Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети


Download 263.25 Kb.
bet20/25
Sana11.01.2023
Hajmi263.25 Kb.
#1087955
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
1 план ва диссертация Гулноза

Нутқ функциялари
Юқорида айтиб ўтилганидек, нутқ инсонлар ўртасидаги асосий мулоқот воситасидир ва нутқсиз инсонлар катта ҳажмдаги ахборотни қабул қилиш ва узатиш имкониятига эга бўлмас эди. Мазкур ахборот, хусусан, бошқа ҳиссиёт органлари ёрдамида идрок қилиб бўлмайдиган маъноларни ўзида касб этади (мавҳум тушунчалар, бевосита идрок қилиб бўлмайдиган ҳодисалар, қонунлар, қоидалар ва ҳоказо). Ёзма нутқсиз одам олдинги авлодлар қандай яшашгани, фикрлашгани ҳамда нима билан машғул бўлганликлари ҳақида билиш имкониятига эга бўлмасди, бошқаларга ўз фикр ва ҳиссиётларини етказаолмаган бўлар эди. Мулоқот воситаси бўлган нутқ туфайли инсоннинг индивидуал онги шахсий тажриба билан чегараланмай, бошқа одамлар тажрибаси ҳисобига бойиб боради ва мазкур жараён билишнинг нутқий бўлмаган инсоннинг бошқа ҳиссиёт органлари - диққат, тасаввур, хотира, тафаккур орқали олинадиган маълумотларга қараганда бир неча баробар кўпроқ амалга оширилади. Нутқ орқали бир одамнинг психологияси ва тажрибаси бошқа одамларни ҳам бойитади ва уларнинг ривожланишига хизмат қилади.
Ўзининг ҳаётий аҳамиятига кўра нутқ полифункционал характерга эга. У фақат мулоқот воситаси бўлмай, балки тафаккур воситаси, онг, хотира, ахборот (ёзма матнлар) ташувчиси, бошқа одамлар хулқини бошқариш ва ўз хулқини тўғирлаш воситаси ҳамдир. Функциялар кўплигига мувофиқ нутқ полиморф фаолиятдир, яъни турли функционал вазифаларда турли шаклларда намоён бўлади: ташқи, ички, монологик, диалогик, ёзма, оғзаки ва ҳоказо нутқ. Нутқнинг барча мазкур шакллари ўзаро боғлиқ бўлса ҳам, уларнинг ҳаётий вазифалари бир хил эмас. Масалан, ташқи нутқ, асосан, мулоқот воситаси вазифасини бажарса, ички нутқ тафаккур воситаси вазифасини бажаради. Ёзма нутқ, кўпинча, ахборотни сақлаш воситаси сифатида намоён бўлади. Монолог бир тарафлама жараёнга хизмат қилса, диалог икки тарафлама ахборот алмашинувига хизмат қилади.
Тил ва нутқ ўртасидаги боғловчи бўғин бу сўздир. Сўз ҳам тил бирликларида, ҳам нутқ бирликларида ифодаланади.
Шу билан бирга нутқ ундан фойдаланаётган инсон шахсини ифодаловчи маълум бир мазмунни ўзида касб этади. Мазмун маънодан фарқли равишда, айнан, мана шу одамда мазкур сўз юзага келтирадиган шахсий фикрлар, ҳиссиётлар, тасаввурлар, ассоциацияларда намоён бўлади. Бир хил сўзларнинг тил маъноси бир хил бўлса ҳам турли одамларда фарқли мазмунга эга бўлиши мумкин.
Одатда нутқ асосан учта функцияни бажаради:

  1. Сигникатив (ифодаловчи),

  2. Умумлаштирувчи,

  3. Коммуникатив (билим, муносабат, ҳиссиётларни узатиш).

Сигникатив функция инсон нутқини ҳайвонлар коммуникациясидан фарқлайди. Инсонда сўз предмет ёки ҳодиса ҳақидаги тасаввур билан боғлиқ. Мулоқот жараёнидаги ўзаро бир-бирини тушуниш сўзловчи ва тингловчи томонидан предмет ва ҳодисаларни ифодалашнинг бир хиллигига асосланади чунки тилнинг энг муҳим функцияларидан бири - ижтимоий-тарихий тажрибани бериш ва ўзлаштириш бўлиб, ҳар бир кишининг ҳатти-ҳаракати ва фаолияти инсониятнинг ижтимоий-тарихий тажрибаси билан боғлиқ ҳолда ривожланади. Кичкина бола дунёни мустақил суратда билиб олмайди. У билимларнинг бир қисмини ота-оналаридан сўраб, саволлар бериб ўзлаштиради. Бошқа бир қисмини ўзаро муносабатларда, асосан, тил ёрдамида ўзлаштиради. Яна бир қисм билимларни мактабда, педагоглардан ўрганади (тил ёрдамида). Билимларнинг анчагина қисмини китоблардан ўқиб ўрганади (яна тил ёрдамида). Бу тилнинг коммуникация функциясидир.
Умумлаштирувчи функция сўз фақат битта алоҳида олинган предметни эмас, балки бир гуруҳ ўхшаш предметларни ва уларнинг умумлаштирувчи белгисини ифодалаши билан боғлиқ.Ма`лумки кишининг ҳатти-ҳаракатлари ва фаолияти, кўпинча, ижтимоий қимматга эга бўлманган ўзга кишиларнинг бевосита тажрибалари билан ҳам белгиланади. Агар бирор киши бошқасига магазин ёки ошхонанинг ишламаётганлиги ҳақида хабар берса у ўз ҳатти-ҳаракатини ўзгартиради. Бошқа магазин ёки ошхонага бориши мумкин. Бу ерда тил ёрдамида берилаётган информация кишининг ҳатти-ҳаракатини бошқармоқда. Бу тилнинг интеракция ёки кишининг ҳатти-ҳаракатини бошқариш воситаси сифатидаги функциясидир.
Нутқнинг учинчи функцияси коммуникатив функция, яъни ахборот узатиш функциясидир.У кишининг ўз тажрибаси, ва ижтимоий тажриба асосида ўз ҳатти-ҳаракатларини бошқариши билан боғлиқ. Одам бирор муаммоли вазиятларда ўз тажрибасигагина асосланиб қолмай, бошқа кишиларнинг тажрибаларига, умуман жамият тажрибасидан ҳам фойдаланади. Ана шундай вазифаларни ўз олдига қўйиш ва ҳал қилиш жараёни интеллектуал акт (ҳаракат) деб аталади. Интеллектуал ҳаракат уч босқичдан иборат бўлади: фаолиятни режалаштириш, уни амалга ошириш, мақсад билан солиштириб кўриш. Одамнинг индивидуал ҳаракатлари, асосан, мана шундай интеллектуал актлардан ташқил топган бўлади. бу ерда авваламбор одамларнинг режалаштира олиш қобилияти юзага чиқмоқда. Бундай режалаштириш ва умуман фикрий масалаларни ҳал қилишнинг асосий қуроли ТИЛдир. Бу ерда тил интеллектуал фаолиятнинг (идрок, хотира, тафаккур, хаёл) қуроли сифатида намоён бўлади.
Агар нутқнинг биринчи иккита функциясини ички психик фаолият сифатида кўриб чиқиш мумкин бўлса, коммуникатив функция бошқа одамлар билан мулоқотга йўналтирилган ташқи нутқий фаолият сифатида намоён бўлади.
Нутқнинг коммуникатив функциясида қуйидаги уч аспектни ажратиш мумкин:
А) Информатив (ахборот),
Б) ифодалаш,
В) хоҳиш билдириш.
Коммуникатив функциянинг иформатив (ахборот) жиҳати билимларни узатишда намоён бўлади ва белгилаш ҳамда умумлаштириш функциялари билан яқин боғлиқдир.
Нутқнинг ифодалаш жиҳати сўзловчининг ахборот предметига бўлган ҳиссиётлари ва муносабатини ифодалашга ёрдам беради.
Хоҳиш билдириш функцияси эса тингловчини сўзловчи истакларига буйсундиришга қаратилган.
Кейинги йилларда кишилар орасидаги муомала жараёнини ўрганиш ва бошқаришга қизиқиш кучаймоқда. Кўпчилик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, агар киши ўзининг хулқ атвори ва бошқалар билан муомаласи остида ётган қонуниятлар ва тамойилларни билса, у ҳаётга муносабатини, бошқаларга бўлган муносабатини кескин ўзгартириш имкониятига эга бўлади. «Муомала» психологик категория сифатида жуда кўп ўрганилган бўлишига қарамай, уни ўрганиш давом этмоқда. Бу муомаланинг муҳимлиги ва кўп қирралилиги билан тушунтирилади.


Download 263.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling