Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Download 1.91 Mb.
bet46/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

4.3. Компьютерли эксперимент
Илмий тадқиқотда компьютер технологиясидан фойдаланиш янги имкониятларни очиб беради. Бу технология ўзида математик ва хаёлий эксперимент, моделлаштириш ва аналогия усулларида мавжуд бўлган афзаллик ва устун томонларини бирлаштиради.
Компьютер технологиясида эксперимент қўйиш учун зарур бўлган механизм ва воситалар мавжуд. Булардан энг муҳими компьютер дастурида мужассамлаланган сунъий ақлдир.
Инсон ақли бажарадиган амаллар ва функцияларни (хисоблаш, образларни таниш, бошқариш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, баҳолаш ва бошқалар) компьютер томонидан бажарилиши сунъий ақл амалга оширадиган операцияларни намоён бўлишидир. Сунъий ақл фаолиятини юзага келтирадиган структура компьютер дастуридир. Компьютерли графикани ихтиро қилиниши, уни фан ва амалиётнинг турли соҳаларида кенг татбиқ этилиши сунъий ақл технологиясини такомиллаштириш ишида туб бурилиш ясади.
Сунъий ақл (инсон ақлини модели, аналоги сифатида)иккиламчи хислатга эга бўлсада, кўп жараёнли, беқиёс параметрли ва ўта мураккаб объектларни ўрганишда бугунги кунда тенги йўқ восита ҳисобланади.
Ҳозирги яратилаётган компьютерни бешинчи авлоди бир дақиқада бир ва ундан кўп миллиард ҳолат ёки вариантларни қайд қилиши мумкин. Узаро боғланган процессорлар ансамблидан ташкил топган бундай технология кампьютерли графика ёрдамида ҳар қандай мураккаб объектни хоссаси, ҳаракати ва ўзгаришини моделлаштириш қобилиятига эгадир.
Компьютерли экспериментда асосий қурол-дастур ва экспертли баҳолаш тизимидир. Охиргиси ҳам дастурни махсус турини ташкил қилади. Ўзаро боғланган процессорлар тизимига ўхшаш, экспериментни ўтказишда турли операцияларни бажаришга мувофиқлаштирилган дастурлар тўрини тузиб, ундан фойдаланиш мумкин.
Дастур кўрсатма, алгоритм, фрейм ва слотлардан иборат бўлган тизимдир. Фрейм дастурга киритилган, объектнинг бирон-бир хоссаси ёки белгисини ифодалайдиган атама ва ҳукм блокидир.
Хар бир фрейм объектнинг белгиси ҳақида ахборот берадиган слотдан ташкил топган. Слот фрейм унсури бўлиб, айни пайтда қуйи даражага нисбатан микрофрейм ролини ўйнайди. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир слотда бошқа бир фреймни кўрсаткичи мавжуд. Демак, фреймлар ва слотлар комбинациясини (ўзаро уйғун бирикмасини) тузиш орқали ҳар қандай объектнинг моделини яратса бўлади. Кўргазма восита сифатида дарахт образидан фойдаланиш мумкин. Дарахт илдизи-ахборот банки (манбаи), танаси – дастур, ундаги алгоритм, шохлари – фреймлар, барглари – слотлардан иборат. Бу схема холос, чунки айтганимиздек, ҳар бир слот фрейм кўрсаткичига ҳам эга. Масалан, «маймун» фреймини олайлик.


«Маймун» фрейми
Белги атамалари слотлар
Бу Примат
Жинси Ёки урғочи
Ёки эркак
Ёши I Бутун сон
“Банан” слоти(микрофрейми)
Яшаш макони I Ўрмон
С евимли овқати I Банан Бу I мева
Эрмаклайдии I Дарахтлар ранги I сариқ
Таъми I ширин
Тана тури I Қайшқоқ Териси I қалин
Келиб чиқиши I банан дарахти
1-расм
Маймун эволюцияси ва ҳаёт тарзи муаммосига оид тажрибавий изланиш мақсад қилиб қўйилган тақдирда, унинг интеллектуал қобилиятини текширишга қаратилган компьютерли эксперимент ўтказиш мумкин. Бунда приматлар биологияси, ҳаёт тарзи ва психологиясга оид ахборотларни ўзида сақлаган фреймлар тўри (харитаси) ишлаб чиқилади. Битта ёки бир гуруҳ маймун зотлари, уларни ўраб турган шароит моделлаштирилади.
Фреймлар таркибига олдинги тажрибаларда маймунлар билан ўтказилган экспериментал синов натижалари ҳам киритилади.
Тузилган анимацион моделга ахборот буйруқ шаклини олган вазифа (таъсир) кўринишида берилади. Эксперимент давомида маймунлар гуруҳини тасвирлаган модел муаммоли вазиятга дуч келади. Вазият модель учун номаълум ҳолат, модель вазиятдан чиқиш учун энг оптимал ҳаракат вариантини танлашга уринади.
Ижобий натижа берган ечим таҳлил учун эксперт тизимига топширилади ва баллар қийматида приматлар фаолиятини интеллектуал даражаси баҳоланади.
Органик кимё соҳасида бирикмаларнинг молекуляр структурасини аниқлашга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилди. АҚШ олимлари Фейгенбаум ва Ледерберг ДЕНДРАЛ деб аталган эксперт тизимини яратганларидан кейин, номаълум органик бирикма хоссаларини белгилашга ёрдам берадиган компьютерли эксперимент ўтказиш имконияти вужудга келди.
Ҳозирги вақтда биохимия ва генетикада ишлаб чиқилган компьютерли – виртуал экспериментлар, айниқса улардаги жараёнларни тасвирлайдиган анимацион моделлардан таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида ўрганиш ва намойиш қилиш воситаси сифатида фойдаланилмоқда.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling