Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат
Ўзбек тили банк-молия терминлари паронимияси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
Ўзбек тили банк-молия терминлари паронимияси. Ўзбек
тилшунослигида қатор соҳалар терминологияси тадқиқ қилинган бўлиб, мазкур тадқиқотларнинг аксарият қисмида терминларнинг шакл ва маъно муносабатлари (синонимия, омонимия, антонимия, полисемия)га кенг ва атрофлича тўхталиб ўтилган. Шу анъанага мувофиқ равишда банк-молия терминологиясининг тадқиқига бағишланган мазкур илмий ишимизда ҳам бу сингари ҳодисалар соҳа терминологик системасида қандай намоѐн бўлиши ўрганилмоқда 209 . Аммо қайд қилиб ўтилган соҳалардан фарқли ўлароқ банк- молия терминлари орасида юқоридаги илмий ишларда тилга олинмаган паронимия ҳодиса мавжудлиги аниқланди. Паронимлар тил луғат бойлигининг бир қисми. Паронимия ҳодисаси мураккаб муносабатлардан бири бўлиб, тилшуносликдаги энг мунозарали масалалардан биридир. 208 Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тили омонимларининг изоҳли луғати. – Тошкент: Ўқитувчи, 1984. – Б 50. 209 Муҳамедова С., Ширинова Е. Ўзбек тилида банк-молия терминологияси система сифатида// «Тилшуносликнинг долзарб масалалари» номли илмий-назарий мақолалар тўплами. – Тошкент, 2012. – Б. 129–132; Ширинова Е. Ўзбек тилидаги банк-молия терминлари синонимияси// Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари (Республика илмий назарий анжумани материаллари). – Тошкент, 2012. – Б.149–151; Ширинова Е. Ўзбек тилидаги банк-молия терминлари антонимияси// Ўзбек тили ва адабиѐти. №6. – Тошкент, 2012, – Б.68–70; Ширинова Е. Ўзбек тилидаги банк-молия терминлари омонимияси// «Истиқлол ва тил» олий таълим муассасалариаро илмий-амалий анжуман материаллари. – Тошкент, 2012. – Б.163–166; Ширинова Е. Ўзбек тилидаги банк-молия терминлари полисемияси//«Ўзбек тилшунослиги: тараққиѐт тамойиллари, илмий муаммолар, истиқболдаги вазифалар» Республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Тошкент, 2013. – Б.85–89. 104 Паронимнинг луғавий маъноси юнонча ―para‖-ѐнида, ѐндош, яқин + ―onoma‖ –ном сўзларидан келиб чиққан бўлиб, талаффузи ўхшаш (бир хил эмас) сўзлар демакдир. Шундан келиб чиқиб, паронимларни тадқиқ қилувчи олимлар бу гуруҳга мансуб сўзларни ажратишда уларнинг талаффузидаги ўхшашликни ҳал қилувчи омил сифатида эътироф этадилар. Мазкур ҳодиса лексик муносабатларнинг бошқа турлари (синонимия, антонимия, омонимия, полисемия) каби терминологик системада ҳам фаол эканлиги банк-молия терминлари мисолида кузатилди. Масалан: абонент – абонемент, адресант Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling