Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети


Download 263.25 Kb.
bet24/25
Sana11.01.2023
Hajmi263.25 Kb.
#1087955
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
1 план ва диссертация Гулноза

Умумий хулосалар
Ушбу мавзу юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида биз қуйидаги умумий хулосаларга келишимиз мумкин. Ҳар қандай ривожланган тил икки асосий функционал турга: адабий тил ва жонли сўзлашув тилига бўлинади. Ҳар бир муайян тилнинг соҳиби, ташувчилари бўлган элат (халқ) ёки миллатнинг вакиллари томонидан жонли сўзлашув тили болаликдан бошлаб эгалланади. Адабий тил, унинг меъёрлари ва қонуниятлари эса балоғатга етган, камолатга эришган кишининг шаклланиши жараёнида ўрганиб, ўзлаштириб олинади. Бунда, айниқса, оила ва мактаб, олий ўқув юрти, адабий тилни эгаллаган шахслар, олимлар билан яқин алоқада бўлиб туриш ва улар кўмагида турли жанрдаги адабиётларни ўқиш, ўрганиш муҳим аҳамиятга эга..
Умумхалқ тилининг юқори шакли ҳисобланган адабий тил аниқ ва муайян бир тизимда ҳар бир даврнинг тилига хос меъёр, тартиб-қоидаларни ифодалайди. Миллий адабий тилни, унинг оғзаки ва ёзма шаклларини аниқлашда энг муҳим ва асосий белги унинг муайян бир меъёрга, яъни аниқ бир маромга, тартиб-қоидаларга солинганлигидир.
Шу маънода инглиз адабий тили ҳам бундай хусусиятдан холи эмас, унинг адабий варианти аллақачон шаклланган бўлиб, муайян меъёрларига эгадир. Унинг муайян меъёрга солинганлиги шундан иборатки, унинг луғат таркиби маълум тартибга келтирилган бўлади, сўзларнинг маъноси ва ишлатилиши, талаффузи ва ёзилиши ҳамда грамматик шакллар ясалиши ягона, муштарак қоидага бўйсунади.
Инглиз адабий тилининг икки тури — оғзаки ва ёзма тури мавжуд. Бу шакллар идрок этишнинг икки тури, яъни кўрув ва эшитув учун мўлжалланганлиги сабабли ўзига хос бир қанча хусусиятларга эгадир ва адабий тилда унинг ҳар иккала шакли учун хос бўлган бетараф ва услублараро ифода воситалари билан бир қаторда, адабий тилнинг фақат бир шакли оғзаки ёки ёзма шакли учун хос тил унсурлари, воситалари ҳам бўлади.
Адабий тилда синтақтик қурилиш жиҳатидан ҳам икки шаклга хос хусусиятларни кўриш мумкин. Кўпинча содда гапларни, айниқса тўлиқсиз гапларнинг қисман боғланган қўшма гапларни ишлатиш адабий тилнинг оғзаки шакли учун хос бўлади. Бу вақтда оҳанг, тўхтам, имо-ишора, нутқ вазияти каби воситалар муҳнм роль ўйнайди. Ёзма адабий тилнинг синтактик қурилиши эса ўзининг анча мураккаблиги билан ажралиб туради. Унда эргаш гапли қўшма гаплар, кириш сўз ва иборалар, мураккаб қурилишли содда гаплар, ажратилган ва уюшиқ бўлаклар, мураккаб қўшма гаплар анча кенг ишлатилади.
Адабий тилнинг оғзаки шакли маъруза ва суҳбатларда, ёзма шакли эса фан, техника ва адабиёт асарларида, расмий иш ҳужжатлари, нашриёт ва матбуот соҳаларида ишлатилади. Лекин булар ўзаро узвий равишда боғланган бўлади. Маърузалар, ҳар хил чиқишлар ўз хусусияти билан ёзма адабий тилга яқин туради. Шунингдек, ёзма адабий тилда, айниқса, бадиий асарларда сўзлашув нутқига хос сўз ва иборалар ҳам қўлланади.
Шуни қайд қилиш кераки, «оғзаки», «сўзлашув», атамалари адабий тилнинг шаклларидан бирини (адабий тилнинг оғзаки ёки ёзма шаклларини) ифодалаш учун ҳамда миллий тилнинг функционал турларидан бирини (адабий тил ёки жойли сўзлашув тилини) ифодалашга хизмат қилади.
Маълумки, огзаки нутк сузловчи гапириб турган вакт бирлигидагина мавжуд булиб, бу жараён тугаши билан нутк хам тугайди. Аммо нутк таъсирида уйгонган хаяжон, берилган ахборот маълум вактгача тингловчи онгида сакланиши, унинг хулкига таъсир этиши мумкин.
Огзаки нутк хусусиятлари сифатида куйидагиларни курсатиш мумкин:
1.Огзаки нутк тезкорлик билан амалга ошади. Тушунчалар билан “унинг либоси” булган суз биргаликда “яшин тезлигида” тилга кела бошлайди. Баъзан тушунчани ифадаловчи сузни уша тезликда сузловчи топа олмай колади. Унга якин ёки уйланган тушунчани ифодалай олмайдиган сузларни ишлатиб юборади. Бундан тингловчи хам, сузловчи хам зарар куради.
2. Огзаки нуткда суз бирикмалари ва гапларнинг моделлари айтилмокчи булган фикрга монанд холда тезкорлик билан танланади. Гап курилишини, моделларини акл назорат килиб боради. Фикрни айтилганларни хотирада ушлаб турган холда ривожлантиришга тугри келади.
3. Огзаки нутк тахрир имкониятидан махрум. У кандай шаклда борликка келган булса, шундайлигича тингловчига такдим килинади.
4. Огзаки нуткда, одатда, мулокот учун энг зарур нарсаларгина зухур этилади. Бу бир томондан вакт иктисоди билан, иккинчидан, нутк кучини тежаш билан боглик. Шунга кура, унда узундан узок кириш, кенг изохлар кам учрайди.Аксинча, ходисаларнинг, нарсаларнинг узаро богликлик даражалари, уларнинг тингловчи ва сузловчига равшанлиги даражаси хисобга олинади. Факат зарурият хис этилгандигина аввалдан маълум нарсаларга изох берилади.
5. Огзаки нутк суз бойлиги жихатидан ёзма нуткка нисбатан анча камбагал булади, унда бир хил сузлар, бир кадар купрок такрорланади. Бу хол тил воситаларини танлаш кийинчиликлари билан богликдир.
6. Огзаки нуткда сузловчининг фаол нуткий харакати тухтам, оханг, ургу, турли хил имо-ишоралар фикрнинг тингловчига етиб боришида ахамият касб этади.
Ёзма нутк огзаки нуткдан куйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:
1. Нутқни ёзаётганда муаллиф вақт жихатидан бемалол фикрлаш имкониятига эга булади. У ўз нутқи қисмларини ва бутун нутқни қайта-қайта тахрир қилиши, фикр учун энг мос имкониятларни танлаш, гап тузилишини қулайтириши мумкин.
2. Кишиларнинг нутқий фаолияти монолог, диалог, полилог кўринишида амалга ошади.
3. Монолог сўзловчининг ўзига ёки тингловчиларга қаратилган нутқидир. Монологик нутқда сўзловчи ўзига маълум бўлган воқеа-ходисалар, ўз ички кечинмалари хакида маълумот беради. Монологик нутқ тингловчиларни сухбатга фаол аралашувга ундамайди: уларда айтилганларга жавоб талаб қилинмайди. Синтактик жихатдан монологик нутқ мураккаб тузилган бўлиб, кенг қамровлидир. Монологик нутқ ўз хусусиятларига қараб бир неча кўринишда бўлиши мумкин: ички ва ташқи монолог: ташқи монологнинг драматик монолог, лирик монолог, хабар монологи каби турлари бор.
4. Ички монолог бадиий адабиётда қўлланувчи услубий усуллардан биридир. Бу усул юз берган аниқ воқеаларни, уларнинг таъсирида қахрамон ички кечинмаларида пайдо булган фикрлар сифатида баён этиш имкониятини беради. Ички монолог сўзловчининг ички нутқидир.
5. Ташки монолог сўзловчининг ташқи нутқидир. Унда тил имкониятлари хақиқатга айланади. Сўзловчининг нутқ мазмунини етказишга кўмаклашувчи турли хил харакатлари ёрдамида баён этиладиган монологи драматик монолог дейилади.
6. Драматик монолог сўзлаётган шахснинг қўли, гавдаси, қоши, боши, кифти каби аъзолари зарурият туғилганда харакат килади. Турли тарздаги маъноли харакатлар фикрнинг тингловчи томонидан яхши тушуниб олинишига кўмаклашади. Сўзловчининг ички хис-туйғуларини, рухий кечинмаларини ифодаловчи ташқи монологик нутқ лирик монолог дейилади.
7. Лирик монологда шахснинг орзу-умидлари, ташқи дунёдан олган таасссуротлари, келажак режалари акс этади.
8. Сўзловчининг руй берган ходисалар хақида хикоя килиб бериши хабар монологи дейилади. Хабар монологида воқелик ровий тилидан баён этилади. Хабар монологи хикоячилик, қиссачиликда кўпрок қўлланилади.
9. Диалог нутқ шаклларидан бири булиб, унда хар бир фикр тўғридан-тўғри сухбатдошга қаратилган булади. Диалогик нутқнинг синтактик қурилиши монологик нутққа қараганда содда тузилади. Диалог фикрларнинг қисқалиги билан ажралиб туради. Унда сухбатни давом эттириш учун энг зарур нарсаларгина ифодаланади. Воқеалар кенг изохланмайди. Шу жихатдан хам диалог монологга ўхшамайди. Диалог, сўрок, буйрук ва дарак гаплардан ташкил топади.
10. Полилог. Иккидан ортиқ иштирокчиларнинг нутқидан тузилган сухбат полилогдир. Полилог хамма тил хусусиятлари жихатидан диалогнинг ўзидир. Фақат унда сухбатдошларнинг сони кўпроқ булади. Сўзловчи ўртага ташланган муоммога бирдан ортиқ иштирокчи ўз фикрларини билдириши мумкин.
Маданий гапиришга интилиш тушунчаси барча халк тилларида кадимдан мавжуд ходисадир. Бу тушунча маълумлингвистик нормалар, этикавий ва эстетикавий талаблар билан алокадор булган тушунчадир. Демак, нутқ маданияти тушунчаси хар бир халк тили ва миллат маънавиятини белгиловчи (курсатувчи) этикавий ва эстетикавийкатегориядир. Нутқ маданияти фақатгина адабий тилни онгли ва мақсадга мувофик нормалашга (уни қайта ишлаш ва бойитишга) қаратилган харакатларгина эмас, балки миллатнинг умумий маданиятини кўтариш, одамларга маълум «тил диди»ни тарбиялашга хизмат қилувчи фаолият хамдир.
Юкорида баён этилган барча мулохазалар нутқ маданияти тушунчасини тушуниш ва таърифлаш тилшуносликдахозир қуйидаги кўринишларга эга деган хулосага келиш имконини беради:
1. Нутқ маданияти адабий тил ривожининг ўзига хос хусусиятларидан бири.
2. Нутқ маданияти (тил маданияти) – бу адабий тил нормаларининг шаклланиши ва силлиқланишигаёрдамлашишдан иборат булган фаолият, яъни тил ривожига онгли аралашувдир.
3. Нутк маданияти тилни, унинг конун коидаларини онгли идрок килиш, аник, равшан, ифодали нутқ туза олишимахоратидир.
4. Нутқ маданияти кишиларни ўзаро тўлиқ ва теран фикрлашиши, тилнинг барча имконият ва воситаларини пухтаэгаллашдан иборатдир.
5. Миллий, ўзига хослиги билан хам ажралиб турувчи нутқ маданий нутқдир
Хулоса килиб айтиш мумкинки, нутқ маданияти - шу тилни алоқа-аралашув қуролини ишлатишга бўлганмуносабатдир. Тил вакилларида бу ноёб куролнинг имкониятларига муносабат, уни ишлатишдаги бошқа омиллар:тафаккур, онг, борлиқ, турли вазият ва холатлар, мақсадга бўлган муносабат қанчалик юқори савияда булса, нутқ маданияти хам юқори савияда бўлади.


Download 263.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling