Тадқиқотнинг обьекти ва предмети.Тил ва нутқ ўзаро диалектик боғлиқ бўлиб, ижтимоий – тарихий, ижтимоий – психик ҳамда ижтимоий – индивидуал жараён - ҳодисалар сифатида жамиятга тенги йўқ алоқа қуроли ва алоқа усули бўлиб хизмат қилади. Шу боисдан, диалектик муносабатларни изоҳлаш ва уларни тилшунослик билан боғлаш, тил ва нутқ муносабатларининг моҳиятини тадқиқ этиш ва тилнинг тил ва нутқ ҳолатининг фарқланиши ўрганиш тадқиқотнинг обьектини ва предметини ташкил этади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Тил оғзаки нутқ шаклида амал қилади ава у орқали ўзгаради ва ривожланади. Нутқ тилнинг бевосита фаолияти бўлиб, айни вақтда у тилга тенг эмасдир. Тил алоқа – коммуникация, яъни мулоқот воситасидир ва бунда сўзловчи шахснинг роли жуда каттадир. Ушбу ишнинг илмий янгилиги шундаки, унда оғзаки нутқни вербаллаштирувчи лисоний воситалар ва нутқнинг лингвокультурологик хусусиятларини очиб беришга харакат қилинди.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва илмий гипотеза. Маълумки нутқ ғоят мураккаб ижтимоий ҳодисадир. Биз нутқдан фикрни англатиш, ҳис-туйғуларни ифодалаш, маълум мақсад ва муддаони тушунтириш учун, шунингдек, суҳбатдошимизда ҳис-туйғу уйғотиш, ўз иродамизни билдириш ва бошқа кишилар иродасига таъсир этиш учун фойдаланамиз. Оғзаки нутқ бир киши (сўзловчи) томонидан айтилади, иккинчи (тингловчи) томондан қабул қилинади. Нутқ тил воситасида алоқа қилиш жараёнидир. Бошқача айтганда, нутқ тилнинг бевосита воқе бўлишидир.
Қўйилган вазифалар ишнинг таҳлил услуби ва баён қилиш тартибини белгилаб берди.
Изланишнинг методи: Ушбу мавзуни ёритишда шу кунларда кенг тарқалган қиёсий-типологик, зидлаш, узвий таҳлил, таснифлаш, трансформация, статистик ва бошқа методлардан фойдаланилади.
Изланишнинг илмий ва амалий қиймати:Диссертацияниниг назарий аҳамияти шундаки, сўзлашув нутқини комплекс тарзда ўрганиш, унинг тил функционал вариантлари орасида тутган ўрнини аниқ тушунишга ва грамматик стилистика фанини жавобсиз қолиб келаётган кўплаб масалаларига ечим таклиф этади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, диссертацияда таҳлил қилинган тил материали, таклиф этилган ечимлар, чиқарилган хулосалар ва тил материалининг таҳлили филология ва таржимонлик мутахассисликлари бўйича ихтисослашаётган талаба ва ўқитувчиларга назарий грамматика, лексикология, стилистика, таржима назарияси каби назарий курсларни ўрганишда ва амалий грамматика, оғзаки ва ёзма нутқ амалиёти, шунингдек, оғзаки таржима дарсларини ўтишда фойдали бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |