Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети


Мавзунинг асосланиши ва долзарблиги


Download 263.25 Kb.
bet4/25
Sana11.01.2023
Hajmi263.25 Kb.
#1087955
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
1 план ва диссертация Гулноза

Мавзунинг асосланиши ва долзарблиги. Шу кунгача бўлган тилшунослик ички, яъни тил системаси ва у билан боғлиқ муаммоларни ўрганишга катта эътибор қаратди ва бу йўналишда салмоқли муваффақиятларга эришди. Ҳозирги замон тилшунослиги, ички тилшунослик муаммолари билан бир қаторда, тил билан боғланишда бўлган ҳодисалар ва омилларга, хусусан, тил ва сўзловчи (тингловчи), тил ва коммуникация жараёни (муҳит, омиллар), тил ва мантиқ, тил ва фалсафа, тил ва оламни билиш, тил ва маданият каби муносабатларни жиддий тадқиқ этишга киришмоқда.
Ҳозирги даврда линвокультурологик тадқиқотларга катта эътибор берилмоқда. Ушбу йўналишда тил – инсон – маданият триадаси, маданият ва тилнинг ўзаро таъсири масалалари ўрганилади.
Сўнгги пайтларда тилшунослар эътибори тилни ўрганишдан кўра унинг ҳаракатдаги шакли – нутқ ва унинг табиатини ўрганишга қаратилмоқда. Чунки фақат нутқдагина тил бирликлари ўзларининг барча хусусиятларини тўлалигича намоён қилади. Тил нутқ орқалигина мавжуд бўлиши мумкин. Тил воситалари (бирликлари)нинг ўзини ўзи реализация қилишига имкон берадиган ҳодиса ҳам нутқ жараёнининг ўзгинасидир. Шунинг учун сўзлашув нутқининг фонетик, грамматик ва лексик хусусиятларини ўрганиш тилшунослик тараккиётининг ҳозирги босқичи учун жуда долзарбдир.
Бу масала тадқиқотчилар томонидан у ёки бу ҳажмда ўрганилган бўлсада, сўзлашув нутқининг стуктуравий-семантик ва функционал таҳлили ҳозиргача ҳам мукаммал ишланган деб бўлмайди. Бу масалалар ҳозирча ўз ечимини кутиб турибди.
Ушбу диссертацион тадқиқот нутқ ва тилнинг ўзаро муносабати, нутқнинг лисоний хусусиятларини аниқлаш ва унинг структуравий-семантик, ҳамда функционал таҳлилини амалга ошириш йўли билан сўзлашув нутқининиг лингвистик мавқеини аниқлаш ва унинг характерли хусусиятларини очиб беришга багишланган. Бу эса диссертациянинг асосий мақсадини ташкил этади.
Бу максадни амалга ошириш учун куйидаги вазифаларни амалга ошириш зарур деб биламиз:
1)Тил ва нутқ ўртасидаги ўзаро диалектик боғлиқликниўрганиш ва уларнинг муҳокама қилинаетган мавзуга алоқадорлик даражасини аниклаш,
2) Тил ва нутқ асосий бирликларинингўзига хос хусусиятларини аниқлаш,
3) сўзлашув нутқининг структуравий хусусиятларини атрофлича таҳлил қилиш ва бу хоссаларнинг келиб чикишининг тилнинг коммуникатив функцияси билан боғлиқлигини ўрганиш,
4) Тилнинг тузилиш бирликлари ўртасидаги муносабатларни ўрганиш,
5) Тил бирликлари муаммосини ҳал қилишда нутқ бирликларининг ўрни, уларнинг диалектик боғлиқлиги масаласи.

Download 263.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling