Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети


Download 0.51 Mb.
bet8/22
Sana06.01.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1080901
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
1 варМад Каримова диссертация

Фразеологик маъно. Фраземанинг вокеликка нисбатан берилувчи луғавий мазмуни (ниманингдир номланиши, ифодалаши) фразеологик маъно дейилади. Масалан, “David and Jonathan” фраземаси «ажралмас дўстлар» маъносини, “John Trot” фраземаси эса «қишлоқи» маъноларини англатади.
Фразеологик маъно таркибини семик таҳлил қилиш асосида ҳам идеографик семалар ажратилади. Масалан, “to be out of sort” фраземаси сифатларининг луғавий маъноси таркибида «кайфият» эмоциянинг ижобий-салбийлиги», «эмоциянинг кучли -кучсизлиги» семалари ажаратилади. Ана шу идеографик семалар асосида юқоридаги фраземанинг маъносини «хафа бўлмок», “кайфияти ёмон бўлмок” деб таърифлаш мумкин.
Фраземадан яхлитлигича англатиладиган маъно бидан унинг таркибидаги лексемалар англатадиган маънолар орасидаги муносабат асосида фраземаларнинг икки семантик тури фарқ қилинади: 1. Фразеолигик бутунлик; 2. Фразеологик чатишма.
Маъноси таркибидаги лексемаларга хос маънолар асосида изохланадиган, шу лексик маъноларнинг умумий махражи сифатида гавдаланадиган фразема фразеологик бутунлик дейилади. Масалан, close one’s eyes to something.
Маъноси таркибидаги лексемаларга хос маънолар асосида изоҳланмайдиган, бу лексемаларга хос лексик маъноларни ҳисобга олмайдиган фраземага фразеологик чатишма дейилади.
Фразеологик чатишмага хос маъно таркибидаги лексемаларнинг маъносидан ажралиб колгани, хатто зид бўлади.
Масалан. еat one’s hat (ўзбекча “қулоғимни кесиб бераман” ёки “отимни бошқа қўяман”) маъносида.
I don’t belive the boss is going to give us an extra day off work at Christmas time. If he does, I’ll eat my hat. (S. Maugham)
Фразеологик бутунлик ва фразеологик чатишма учун умумий белги уларда семантик ҳамда грамматик синтезга интилишнинг мавжудлигидир. Бунда куйидагилар назарда тутилади:

  1. Таркибида икки ва ундан ортиқ лексема қатнашади.

  2. Яхлит бир маъно гавдаланади.

  3. Таркибидаги лексемалар ўз лексик маъно мустақиллигини йўқотади.

  4. Эркин боғланма билан факат омонимик ҳолатда бўлади.

  5. Фраземани факат яхлитлигича алмаштириш мумкин.

  6. Матнда яхлитлигича бир синтактик вазифа келади.

  7. Бошқача тилга яхлитлигича таржима қилинади.

Фразеологик бутунлик билан фразеологик чатишма орасидаги фарқ – улардаги умумий белгининг (семантик ва грамматик синтезга интилишнинг) меъёрида. Буни қуйидаги киёслардан билиб олиш мумкин.
1а. Фраземанинг маъноси таркибидаги лексемаларнинг маъносига боғлиқ шу лексик маъноларнинг ўзига хос синтезидан иборат бўлади.
1б. Фраземанинг маъносини унинг таркибидаги лексемаларнинг маъносига боғлиқ эмас, булардан келиб чиқмайди.
2а. Фраземанинг маъносини унинг таркибидаги лексемаларга хос маънолар асосида изохлаш мумкин.
2б. Фраземанинг маъносини унинг таркибидаги лексемаларнинг хос маънолар асосида изохланмайди, фраземадан англашиладиган маънони тушунишда қандайдир шартлилик мавжуд бўлади.
3а. Таркибидаги лексемаларга хос маънолар қисман бўлсада ҳисобга олинади.
3б. Тарикбидаги лексемаларга хос маънолага ҳисобга олинмайди.
4а. Фраземанинг яхлит маъноси фонида таркибидаги лексемаларга хос маънолар ҳам сезилиб тургани сабабли бундай фраземанинг маъноси кўп қиррали, бой бўлади, анчагина мураккаб ҳолатда гавдаланади; ички образ хаёт бўлади.
4б. Факат фраземанинг яхлит маъносигина мавжуд бўлади. бу маъносининг гавдаланишида таркибидаги лексемаларниннг маъноси қатнашмайди, ички образ сўнган бўлади. Шу боис фраземанинг маъноси анча содда ҳолатда гавдаланади.
5а. Маъносини ўз таркибига кўра изохлаш имкониятининг борлиги билан бундай фразема ясама лексемаларга ўхшаб кетади.
5б. Маъносини ўз таркибига кўра изохлаш имкониятининг йўқлиги билан бундай фразема туб лексеманинг бош маъносига ўхшаб кетади.
Услубий бахо ифодалашнинг лексемадаги ва фраземадаги мавкеи ўзаро фарқланади. Бундай бахо лексемаларнинг кўпида яккол ифодаланиб турмайди, баъзан эса бундай бахо лексемани турлича маъно муносабатига каритиш, турлича қўллаш билан ҳосил қилинади. Фраземаларнинг кўпида эса услубий баҳо унинг мазмун планида доимий таркибий қисм бўлиб қатнашади, баъзан фразема маъносини бутунлай қамраб олгандек, кўмиб юборгандек бўлиб кўринади.
Фраземалар одатда вокеликни номлабгина колмай, уни баҳолаб ҳам туради. Фраземаларнинг тилда яшашини оклаб турувчи сабаблардан бири шу. Масалан: Фраземанинг мазмуни планига мансуб услубий бахо ҳам, худди лексемада бўлганидек стилистик сема деб юритилади.
Лексеманинг мазмун планидан келиб чиқиб белгилангани каби, фраземанинг мазмун планидан келиб чиқиб ҳам туркумлик семаси белгиланади. Туркумлик семаси асосида фраземалар сифат, феъл, равиш туркумларига киритилади.
Тил бирликлари бир ёки бирдан ортиқ маънони англатади. Бир маънони англашитш ҳодисаси моносемия, бундай хусусиятли тил бирлиги моносематик бирлик дейилади7. Бирдан ортиқ маънони англатиш ҳодисаси полисемия, бундай хусусиятли тил бирлиги полисемантик бирлик дейилади. Барча тил бирликлари моносемантик (бир маъноли) ва полисемантик (кўп маъноли) деб иккига гуруҳланади. Булардан полисемантик тил бирликлари алоҳида диккат билан ўрганиши талаб қилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling