Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети
Ташқи нутқ бошқаларга қаратилган ва назорат қилиш мумкин бўлган фаол нутқ бўлиб, у оғзаки ва ёзма
Download 263.25 Kb.
|
1 план ва диссертация Гулноза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Монологик нутқ
- Диалогик нутқ
Ташқи нутқ бошқаларга қаратилган ва назорат қилиш мумкин бўлган фаол нутқ бўлиб, у оғзаки ва ёзма кўринишларга эга.
Оғзаки нутқ одатдаги товушли сўзлашув нутқи бўлиб, бу нутқ кўпроқ оҳанг ва турли имо-ишоралар билан алоқадордир. Унда мураккаб грамматик қурилмалардан деярли фойдаланилмайди. Ўқувчи оғзаки нутқда кўпроқ содда гапларни қўллайди: у ўз субатдошига ниманидир кўрсатиши, мантиқий урғудан фойдаланиб, маълум бир сўзни алоҳида таъкидлаши, ниманидир мимика, кўз, қўл, бош ҳаракати билан англатиши мумкин. Оғзаки нутқда фикрни ихчам ифодалаш мақсадида тўлиқсиз гаплар кенг қўлланилади.Нутқнинг бу тури бир ёки неча киши томонидан амалга оширилади ва монологик, диалогик шаклда намоён бўлади. Ёзма нутқ эса ҳарф ва сўзларнинг маълум қонуният асосида ўзаро бирикуви, тиниш белгилари, ҳар хил ажратишлар: абзацлар, параграфлар вагапларни грамматик жиҳатдан аниқ ва тушунарли баён этиш орқали рўёбга чиқади. Ёзма нутқҳам оғзаки нутқ сингари монологик ва диалогик шаклларда бўлиши мумкин. Монологик нутқ бир кишининг бошқаларга қаратилган нутқи ҳисобланади ва ҳикоя қилиш, хабар бериш, ўқилганни қайта сўзлаб бериш, ўзи савол бериб, ўзи жавоб бериш шаклида намоён бўлади. Диалогик нутқэса икки ва ундан ортиқ киши ўртасида амалга оширилади. Нутқнинг бу кўриниши ўзига хос хусусиятларга эга. Аввало бу нутқ кенг жумлаларни талаб этмайди. Шунинг учун диалогик нутқ таркибида тўлиқсиз гаплар жуда кўп бўлади. Бундай нутқ таркибида сўроқ ва ундов гаплар ҳам учрайди. Гаплар кўпинча ўзининиг қисқалиги билан ажралиб туради. Оғзаки диалогик нутқда сўз билан ифодалаш қийин бўлган бир қатор воситалар: мимика, имо-ишоралар, оҳанг ҳам ишга солинади. Фикрни беришда ўқувчиларда бу воситаларни тарбиялаш ҳам она тили ўқитишнинг муҳим вазифаларидан биридир. Таълим жараёнида кўпинча диалогнинг кенг тарқалган кўриниши – суҳбатдан фойдаланилади. Бу одатда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқотдир. Нутқнинг бу кўриниши тугалланган жумлалардан фойдаланиш билан ажралиб туради. Нутқнинг иккинчи тури ёзма нутқдир. Ёзма нутқни ривожлантириш оғзаки нутққа қараганда анча мураккаб жараён саналади. Чунки у ўқувчидан грамматик ва мазмун жиҳатидан тўғри жумла қуришни, ҳар бир сўзни ўз ўрнида тўғри қўллашни, фикрни ихчам, изчил, ифодали, услуб жиҳатидан содда ва равон ифодалашни, баён қилинган фикрлар асосида хулосалар чиқаришни талаб этади. Бу нутқнинг мураккаб табиати яна шундаки, у имло, тиниш белгилари ва услуб билан боғлиқ. Сўзни тўғри ёзиш, тиниш белгиларини ўринли қўллаш, фикрни услуб талабига мувофиқ баён қилиш ўқувчидан катта масъулиятни талаб этади. Шу сабабли нутқнинг бу тури анча секин ва мураккаб кечади. Ёзма нутқнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири уни текшириш, тузатиш, такомиллаштириш мумкинлигидир. Бу жиҳатдан у оғзаки нутққа қараганда анча қулай имкониятларга ега. Ўқувчи ёзма нутқдаги хато ва камчиликлар устида ишлайди, уларни бартараф этади, кейинги ишларида бу хато ва камчиликларга йўл қўймасликка интилади. Она тили ўқитувчиси шуни ҳам унутмаслиги лозимки, кўпинча ўқувчилар ёзма ишларда имло ва тиниш белгиларига катта эътибор бериб, матннинг мазмуни устида етарли иш олиб бормайдилар. Матнларда кўпинча мавзуга алоқаси бўлмаган фикрлар устунлик қилиб, асосий фикрлар эътибордан четда олади. Шунинг учун она тили машғулотларида ўқувчилар диққати фақат имло ва тиниш белгиларига эмас, балки баён қилинаётган фикрнинг асосли далилларга эга бўлиши, материалнинг тўғри жойлаштирилиши, фикрнинг нутқ шароитига мос ҳолда тўғри баён қилинишига ҳам қаратилиши лозим. Она тили машғулотларида шундай ҳолатни вужудга келтириш лозимки, ўқувчи яратган матнидан қониқиш ҳосил қилсин. Бу уни ўз нутқини такомиллаштириб боришга илҳомлантиради. Нутқ алока-аралашув вазифасидан ташқари яна бошқа вазифалар, чунончи, поэтик вазифа ҳам бажариши мумкин. Нутқнинг алоҳида кўриниши ўқишдир.Нутқ қўлланиш соҳасига қараб бадиий нутқ, илмий нутқ, расмий нутқ каби шаклларга эга бўлади. Ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай ҳолатда ҳам аниклик, равонлик, соддалик, таъсирчанлик нутқнинг энг муҳим белгилари бўлиб қолиши керак. Download 263.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling