Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқотнинг предмети
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили банк-молия терминологиясининг
тил системасида тутган ўрнини аниқлаш, соҳа терминологиясининг шаклланиш манбалари, тараққиѐт усули ва манбалари, семантик ва структур хусусиятларини тадқиқ қилиш, унда инсон омилининг аҳамиятини ўрганишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: банк-молия терминологиясининг ўзбек тили системасида тутган ўрнини аниқлаш; тилшуносликда банк-молия терминологияси тадқиқини таҳлил қилиш; ўзбек тили банк-молия терминологиясининг шаклланиш манбаларини аниқлаш; ўзбек тили банк-молия терминологиясининг тараққий этиш усуллари ва манбаларини аниқлаш, кўрсатиш; ўзбек тили банк-молия терминларини мавзуий гуруҳларга ажратиш; ўзбек тили банк-молия терминлари ўртасидаги парадигматик муносабатларни таҳлил қилиш; ўзбек тили банк-молия терминларининг структур таҳлилини амалга ошириш; ўзбек тили банк-молия терминологиясининг тараққиѐти ва қўлланишида инсон омили иштирокини таҳлил қилиш, соҳа терминологиясини тартибга солиш юзасидан тавсиялар беришдан иборат. Тадқиқотнинг объекти банк-молия соҳасига оид қонун ҳужжатлари, дарсликлар, қўлланмалар, луғатларда, банк иши амалиѐтида қўлланаѐтган ўзбек тили банк-молия терминларидан иборат. Тадқиқотнинг предмети сифатида ўзбек тили банк-молия терминларининг семантик ва структур хусусиятларини тадқиқ этиш белгиланган. 8 Тадқиқотнинг усуллари. Диссертация мавзусини ѐритишда дифференциал-семантик, тавсифий, компонент таҳлил, статистик таҳлил, структур таҳлил методларидан фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: ўзбек тили банк-молия терминларининг семантик хусусиятлари (термин-метафоралар; терминлашиш, детерминлашиш, транстерминлашиш жараѐнлари), мавзуий гуруҳлари аниқланган ва мисоллар асосида далилланган; ўзбек тили банк-молия терминлари ўртасидаги парадигматик муносабатлар (синонимия, антонимия, гипер-гипонимия, полисемия омонимия, паронимия) ўрганилган, мисоллар асосида ушбу ҳодисаларнинг ўзбек тили банк-молия терминологиясида амал қилиши исботланган; ўзбек тили банк-молия терминларининг структур (бир компонентли, икки компонентли, уч компонентли, тўрт ва ундан ортиқ компонентли тузилишга эга терминлар) таҳлили амалга оширилган; антропоцентрик парадигма нуқтаи назаридан ѐндашилиб, ўзбек тили банк-молия терминологиясининг тараққиѐти ва қўлланишида инсон омилининг иштироки изоҳланган, соҳа терминларини тартибга солиш юзасидан тавсиялар берилган. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling