Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

валюта, дебет, инвестиция, кредит, эмиссия сингари терминлар банк 
ишларида ва молия тизимида фаол қўлланувчи муомала воситаси саналади. 
Банк-молия соҳасига оид матнлар таҳлил қилинганда уларда келтирилган 
сўзларнинг 30-50%ини банк-молия терминлари ташкил этиши аниқланди; 
3) 
банк-молия терминлари “Молия тизими терминлари”, “Банк 
иши терминлари”, “Қимматбаҳо қоғозлар терминлари”, “Солиқ тизими 
терминлари”, “Ҳисобиѐт терминлари”, “Суғурта терминлари” сингари 
мавзуий гуруҳларга бирлашади; 
4) 
банк-молия терминлари орасида синонимия (аванс – бўнак, 
акционер – ҳиссадор, маржа – спред, маклер – брокер – даллол, пеня – ўсим), 
антонимия (импорт – экспорт, актив – пассив, инфляция – дефляция, фойда 
– зарар), гипер-гипонимия (заѐм – гипероним; облигациясиз заѐм, 
йўқотишсиз заѐм, фоизсиз заѐм, муддатсиз заѐм, ташқи заѐм, ички заѐм, 
ютуқли заѐм, кафолатли заѐм, давлат заѐми, олтин заѐм, компенсацияли 
заѐм, облигацион заѐм, опцион заѐм, очиқ заѐм, фоизли заѐм, мақсадли заѐм 
гипонимлардир), полисемия (аутсайдр, депонент, лот, валюта), омонимия 
(агент, актив, капитал, пул, ринг), паронимия (абонент – абонемент, 
адресант – адресат, дебет – дебит, конъектура – конъюктура, фикс – фиск, 
экспонат – экспонент) сингари парадигматик муносабатлар мавжудлиги 
аниқланди. Бундай муносабатлар нафақат банк-молия терминологик 


20 
системаси доирасида, балки тил системасининг бошқа сатҳларида ҳам юзага 
келиши мумкин; 
5) 
банк-молия терминологик системасига оид терминлар умумий 
тил системаси ва бошқа терминологик система элементлари билан 
муносабатларга 
киришади, 
яъни 
улар 
ўртасида 
терминлашиш, 
транстерминлашиш, детерминлашиш жараѐнлари кузатилади. 
6) 
банк-молия терминлари аффиксация, композиция, семантик
синтактик сингари усуллар ҳамда терминлашиш, транстерминлашиш 
жараѐнлари натижасида ўз ва ўзлашган қатлам бирликлари асосида кўпайиб 
боради. 
Банк-молия соҳаси терминологиясининг қўлланиш доираси нечоғли 
аҳамиятга молик эканлигини, мазкур соҳа давлат ижтимоий-иқтисодий, 
сиѐсий ҳаѐтидаги жуда муҳим тармоқ эканлигини билиш мақсадида
www.lex.uz
қонун ҳужжатлари маълумотлар базасига мурожаат қилинди. 
www.lex.uz
 
да банк билан алоқадор бўлган 1965 йилда 2 та ва 1991 йилдан 
2017 йилга қадар эълон қилинган жами 2162 та ҳужжат мавжуд бўлиб,
уларнинг 1479 таси амалда, 8 таси амалда эмас, 675 таси ўз кучини 
йўқотганлиги маълум бўлди. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling