Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети


Download 263.25 Kb.
bet8/25
Sana11.01.2023
Hajmi263.25 Kb.
#1087955
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
1 план ва диссертация Гулноза

2. Морфема.
Тил бирлиги бўлган морфема морфологик бирлик сифатида ўзининг моддий асоси, қурилиш материали бўлган фонемадан-товушдан фарқланади.
Диалектик фалсафанинг умумийлик ва хусусийлик категорияси нуқтаи назаридан морфема ҳам, фонема ҳам тил бирликлари сифатида умумийликка эга. Айни вақтда хусусийлик умумийликнинг воқеланиши, умумийликнинг муайян вазиятда аниқ намоён бўлиши экан, морфеманинг умумийликдан хусусийликка ўтиши, фонемадан фарқ қилиши, ўзига хослиги нимада. деган ҳақли савол туғилади.
Эслатамиз, морфема термини тилшуносликка Бодуен де Куртене томонидан киритилган бўлиб, сўзнинг энг кичик маъноли қисмини ифодалаш учун қўлланган[59.49-57]. Демак, ушбу фикрдан морфеманинг муайян маънога эгалиги, маъно ифодалаш тушунчаси келиб чиқади. Айнан мана шу нуқтада морфема фонемадан фарқ қилади. Шунингдек, морфема маънога эга бўлишига кўра тилнинг энг кичик маъноли бирлиги ҳисобланади. Бу ўринда морфеманинг тилнинг энг кичик маъноли бирлиги эканлиги маъно ифодалаш мезонидан келиб чиқади. Демак, фонема тил бирлиги сифатида ҳажм тақозосига кўра энг кичик бирлик ҳисобланса, морфема тил бирлиги сифатида маъно ифодалаш хусусиятига кўра энг кичик бирлик саналади, яъниморфема маъноли бирликнинг энг сўнгги, охирги чегараси ҳисобланади. Шунга кўра у бошқа маъноли қисмларга ажралмайди. қиёсланг: teacher:teach+er;loudness: loud+ness; bookish: book+ish; cloudless: cloud+less каби сўзлардаги умумийлик хусусиятига эга бўлган –-er, -ness, -ish, -less кабилар.
Маълумки, морфемалар, қайд этилганидек, шакл ва мазмун, моддий ва маъновий, ташқи ва ички томонларнинг ўзаро боғлиқлигидан, бир бутунлигидан иборат икки жиҳатли тил бирлигидир.
Морфема тил бирлиги билан бевосита боғлиқ бўлган, муайян вазифа бажарувчи морф (морфа) ва алломорф (алломорфа) тушунчалари – терминлари ҳам мавжуд.
Морф (морфа) нутқ жараёнида қўлланаётган сўзнинг – сўз шаклининг (формасининг) таркибида иштирок этаётган морфеманинг “қиёфаси”, варианти, кўринишидир. Морф бевосита муайян сўз билан – сўз шаклида қўлланиши, воқеланиши билан, унинг таркибий қисми эканлиги билан характерланади.
Юқоридаги таҳлиллар асосида қуйидаги хулосага келишимиз мумкин:
1. Морфема фонема билан тил бирлиги сифатида умумийликка эга.
2. Морфема тилнинг муайян маъноли бирлиги сифатида фонемадан фарқ қилади, ўзига хосликка, хусусийликка эга бўлади.
3. Морфемалар ифода ва мазмун томонларининг бирлигидан ташкил топади.
4. Морфема сўз каби нутқий – синтактик мустақилликка эга эмас. У нутқда лексема, сўз (сўз формаси) таркибида функсионал қисм сифатида қўлланади.
5. Морфема сўз формаси таркибида морф ва алломорф каби кўринишларда – вариантларда ҳам намоён бўлади.


Download 263.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling