Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети
Тил бирликлари ва уларнинг хусусиятлари
Download 263.25 Kb.
|
1 план ва диссертация Гулноза
- Bu sahifa navigatsiya:
- [bid-bed, buk-tuk, teik-meik]
- [eit-eitӨ-trai]
1.2. Тил бирликлари ва уларнинг хусусиятлари.
Тил қуйидаги бирликлар орқали намоён бўлади: Фонема. Тил бирлиги бўлган фонема фонологик сатҳ объекти сифатида муайян жиҳатлари билан бошқа тил бирликларидан ажралиб туради, нисбий мустақилликка эга бўлади. Фонема тилнинг бошқа бирликларига нисбатан, айтилганидек, энг кичик (минимал) бирлиги бўлиб, тил системасида (структурасида) энг катта (максимал) вазифа бажаради. Бошқача айтганда, фонема ҳажм тақозосига кўра минимал, аммо вазифасига, “амалига”, тил структурасида тутган мавқеига кўра тенги йўқ максимал бирлик ҳисобланади. Аниқроғи, фонема моддий бирлик-товуш сифатида тилни ҳам, унинг қатор бирликларини, шунингдек, нутқ бирликларини ҳам “яратади”, “ясайди”, яъниу ушбу бирликларнинг моддий ашёси, қурилиш материали ҳисобланадики, фонемаларсиз-товушларсиз на тил (нутқ), на унинг бирликлари мавжуд бўлади, муайян вазифа бажаради. Демак, тил бирлиги муаммосини ёритиш мантиқан фонемасиз (товушсиз) унинг хусусиятларини аниқламасдан амалга ошмайди, тўлиқ, мукаммал бўлмайди. Бу – аксиома. Шундай экан, фонеманинг ўзига хослиги нималарда кўринади. Булар: 1. Фонема (товуш) тилнинг энг кичик қурилиш материали, моддий бирлиги бўлиб, таъсир қилиш қувватига эга. 2. Тил ва нутқ бирликлари-морфема, лексема, сўз кабилар асосида фонема (товуш) ётади. Фонема ушбу бирликларнинг товуш қиёфасини ташкил қилади. 3. Фонема морфема ва сўзларни товуш жиҳатидан фарқлайди. қиёсланг: [bid-bed, buk-tuk, teik-meik] ва бошқалар. Шунга кўра мазкур сўз маъноларида ўзгариш, фарқланиш юз беради. Бошқача айтганда, фонема муайян бирликларнинг мазмун (маъно) жиҳати билан боғланади. Демак, фонема тил (нутқ) бирликларини ташкил қилишига, уларни товуш жиҳатидан фарқлашига, мазмун жиҳатига таъсир қилишига кўра ижтимоий вазифа бажаради, ижтимоий бирлик ҳисобланади. 4. Фонема фақат бир томонлама бирлик- ифода томонига эга. У тил бирлиги сифатида муайян белги ҳисобланмайди. 5.Фонема сўзловчиларнинг хотирасида ўзининг типик фарқловчи белгилари йиғиндиси заминида шаклланган махсус идеал “акустик назорат” ёки “товуш образи” сифатида сақланади. Фонеманинг фарқловчи белгилари эса артикуляцион (нутқ аъзоларининг автоматлашиб ёки стандартлашиб қолган типик ҳаракати, ҳолати ҳақидаги тасаввур) ва акустик (фонема алоқадор бўлган товуш типига хос талаффуз сифати: ўзига хос баландлиги, кучи, тембри, чўзиқ - қисқалиги каби) белгилар ҳақидаги тасаввурлар асосида қарор топади. 6. Фонема инсон нутқ аъзолари ёрдамида ҳосил қилинадиган товуш типларининг андазалари бўлиб, улар психик – акустик образлар “галереяси”, қатори сифатида бизнинг хотирамизда сақланади. Сўзловчилар ушбу психик – акустик образлар асосида нутқ аъзоларини ҳаракатга келтиради ва натижада фонемаларнинг нутқий кўринишларини (товушларни) ҳосил этади. 7. Фонема инвариант сифатида намоён бўлади, яъниу тил бирлиги сифатида умумийлик ҳисобланади, нутқдан ташқаридаги- нутққача бўлган – реаллашмаган бирлик бўлади, “нофункционал” ҳолат. 8. Фонеманинг нутқдаги - сўз (сўз формаси), сўз бирикмалари таркибидаги кўриниши, қуршов товушлари таъсирида пайдо бўлган қиёфаси унинг вариантидир. Демак, бунда фонеманинг вариантлари маъно фарқламайди. Чунки улар бир фонеманинг турли сўз таркибида намоён бўлиши, қўлланиши ҳисобланади. қиёсланг: [eit-eitӨ-trai]кабилар. Ушбу сўзлардаги [t] бир фонеманинг – [ t ] фонемасининг - инвариантнинг турлича вариантлари, хусусийликлари бўлиб қайд этилади. Айтилганлардан маълум бўлдики, тилнинг энг кичик қурилиш материали сифатида фонемаларнинг энг муҳим, бош вазифаси – фонологик хусусияти морфема, лексема, сўз каби маъно ифодаловчи бирликларни ҳосил қилиш – уларнинг товуш томонини шакллантириш ҳамда ўрни билан товуш жиҳатини фарқлаш каби ижтимоий вазифаларни бажаришдир. Download 263.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling