Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


Download 1.91 Mb.
bet48/78
Sana08.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1464163
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар

Саволлар ва вазифалар

  1. Хаёлий эксперимент нимага асосланади?

  2. Хаёлий экспериментнинг асосий унсурлари нималардан иборат?

  3. Физик олим Н.Бор қандай экспериментни амалга ошириди?

  4. Хаёлий эксперимент структурасини изоҳлаб беринг.

  5. Хаёлий эксперимент қандай амалга оширилади?

  6. Хаёлий эксперимент қандай афзалликларга эга?

  7. Қандай вазиятда математик эксперимент ўтказилади?

  8. Математик эксперимент унсурлари нималардан ташкил топган?

  9. Математик экспериментнинг технологик босқичларини изоҳлаб беринг

  10. Математик эксперимент қандай ўтказилади?

  11. Физикада термоядроли синтез муаммоси бўйича амалга оширилган математик экспериментни изоҳлаб беринг?

  12. Экспериментда компьютер технологиясидан фойдаланиш қандай имкониятларни очиб беради?

  13. Сунъий ақл нима? Компьютерли экспериментга қандай алоқаси бор?

  14. Экспериментда татбиқ қилинадиган дастур нималардан иборат?

  15. Фрейм нима? Слот нима?

  16. Компьютерли экспериментнинг асосий унсурлари нималардан иборат?

  17. Компьютерли эксперимент қайси ҳолларда ва қандай қилиб ўтказилади.

  18. Компьютерли экспериментнинг афзаллик томонлари нимадан иборат?

  19. Компьютерли экспериментга мисоллар келтиринг?


10-МАВЗУ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТДА МОДЕЛЛАШТИРИШ

1. Модель тушунчаси


Тадқиқотнинг муҳим усулларидан бири моделлаштириш усулидир. Бу усул ҳам эмпирик, ҳам назарий изланиш даражаларида, табиий, техник ва ижтимоий-гуманитар фанларда қўлланиладиган умумилмий усулдир. Моделлаштириш усули ҳар қандай, атомдан тортиб, то инсон, жамият ва космик тизимларгача бўлган объектларни самарали тадқиқ қилиш имкониятини беради.
Моделлаштиришда объект, унинг қизиқиш ўйғотган хоссасини нусхаси, ўхшаш намунаси ишлаб чиқилади. Объектнинг ўриндоши бўлган бу модель ўрганилади, олинган маълумот объект ҳақида билим беради ёки мавжуд билимга янги фактлар, тасаввурлар ва ғоялар қўшади. Демак, моделлаштириш усулидан фойдаланишни асосида моделни қуриш ва уни тадқиқ қилиш ётади.
«Модель» атамаси лот. modulus, франц. modile сўзларидан олинган бўлиб, меъёр, намуна маъноларини англатади.
Модель моддий ёки идеал (намоддий) унсурлардан қурилган бўлиши мумкин. Шаҳар транспорт йўналишларини намойиш қиладиган макет моддий модель турига киради. Хаёлий эксперимент ўтказиш учун тасаввурда ҳосил қилинган объект образи идеал моделни билдиради. Булардан ташқари символик белгилардан, топологик шакллардан тузилган моделлардан ҳам фойдаланадилар. Математик тенгламалар тизими, компьютер дастури шундай моделлар қаторига киради.
Биз кўриб чиқаётган тушунчага қуйидаги таърифни бериш мумкин: модель – бу ўриндош – объект бўлиб, асл, реал объектнинг қизиқиш ўйғотадиган хосса ёки функцияларини нусха сифатида қайтаради, шу боис уни алмаштиради ва тадқиқот предметига айланади. Асл объект хусусиятларини моделда қайта тиклаш предметли (макет, тузилма), образли (тасвир, компьютерли анмация, голографик қурилма) ва белги (график жадвал, схема, тенгламалар тизими) кўринишида бажарилиши мумкин.
Шундай қилиб, модель ўхшаш нусха сифатида асл объектнинг хосса ва томонларини қайтарар (тиклар) экан, у асл объект ҳақида билим манбаига айланади. Бунда модель ўзини борлиғи (нисбатан мустақил мавжудлиги), хоссалари ва функцияларига эга бўлган тадқиқот объекти бўлиб қолади.
Модель ва асл объект ўртасидаги муносабат гомоморфизм (шаклий ўҳшашлик) ва изоморфизм (нуқтали, айнан, аниқ ўхшашлик) тушунчалари орқали изоҳланади. Гомоморфик муносабат деганда модель ва объект ўртасида тўлиқ бўлмаган шаклий ўхшашлик қайд қилинади. Географик харита бирон-бир ўлканинг гомоморфик модели ҳисобланади. Изоморфик муносабатда объект ва модель, уларнинг параметрлари ўртасида катта аниқликдаги ўхшашлик, айнанлик мавжуд.Марс планетасидан ўзи юрар робот орқали юборилган фото суратлар планета сатҳини изоморфик модели сифатида тадқиқ қилинади.
Тадқиқот олиб бориш мақсадида модель икки йўналишда тузилади ва ўрганилади: 1) Олдин объектни нусха-модели қурилади, кейин уни ўрганиш бошланади. Асосий вазифа объектни мумкин қадар аниқ моделини ишлаб чиқиш. Компьютер графикаси ёрдамида яратилган динозаврлар ҳаёти ҳақидаги филмлар шу биринчи йўналишга мисол бўлади. 2) Иккинчисида билиш жараёни моделдан объектга қараб йўналтирилган бўлади. Бунда авваламбор модель ишлаб чиқилади, уни тадқиқ қилиш самарали натижа берган тақдирда асл объектнинг маълум бўлмаган хислатларини таҳлил қилиш амалга оширилади. Ўтган асрда ЭҲМ дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида сунъий интеллект деб аталган артефакт (инсон яратган предмет) вужудга келди.Сунъий интеллектни ақлий фаолият модели сифатида ўрганиш инсон интеллекти ҳақидаги билимларимизни бойитишга олиб келди.
ХХ аср фанларида рўй берган инқилобий янгиланишлар кўплаб фан – техник кашфиёт ва ихтиролар қилишга олиб келди. Уларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиниши натижасида мураккаб ва ўта мураккаб технологик тизимлар яратилди. Бу тизимларни шу вақтгача ишлатилаётган анъанавий билиш усуллари воситасида ўрганиш мумкин бўлмай қолди. Бундай вазиятда моделлаштириш усулидан фойдаланиш тадқиқот самарадорлигини кескин ошириш имкониятини беради . Олдин бўлажак технологик тизимни модели яратилади, у турли шароитларга қўйиб ўрганилади. Шундай кейин асл объект бўлган технологик тузилма яратилади.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling