9
таҳлилларнинг асослилиги; ўзбек тили банк-молия терминологияси тадқиқи
бўйича хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиѐтга жорий қилингани;
олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани
билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот
натижаларининг илмий аҳамияти
шундаки, диссертация натижалари бугунги
кунда ўзбек
тили лексикаси,
терминологиясида шаклланган
ва
шаклланаѐтган янги, замонавий терминологик системаларни ўрганишга
бағишланган кейинги тадқиқотларга кенг йўл очади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, диссертациянинг хулосалари
ва материалларидан олий ўқув юртларида ўқитиладиган «Ҳозирги ўзбек
адабий тили», «Тилшунослик асослари», «Умумий тилшунослик»,
―Терминология‖, ―Лексикография‖ сингари
мутахассислик фанларидан
маърузалар тайѐрлашда,
шунингдек, ―Ўзбек тили‖ фани ўқитиладиган олий
таълим муассасаларида махсус курслар яратишда фойдаланиш мумкин.
Диссертация таклиф ва тавсиялари ўзбек тилининг қўлланиш кўламини
кенгайтиришга, банк-молия терминологиясини ўзбекча сўзлар
билан
бойитишга хизмат қилади, улардан ўзбек
тили мутахассислари,
банк-молия
тизими ходимлари, иқтисодчилар унумли фойдаланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: