Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети
Инглиз тили нутқига ўргатиш бўйича айрим методик тавсиялар
Download 263.25 Kb.
|
1 план ва диссертация Гулноза
111. 3. Инглиз тили нутқига ўргатиш бўйича айрим методик тавсиялар
Ёшларни комиллик даражасига етишишида, дунё ҳамжамияти эришган ютуқлардан баҳраманд бўлишида ва чет тилларини ўрганиш, билиш, чет элликлар билан уларнинг тилида, улар билан баб-баробар мулоқотга кириша олиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Маълумки, 2012 йилнинг 10-декабрда муҳтарамПрезидентимиз И.А.Каримов “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” қарор чиқарди. Ушбу қарор мамлакатимизни дунёдаги ривожланган давлатлар қаторида бўлиш, улардан кам бўлмаган фаровон ҳаёт, иқтисодий ривожаланиш, фан-техника тараққиётига эта бўлиш борасидаги муҳим қадам бўлди. Чунки ҳозирги глобаллашув давридаерқуррасидагихалқвамамлакатларбир-бирларибиландўстонаалоқаларни йўлга қўйган ҳолда ривожланиш, у ёки бу соҳага оид умумий муаммоларни биргаликда ҳал этишларини тақозо этмоқда. Бу албатта мулоқот, фикр алмашинув, вербал алоқалар орқали амалга ошади. Бунда халқаро тиллар “ҳамкорлик кўприги” ролини ўйнайди. Юқоридаги ҳаётий эҳтиёжлар Ўзбекистонда чет тиллар таълимини жаҳон талаблари даражасига кўтариш бўйича аниқ ташкилий ишларни амалга оширишни тақозо этади.Узлуксиз таълимнинг барча босқичларида инглиз тили ўқув режаларининг ўқитилиши зарур бўлган фанлар қаторига киритилган. Шу маънода ҳар бир таълим босқичида четтилларни ўқитишнинг ўзига хос мақсад ва вазифалари мавжуд, ўқитишда ана шуларни ҳисобга олиш муҳим. Бу ерда ran кимга, нимани, қай миқдорда, қандай қилиб ўқитиш, ёш авлодни қандайқилиб ўқитиш, тарбиялаш қадим-қадимдан долзарб масала бўлиб келмоқда. Чунки жамият, мамлакат тараққиёти, қолаверса ёш авлод салоҳияти, дунёқараши, билими у ёки бу соҳа бўйича малакалари кўп жиҳатдан қандай билим бериш, қандай тарбиялашга боғлиқ бўлиб келган. XX аср охири XXI аср бошига келиб мустақил Ватанимизда таълим ва тарбияга бўлган талаблар ўзгарди. Таълимнинг анъанавий усуллари узлуксиз таълимнинг ўзбекча модели талабларига жавоб бера олмай колди. Бугун биз ёшларни мустақил, эркин ва ижодий фикрлашга, касбий билим, кўникма ва малакаларини фаол эгаллашга ўргатишимиз, танлаган касби, соҳасида етук мутахассис бўлишларини таъминлашимиз керак. Шундай экан биз таълим ва тарбия усулларини ҳам замон талаблари даражасида эгаллашимиз, ривожлантиришимиз керак бўлади. Шунингдек, бугунги, таълим ахборот ва компьютер технологиялари, кўргазмалиликни кенг татбиқ этишни талаб этади. Ҳозирда мактаб, ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида бундай шароитлар (моддий-техник база) мавжуд. Хорижий тилларни ўқитиш математика, химия, физика каби фанларни фарқли ўлароқ ўзига хос жиҳатларга эта. Хорижий тил ўкитиш жараёни узлуксизликни, ўқиш, тушуниш, тинглаш, ёзиш кўникмаларини комплекс ривожлантириб боришни (оддийдан қийинга томон) тақозо этади. Бунда тил ўрганувчи (ўқувчи) доим фаол бўлиши лозим бўлади. Ўқувчи фаол бўлиши учун эса ўқитувчи дарсларни қизиқарли ва интерфаол усулларда ташкил этиши лозим. Инглиз тилида нутқ фаолияти турларини ўргатиш муҳимдир. Улар орқали маълумот олинади, маълумот берилади. Бу эса инглиз тилини ўқитишнинг мақсадини ташкил қилади. Маълумот олиш тинглаб тушуниш ва ўқиш орқали амалга ошса, маълумот бериш, гапириш ва фикрни ёзма баён қилиш орқали амалга ошади. Юқорида биз нутқ фаолиятининг 2 та -оғзаки ва ёзма турлари ҳақида сўз юритдик. Оғзаки нутқни ўргатиш-тинглаб тушуниш ва гапиришни ўргатишни ўз ичига олади. Улар ажралмас қисмлардир. Уларни бир-биридан ажратиб ўргатиш қийин, хатто мумкин эмас, десак ҳам бўлади. Оғзаки нутқнинг нутқ фаолиятимизда муҳимлиги ҳаммамизга аён. Оғзаки нутқ нутқни тинглаб тушуниш ва гапириш шаклларида бўлиши мумкин. Ёзма нутқни ўргатишга эса ўқиш ва ёзувни ўргатиш киради. Нутқ фаолияти турларини қуйидаги чизма орқали янада аниқроқ кўриш мумкин: Инглиз тилида гапириш ҳам нутқ фаолиятининг турларидан бири бўлиб ҳисобланади. Гапириш орқали маълумот берилади. Бу нутқ фаолияти бошқа нутқ фаолияти турлари билан чамбарчас боғлиқдир. Ўқувчи, талабада тинглаб тушуниш кўникмаси қанчалик яхши эгалланилган бўлса, гапириш ҳам шунча тезлик билан ривожланади, акс ҳолда тескариси бўлади. Инглизча маълумотни қабул қила олган ўқувчи, талаба инглиз тилида унинг мазмунига мослаштириб маълумот беради. Ўқувчи, талаба мазмунни тушуна олмаса, жавоб қайтариши қийин. Тинглаб тушунишда маълумот қабул қилиниб, ички нутқ содир бўлса, гапиришдан олдин ички нутқ сўнг ташқи нутқ юзага чиқади. Иккаласида ҳам талқин қилинади, лекин гапиришдан олдин бўлса, тинглаб тушунишда эса кейин бўлади. Бу ички нутқларла тафаккур, хотира, идрок муҳим ўрин тутади. Ўқиш гапириш билан алоқадор, унга боғлиқлиги бор. Ўқувчи ўқиган маълумот орқали гапиради, маълумот беради. У канча кўп ўқиса, шунча гапириши учун маълумотга эга бўлади. Шу сабабдан ўқувчи, талаба ичида, овоз чиқариб, овоз чиқармай ўқиб гапириш учун маълумот тўплайди, ўқиш гапириш учун маълумот манбаидир. Ўқувчи, талаба ўқиган, тинглаган, гапирган материалларини, маълумотини ёзма ифодалайди. Улар маълумотни ёзма ифодаласа, унинг хотирасида, ёдида яхши қолади. Гапириши осонлашади. Ёзув ҳам гапириш маълумотини, материалини эсда қолишига ёрдам беради. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, гапириш фаолияти бошка нутқ фаолиятлари билан алоқададир. Қатор тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, гапириш нутқ умумий ҳажмининг 30 фоизини, ёзув эса 9 фоизини ташкил қилади. Шунинг учун гапириш инглиз тилини ўргатиш ва ўрганишнинг энг муҳим мақсади ҳисобланади. Ўрта мактабда чет тили ўқитиш дастурига мувофиқ гапиришни ўргатишдан мақсад ҳам воситадир. Ўқувчи инглиз тилида гапиришни амалда қўллай олиши мақсаддир, гапириш бошка нутқ фаолиятларини ўргатишда, ўрганишда восита сифатида қўлланилади. Инглиз тилида гапиришни ўргатишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор, буларни ўқитувчи ҳисобга олиши зарур. Қийинчиликлар экстралингвистик, психологик, лингвистик бўлиши мумкин. Экстралингвистик қийинчиликлар: Гапиришни кимгадир, нимагадир қаратилиши. Гапиришда нутқ вазияти, ҳолатини яратилиши. Воситаларнинг бўлиши. Гапириш эҳтиёжи бўлиши. Гапириш содир бўлаётган шароитнинг хусусияти (синф ўқувчиларнинг иккига бўлинганлиги, синф хонасининг, ўқувчи, талабаларнинг дарсга тайёрлиги ва бошкалар). Гапиришда имо-ишора, жест, мимика ва ҳаракатнинг қўлланилиши. Энг аввало гапириш учун стимул-рагбатлантирувчи, ундовчи омилнинг бўлиши, фикрнинг шаклланишига олиб келадиган эҳтиёж сабабдир. Бунинг учун ташқи ва ички таъсир бўлиши зарур, шундагина эҳтиёж тугилади. Психологик нуқтаи назардан гапириш учун тил материалларини билиш зарур, улар гапиришнинг механизмлари ҳисобланади. Тушуниш гапириш жараёнида, гапириш эса тушуниш жараёнида шаклланади. Гапириш нутқ, фаолиятининг тури сифатида ўрганилаётган тилга ва нутқ турига боғлиқ бўлган ҳолда психологик қийинчилик туғдиради. Гапириш яна иккита психологик қийинчиликлар билан характерланади: фикрни баён қилиш, шаклни ўйлаб кўришга имкон камлиги ва ифодалашнинг бир онда содир бўлиши. Гапиришнинг автоматлашган ва автоматлашмаган томонлари ҳам психологик қийинчилик билан боғлиқ. Тафаккур, хотира ҳам гапиришни ўргатишда муҳим роль ўйнайди. Буларни ривожланганлиги гапиришни ўргатишга таъсир қилади. Гапиришни ўргатишга лингвистик қийинчиликлар ҳам таъсир қилади: Гапириш учункеракли лексик, грамматик материални, гапириш намуналарини тўғри танланган бўлишлиги; Гапириш учун зарур бўлган лексик, грамматик материалларнинг маъноси, мазмунидаги, қўлланишидаги қийинчиликлар; Тўғри охангда, ритмда, тўғри талаффуз қилишдаги (гапиришга таъсир қиладиган) қийинчиликлар; Нутқ намуналарини, жумлаларни қўллай олишдаги қийинчиликлар, яъни гапиришнинг яна қуйидаги лингвистик қийинчиликларини кўриш мумкин: Гапириш адабий тилда эмас, жонли тилда содир бўлади; Гаплар, жумлалар кисқа тузилади: Do you have? And you? How many books do you have? One кабилар. Download 263.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling