Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги
Download 1.91 Mb.
|
Илмий тадқиқот методологияси Маърузалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11 -МАВЗУ. НАЗАРИЙ ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ
Саволлар ва вазифалар
Моделлаштиришнинг умумилмий усул эканлиги нимада намоён бўлади? Модель нима? Модель ва объект ўртасидаги умумийлик ва фарқни изоҳлаб беринг? Модель ва реал объект ўртасида қандай муносабатлар бўлиши мумкин? Моделдан фойдаланиш икки йўналишда содир бўлади. Бу қандай йўналишлар? Моделлаштириш қандай усул? Изоҳлаб беринг. Моделлаштириш усули универсаллиги нимада намоён бўлади? Моделлаштириш турлари. Мавжуд турларга изоҳ беринг? Математик моделлаштириш нимадан бошланади? Математик моделлаштириш усулини афзаллик томонлари нимадан иборат? Математик модлеь қандай талабларга жавоб бериши керак? Математик моделлаштиришга мисоллар келтиринг? Компьютерли моделлаштириш нима? Компьютерли моделлаштириш қандай хусусиятларга эга? Компьютерли моделлаштириш қандай амалга оширилади? Компьютерли графика моделлаштириш учун қандай имкониятлар беради? Мутахассислигингизга оид муаммо бўйича компьютерли моделлаштиришга мисол келтиринг? 11 -МАВЗУ. НАЗАРИЙ ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ1. Анализ ва синтезЭмпирик билиш даражасида объектнинг кузатса бўладиган хосса ёки белгиларини, унда содир бўлаётган ўзгаришларни бевосита ёки асбоблар ёрдамида аниқлаймиз, тавсифини берамиз. Шундан кейин тадқиқотчида савол туғилади: кузатилган белги,хосса қаердан пайдо бўлди, у ёки бу ўзгаришни келтириб чиқарадиган сабаб нима? Саволга жавоб бериш учун объектнинг сифати ёки меъёрий қийматларини белгилаб берадиган хусусиятларини кўриб чиқиш керак. Бу хусусиятлар эса объектнинг ҳар доим кузатиб бўлмайдиган алоқалар,боғланишлар ва таъсирлар билан белгиланади. Буларни фикрда аниқлаш ва таҳлил қилса бўлади, натижада идрок қилиб бўлмайдиган хоссаларни, қонуниятларни очиш мумкин. Шу тарзда атомдаги электроннинг ядро атрофида айланиш орбитаси мавжуд эканлиги аниқланган. Бу назарий фикрлаш, тадқиқот,фактларни таҳлил қилиш натижасидир. Назарий тадқиқотда объектнинг сифати ва хусусиятини белгилаб берадиган сабаб ундаги унсурларнинг хоссаларида, улар ўртасидаги боғланишларда изланади. Онгда хоссалар ва боғланишларнинг образлари шакллантирилади, таҳлил қилинади, тадқиқотчи янги хулосага келади , олдин маълум бўлмаган хосса ёки қонуният кашф қилинади. Шундай натижага олиб келадиган усуллардан бири анализ ва синтездир. Таҳлилий тадқиқотнинг якуний босқичида изланувчилар қисм ва унсурлар, улар ўртасидаги боғланишларни инъикос этган образ ва тушунчалардан ташкил топган билимни умумлаштирадилар, ақлий синтезни амалга ошириб янги тушунча хосил қиладилар. Демак, ҳар қандай анализ умумлаштириш, мантиқий синтез билан боғлиқда олиб борилади. Анализ (юнон. analysis – ажратиш, парчалаш, фарқига бориш) амалда ёки фикран объектни қисмларга (унсурларга) бўлиш ва уларни ҳар бирини алоҳида-алоҳида ўрганиш усулидир. Қисмларнинг белгилари ва параметрлари, улар ўртасидаги боғланишни таҳлил қилиш, ундан кейин таҳлилий материални умумлаштириш объектнинг хоссалари, уларни мавжуд қиладиган сабаб ва қонуниятларни кашф қилишга олиб келади. Атом борлиғини белгилайдиган хислат унинг структураси ва стационар барқарорлигидир. Лекин, лабораторияда олиб бориладиган экспериментал изланишларда бу хоссаларни бевосита кузатиб бўлмайди. Шу боис, тадқиқотчилар атом структурасига кирган унсурларни (электрон, ядро, электромагнит майдони ва бошқаларни) алоҳида-алоҳида ўрганадилар, таҳлил (анализ) қиладилар, уларни акс эттирадиган образлар ва тушунчалар онгда шаклланади. Тадқиқот бу билан тугамайди. Навбат умумлаштиришга (синтезга) келади. Физика тарихидан маълумки, олинган таҳлилий натижаларни Н.Бор умумлаштирди, хаёлий эксперимент ўтказди, натижада атом структураси моделини ишлаб чиқди. Эмпирик билиш даражасидаги анализда конкрет хоссалар ва қийматлар ҳақида факт, тавсиф, образ хосил бўлади. Модда туркумига кирган минерал эмпирик таҳлил объекти бўлганида, унинг физик ва химий хоссалари-ранги, структураси, зичлиги, қаттиқлиги, магнит ва электр хоссалари аниқланади. Моддани назарий тадқиқот даражасида таҳлил қилиш структура, атом, молекула, бирикма каби тушунчаларни шаклланишига олиб келади. Ўз навбатида тушунчалар ҳам назарий ва методологик таҳлил предметига айланиши мумкин. Анализ қилинган предметларни таққослаш, бирлаштириш ва умумлаштириш тафаккурда синтез амалини бажарилишига олиб келади. Синтезда таҳлилий тадқиқот жараёнида олинган фактлар, материаллар, тасаввурлар умумийроқ хосса ёки қонуниятни ифодалашларига қараб мазмунан бирлаштирилади, натижада ўрганилаётган предмет хусусида бир-бутун ғоя, тушунча, назария хоксил бўлади. Мазкур тавсифдан келиб чиқиб синтез тушунчасини қуйигича таърифлаш мумкин: синтез-предметни амалда ёки фикрда қисмларга бўлиб таҳлил қилиш жараёнида хосил бўлган фактлар, маълумотлар ва тасаввурларни бир-бирига боғлаб бир бутун мазмунга эга бўлган ғоя, тушунча ва назарияни ишлаб чиқиш усулидир. Ирсият муаммоси билан шуғулланган австриялик олим ва рухоний Г.Мендел (1822-1884) 1865 йилда ирсий қобилиятнинг дискрет (булак-булак) бирлиги борлигини аниқлади. Олим ирсий белгиларни авлоддан авлодга берилиши йўлларини тахлил қилиб шу кашфиётга келди. 1909 йилда Иогансен ирсий белгиларни берилишига доир таҳлилий материалларни умумлаштириб, бир-бутун мазмунга эга бўлган ген тушунчасини фанга киритди. Ўтган асрни ўрталарида молекулалар генетика йўналиши доирасида геннинг структураси ва таркибий қисмлари таҳлил қилинди. Олинган натижаларни умумлаштириш жараёнида ДНК, РНК, КОДОН каби ирсият бирликларини ифодалайдиган тушунчалар ва айниқса, назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган ирсият механизми модели ишлаб чиқилди. Демак, ирсият муаммоси йўналишида ўтказилган тадқиқотларда анализ ва синтез усуллари навбатма-навбат қўлланилди. Хусусан: 1) объектни таркиби ва структурасини ўрганишда анализ; 2) тавсифланган қисм ва унсурларда ўхшаш, умумий хоссаларни ўрганишда, мазмунан бир бутун бўлган тушунча ва ғояларни ишлаб чиқишда синтез устувор роль ўйнайди. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling