Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/68
Sana19.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1622620
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

Сифатловчили бирикмалар: абонент қарздорлик, авансланган 
воситалар, аванс тўлови, автоном бюджетлар, агрессив қимматбаҳо 
қоғозлар, айланма маблағлар, актив баланс, акцептланган вексель, 
акцептланган (маъқулланган) чек, акцептли кредит, истеъмол кредити, 
ихтиѐрий тўловлар, хусусий кредит, электрон пуллар, юқори бюджет, 
қимматли қоғозлар, қоғоз пуллар, қуйи бюджет, қўш акциялар, ҳужжатли 
назорат. 
Икки компонентли терминлар орасида тўлдирувчи шакли ѐрдамида 
шаклланган бирикмаларни ҳам учратиш мумкин: бизнесни аванслаш, 
васийликни тайинлаш, бюджетни режалаштириш, бюджет олувчи, кредит 
берувчи, пулларни ювиш... 
Уч компонентли банк-молия терминларининг тобе компонентлари 
иккитадан бўлиб, аксарият терминларда тобеланиш занжирли тарзда намоѐн 
бўлишини кузатиш мумкин: автоматлаштирилган бошқарув тизими, 
автоматлаштирилган информацион тизимлар, автоном капитал сармоялар, 
анъанавий депозит институтлари, монополияга қарши қонунчилик, 
монополияга қарши қўмиталар, банклараро ҳисоб-китоблар, банклар 
фаолиятини лицензиялаш, умумий ташқи қарз, халқаро банк кредити, 
хўжалик субъектлари молияси, хўжалик фаолияти таҳлили, чет эл банки, 
чет эл валютаси, эмиссиявий қимматли қоғозлар, ягона ғазна ҳисобварағи, 
қимматли қоғозлар бозори, қимматли қоғозлар эмиссияси, ҳудудий молиявий 
режалар... 


109 
Тўрт ва ундан ортиқ компонентли банк-молия терминлари эса 
мураккаб тузилишга эга бўлиб, уларнинг ифода планида, аниқловчи 
аниқланмиш, тўлдирувчи ва тўлдирилмиш муносабатлари ҳам намоѐн бўлади. 
Айрим терминлар таркибида уюшиқ бўлаклар ҳамда улар ўртасида ва 
боғловчиси иштирок этади: айланма касса маблағи меъѐри, банкларни 
рўйхатга олиш ва уларни лицензиялаш, банкларнинг иттифоқлари ва 
уюшмалари, банкларнинг чет эллардаги филиаллари ва ваколатхоналари
қимматли қоғозларнинг номинал сақловчиси, қимматли қоғозлар эгалари 
реестри, қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи... 
Структур хусусиятлари нуқтаи назардан таҳлил қилинган банк-молия 
терминларининг миқдорий нисбатини қуйидаги диаграммада яққол кўриш 
мумкин (Қаранг. 5-расм). 
Кўриниб турибдики, ўзбек тили банк-молия терминларининг энг катта 
қисмини бир компонентли банк-молия терминлари ва икки компонентли 
банк-молия терминлари ташкил этади. Аммо, шуниси ҳам эътиборлики, уч 
компонентли, тўрт ва ундан ортиқ компонентли терминлар миқдори 
биргаликда умумий терминларнинг 1/3 қисмини ташкил этади. Бу эса 
терминлар учун жуда катта кўрсаткичдир. Айнан мазкур ҳолат банк-молия 
терминларининг соҳа вакиллари ва тил соҳиблари томонидан қўлланишида 
қийинчиликларни юзага келтириши мумкин.
30% 
37% 
16% 
17% 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling