Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети
Download 0.51 Mb.
|
1 варМад Каримова диссертация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
- Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари
- Мавзу бўйича адабиётлар шархи ва тадқиқотнинг методологик асоси
- Тадқиқотнинг таҳлил усули
- Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти.
- Тадқиқот ишининг тузилиши
Тадқиқот объекти: Ушбу диссертациянинг ўрганиш объекти фразеологик бирикмаларнинг структуравий ва семантик хусусиятларидир ҳамда шу материал асосида яратилган таржима асарларидир.
Диссертациямизнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилиларидаги мураккаб компонентли фразеологизмларнинг структуравий ва семантик жиҳатдан таҳлил қилиб, уларнинг орасидаги ўхшашлик ва фарқ қилувчи хусусиятларни очиб беришдан иборатдир. Изланишнинг мақсадиги эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш назарда тутилади: - фразеологик бирикмаларнинг туб мохиятини очиб бериш; - фразеологик бирикмаларнинг контекстуал маъноларини эътиборга олган холда уларнинг турларини таҳлил қилиш; - Инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологик бирикмаларнинг структурал-семантик турларини таҳлил қилиш; - Инглиз тилидаги фразеологизмларни қиёсий таҳлил қилиш ва уларни таржимма қилиш жараёнида туғиладиган қийинчиликларни бартараф қилиш йўлларини излаш; - Ҳар икки тилдаги таржима қилинган вариантларни ўзаро қиёслаш ва таржима учун мақбул усуллари борасидаги назарий, амалий билим ва таржибаларни умумлаштириш, қиёсий тадқиқ этиш орқали янги илмий хулосалар чиқариш таржимонлик маҳоратини ривожлантиришдир. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Тадқиқот натижасида олинган хулосаларнинг янгилиги шундан иборатки, ушбу тадқиқотда инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологизмлар биринчи марта структуравий ва семантик жиҳатдан қиёсланган ҳолда таҳлил қилиниб уларни таржима қилиш муаммоларига ижодий ёндошиш йўлга қўйилди. Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари: Мазкур магистрлик диссертацияси инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологик бирикмаларнинг контекстуал маъно хусусиятларини киёсий кесимда тадқиқ килиш ва уларни таржима қилиш масаласини таҳлил қилишга бағишланган. Маълумки, ушбу мавзу бўйича анчагина илмий изланишлар олиб борилган, аммо фразеологик бирикмаларнинг контекстуал маъно хусусиятлари, уларнинг структурасидаги элементларнинг ўзаро муносабатлари ва таржима масалалари ўз ечимини кутаётган мавзулардан эканлиги уни янада чуқурроқ кўриб чиқишни тақозо этади. Мавзу бўйича адабиётлар шархи ва тадқиқотнинг методологик асоси:Ушбу тадқиқот ишини тайёрлашда тил материали сифатида инглиз ва ўзбек адиблари асарлари, назарий материал сифатида эса Ш. Раҳматуллаевнинг «Ўзбек тилининг қисқача фразеологик луғати», Ўзбек тилининг изоҳли луғати, А.В.Куниннинг «Англо-русский фразеологический словарь», профессор И. Р. Гальперин раҳбарлиида тайёрланган «Большой англо-русский словарь», “Longman Dictionary of English Language and Culture” ҳамда “Oxford Wordpower Dictionary for learners of English” луғатларидан фойдаланилди. Унда келтирилган мисоллар юқорида номлари зикр этилган луғатлардан ва бадиий адабиётлардан олинди. Тадқиқотнинг методологик асосини Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг асарлари, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ҳамда фан, таълим-тарбия ва маданият соҳаларидаги стратегик йўналишларга доир қарорлар ташкил этади. Фундаментал тадқиқотлар, умумий тилшунослик ва қиёсий типология, хусусан Бодуэн де Куртенэ, Б.А. Серебренников, Н. Хомский В.Гумбольдт, И.Мешчанинов, Н.Амосова, В.Маслова, А.Ҳожиев, А.Абдуазизов, Д.Ашурова, Ў.Юсупов, Ш.Сафаров, Н.Турниёзов, Ж. Бўронов, Ғ.М. Хошимов ва бошқаларнинг илмий тадқиқотлари, туркийшунос олимларнинг илмий ишлари мазкур тадқиқот учун назарий асос бўлди, ушбу диссертацияни тайёрлашда муҳим роль ўйнади ва уларнинг соҳа бўйича яратган монографиялари ва диссертациялари тадқиқотнинг методологик асосини ташкил қилади. Тадқиқотнинг таҳлил усули: Тадқиқотни амалга оширишда ҳозирги тилшуносликда кенг қўлланилаётган методлар, хусусан, анъанавий тасвирий метод, қиёсий метод, компонентлар таҳлили методи ва статистик таҳлил методларидан кенг фойдаланилди. Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Ушбу диссертациянинг назарий аҳамияти шундан иборатки, ушбу диссертацияда келтирилган хулоса ва тавсиялар лексиқология фанидан олиб бориладиган фразеологизмларнинг структуравий ва семантик тузилишига бағишланган назарий ва амалий дарсларда унумли фойдаланиш мумкин. Тадқиқот ишимизнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, биз инглиз ва ўзбек тилларида бадиий адабиётларда учрайдиган мураккаб компонентли фразеологизмларни ўзбек тилига таржима қилишда, шунингдек, лексикография, яъни луғатшунослик борасида луғат тузиш жараёнида фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, таржима назарияси, матн таҳлили, лексиқология фанларидан олиб бориладиган амалий машгулотларда мисоллар сифатида, вазифа ва тестлар сифатида ҳам қўлланиши мумкин. Тадқиқот ишининг тузилиши: Диссертация таркибан кириш, уч бобдан иборат асосий қисм, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар руйхатидан иборат. Ушбу диссертациянинг кириш қисмида танланган мавзунинг долзарблиги, илмий ишнинг мақсад ва вазифалари, назарий янгилиги, амалий аҳамияти, илмий объектлари ва ишнинг структураси ҳақида маълумот берилади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling