Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети
Download 263.25 Kb.
|
1 план ва диссертация Гулноза
Ички нутқ нутқ фаолиятининг алоҳида хили ҳисобланади. Кўпинча ички нутқ амалий ва назарий фаолиятни режалаштириш фазасида восита сифатида номоён бўлади. Агар биз бирон-бир қийин масалани ечаётган бўлсак уни ўз-ўзимиз билан маслаҳат (муҳокама) қилиб оламиз. Табийки ички нутқ чала-ярим, узуқ-юлуқ - яъни фрагментар характерга эга бўлади. Сабаби биз ўз фикримизни, нима ҳақида ўйлаб нима ҳақида "гапираётганимизни" ўзимиз жуда яхши тушунамиз.
Иккинчи томондан, ички нутқда бирон вазиятни идрок қилиш пайтида англашилмовчилик бўлмайди. Ички нутқ хаддан ташқари шароитга боғлиқдир. Ички нутқни артикуляция аъзоларининг ҳаракатларини (лаблар, тилнинг ҳаракатлари) қайд қилиш йўли билан текшириш мумкин. Аммо бу ҳолда ички нутқнинг мантиқий жиҳатдан охиригача олиб бўлмайдиган, реал овоз чиқаришгача етказилмайдиган талаффуз қилиш ҳаракатларигина ўрганилади. Ёзма нутқмонологик нутқка жуда яқин туради. Шу сабабли баъзи қўлланмаларда уни монологик нутқнинг тури ҳам деб кўрсатишади. Монологик нутқнинг барча хусусиятлари ёзма нутққа ҳам хосдир. Ёзма нутқ оғзаки монологик нутққа нисбатан бирмунча батафсилрокдир. Чунки ёзма нутқ жараёнида суҳбатдошдан келувчи тескари алоқанинг бўлмаслиги. Биздан суҳбатдошимиз бирор нарсани сўрай олмайди, тушунган ёки тушунмаганини изҳор қила олмайди. Шу сабабли ҳамма нарсани батафсил, олдиндан тушунтиришга, изҳор қилишга ҳаракат қиламиз. Бу жиҳатдан ёзма нутқ оғзаки нутққа нисбатан ниҳоятда мураккаб. Ёзма нутқни ўзлаштириш ва уни тушуниш учун махсус тартибда таълим олмоқ зарур. Ёзма нутқ, ўз моҳияти жиҳатидан, нутқнинг энг ихтиёрий туридир. Агар биз баён қилмоқчи бўлган фикр ўйлаганимиздек чиқмаса биз уни яна бошдан бошлаймиз. Ёзма нутқ ҳам турли даражада ва шаклда бўлиши мумкин. Кимдир ёзма нутқ давомида оғзаки нутққа суянади,ўзича гапириб туради, кимдадир ёзма нутқ тўлиқ ички планга ўтган бўлади. У шунчалик ўрганганки, ташқи нутққа суянмайди, гуёки "ўйламайди", гаплар ўз-ўзидан қуйилиб келаверади. Ёзма нутқнинг натижалари ҳам доимо кўзга ташланиб туради. Шу сабабли тартибли нутққа ўргатишни ёзма нутқдан бошлаш керак. Download 263.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling