Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети
II - боб. Нутқнингструктуравий хусусиятлари
Download 263.25 Kb.
|
1 план ва диссертация Гулноза
II - боб. Нутқнингструктуравий хусусиятлари
2.1. Нутқ ва унинг турлари Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек нутқ — тилнинг фикр ифодалаш ва алмашиш жараёнларида амал қилиши, тилнинг алоҳида ижтимоий фаолият тури сифатидаги муайян яшаш шакли экан. Нутқ деганда унинг оғзаки (овозли) ва ёзма равишда намоён бўлишидаги жараёнлар, яъни сўзлаш жараёни ва унинг натижаси (хотирада сақланган ёки ёзувда қайд этилган нутқий фикрлар, асарлар) тушунилади. Лингвистик назарияда нутқ тушунчаси бошқа одамлар хулқ-атвори ва фаолиятига таъсир кўрсатиш мақсадида уларга ахборот, хабар етказишга хизмат қиладиган ташқи нутқ, яъни гапириш, тил белгиларининг эшитиш аъзолари томонидан идрок қилинадиган (овоз ёзиб олувчи ускуналар ёрдамида қайд этиладиган ва қайта такрорланадиган) артикуляцияси тарзида ёки ушбу белгиларнинг ёзувда шартли акс этиши тарзида тушунилади[23.,22]. Ҳар бир кишининг нутқи индивидуал, ўзига хос хусусиятларга эга бўлади; ваҳоланки, асосий тил унсурлари — луғат таркиби ва грамматик қурилиши якка шахсларгагина тегишли бўлмай, умумникидир, яъни муайян тил жамоасига умуман тааллуқли бўлади. Нутқ киши тафаккури, унинг онги билан чамбарчас боғлиқдир. Нутқда кишининг ўй-фикрлари шаклланади ва мавжуд бўлади. Нутқ туфайли ва нутқ асосида борлиқни умумлашган ҳолда мавхумий акс эттириш, индивидуаллик доирасидан чиқиб, жамоатчилик маҳсулига айланадиган мантиқий тушунчавий фикрлаш мумкин бўлади. Нутқ киши руҳиятининг бошқа жиҳатларини, унинг сезгилари, идроки, хотираси, ўй-хаёллари, ҳиссиёти, иродаси ва бошқаларнинг намоён бўлиши ва амал қилишида, киши онгининг ривожланишида ҳам катта аҳамиятга эга. Одам нутқ ёрдамида ўзининг фикрлари, ҳис-туйғулари, истакларини баён етади ва бошқаларнинг фикрлари, ҳис-туйғулари, истакларини англаб олади. Инсон нутқи ранг-баранг. Дўстларнинг суҳбати ҳам, сўзлаётган кишининг чақириши ҳам, санъаткорнинг саҳнадаги монологи ҳам, ўқувчининг синфдаги жавоби ҳам нутнинг бир кўринишидир. Шароитга қараб нутқ турли хилда намоён бўлади. У баъзан истак-тилак, баъзан чақириқ-мурожаат, баъзан эса инсон қувончи ёки руҳий изтироби шаклида ифодаланади. Нутқички ва ташқи кўринишларга эга. Ички нутқ одамнинг ўз ичида гапирадиган пассив нутқи бўлиб, у иккинчи кишининг иштирокини талаб етмайди. Шунинг учун ҳам бу нутқ ўз-ўзига қаратилган нутқ саналади ва уни назорат қилиб бўлмайди. Ички нутқ оғзаки ва ёзма нутқнинг асоси сифатида хизмат қилади. Шунинг учун инглиз тилини ўқитиш жараёнида ички нутқни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор беришга тўғри келади. Ўқувчиларга баён қилинадиган фикрни ўз ақлий фаолият жараёнидан ўтказиш, уни фикран бир жойга тўплаш ички нутқнинг ривожланишига самарали таъсир кўрсатади. Инглиз тили машғулотларида бажариладиган мустақил ишларнинг ҳаммаси ички нутқҳолатида бошланиб, кейин ташқи нутқ шаклида намоён бўлади. Айниқса, иншо, баён ёзишни бошлашдан олдинги жараённи бу нутқ кўринишисиз тасаввур етиб бўлмайди. Download 263.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling