Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети
The scientific and practical importance of the research
Download 263.25 Kb.
|
1 план ва диссертация Гулноза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кириш
- II - боб. Нутқнингструктуравий хусусиятлари
- III – боб. Нутқнинг лингво-культурологик жихатлари (хусусиятлари)
- Умумий хулосалар
The scientific and practical importance of the research – it lies in the fact that its results may be used in defining the criteria for the classification of speech and in studying of this linguistic phenomenon.
The structure of the dissertation – the research work consists of the required structure – and introduction, 3 chapters, conclusions and the list of used literature. Мундарижа Кириш……………………………………………………………..5 1-боб. Нутқва уни ўрганишнинг назарий асослари Тил ва нутқ тушунчаларининг лингвистик таҳлили…….11 1.2.Тил бирликлари ва уларнинг хусусиятлари……………….17 1.3.Нутқ бирликлари ва уларнинг хусусиятлари……………..24 II - боб. Нутқнингструктуравий хусусиятлари 2.1. Нутқ ва унинг турлари………………………………………32 2.2. Оғзаки нутқ ифодалашга хизмат қилувчи лисоний (фонетик, лексик, грамматик) воситаларнинг хусусиятлари………………36 2.3. Оғзаки ва ёзма нутқнинг структурал-семантик хусусиятлари ҳамда фарқлари…………………………………….45 III – боб. Нутқнинг лингво-культурологик жихатлари (хусусиятлари) 3.1. Нутқий фаолият ва нутқ функциялари...................................53 3.2. Нутқ ва унинг лингвокультурологик хусусиятлари..............60 3.3. Инглиз тили нутқига ўргатиш бўйича айрим методик тавсиялар...........................................................................................65 Умумий хулосалар………………………………………………..74 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати…………………………..80 К и р и ш Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маърифий соҳада ислоҳотларнинг амалга оширилиши келажаги буюк давлатимизнинг ёшларини хар томонлама етук, жисмонан бақувват, интеллектуал салоҳиятли бўлган баркамол авлод тарбияси олдига муҳим вазифаларни қўймоқда. Бу, аввало, келажак авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан хар томонлама тарбиялашни, уларда билим, кенг дунёқараш ва эътиқодга эга бўлишни талаб этади. Президентимиз И.А.Каримовнинг “....ёшларни қай усулда ўқитиш, уларни тарбиялаш, мустақил мамлакатимизнинг етук мутахассислари бўлишига қайғуриш хар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Бунда олий ва ўрта махсус таълим тизими савиясини жаҳон андозалари даражасига етказиш, хорижий мамлакатлар тажрибасидан оқилона фойдаланиш шу куннинг долзарб масалаларидандир ” деган фикрлари етук мутахассисларни тайёрлашда янги замонавий педагогик технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бағишланган. Дарҳақиқат, Республикамиз ёшларини билимли, маърифатли шахс сифатида камол топтиришда замонавий педагогик технологияларнинг роли беқиёс. Таълим жараёнида эгаллаган билим, кўникма ва малакалар жаҳон таълими андозалари талабларига жавоб беришини таъминлаш бугунги куннинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу ишларни амалга оширишда лингвистик муаммоларни ҳал этиш ҳам, шубҳасиз, катта аҳамиятга эгадир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, маънавий сохада улкан ютуқларга олиб келдики, бу ютуқларни ҳаётга татбиқ этишда юқори малакали тилшунос ва таржимонларга ҳам мос равишда салмоқли вазифалар юклатилмоқда. Республикамиз Президенти И.А.Каримов асарлари ва нутқларидан келиб чиқадиган асосий вазифалар, асосан, олий таълим ходимлари олдига таълим ва тарбияни юқори даражага кўтарилишини, миллат маънавиятини ва билимдонлигининг ривожини халқ таълимининг инсоний-гуманитар хусусиятлари тўлиқ таъминланишини, илгор педагогик технологияларни жалб қилиш асосида унинг тубдан янгиланишини хамда илму - фан таррақиётини назарда тутади. Бу борада юртбошимиз И.А.Каримовнинг 2012 йил 10 декабрда қабул қилган “Чет тилларни ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори ва конституциямиз қабул қилинганлигининг 21 йиллигини нишонлаш тантаналарида сўзлаган нутқи муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ҳужжатдарда илгари сурилган ғоя ва кўрсатмалар тилшунослик, таржимашунослик ва тил ўкитиш соҳасидаги тадкикотларнинг жадаллаштирилиши, шу соҳалар учун зарур бўлган миллий кадрларни тайёрлашнинг ривожлантирилиши ва таълим тизимини мукаммаллаштириш учун муҳим омил сифатида хизмат қилади. Мамлакатимизда олиб борилаётган доно тил сиёсати, давлат тили бўлмиш ўзбек тили билан бир қаторда рус, инглиз, немис ва бошқа Европа ва Шарқ тилларини амалий ўрганишга замин яратдики, бу нарса тилшуносликниниг назарий асосларини ҳам ривожланишига олиб келди. Бу борада республикамизнинг етакчи мутахассисларининг республикамиз тилшунослик фанига қўшган хиссалари диққатга сазовордир. Бугунги кунда тилнинг коммуникатив хусусиятлари нуқтаи назаридан тил бирликларининг функционал қийматларини ўрганиш масаласи кун тартибидан ўрин ола бошлади. Download 263.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling