкил этади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling