Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети
Download 263.25 Kb.
|
1 план ва диссертация Гулноза
- Bu sahifa navigatsiya:
- (you know, mind you, as it were).
- that one, in here, right now).
Оғзаки ва ёзма нутқ ўртасидаги фарқли муносабатлар қуйидаги пунктларда қўриниши мумкин:
1. Оғзаки нутқ бу вақтга боғланган,динамик (фаол) ва ўзгарувчан(қисқа) ҳодиса.Бу алоқанинг бир қисми бўлиб,бу ерда одатда иккита қатнашчи иштирок этади ва сўзловчининг аниқ мурожаат этувчиси бор. 2. Ёзма нутқ - жой билан боғлиқ бўлиб,стабил(турғун) ва доимийдир.Бунда одатда, ёзувчи ва ўқувчи орасида масофа бўлади ва ўқувчи ким эканлиги аниқ эмас. 3. Ўз-ўзидан содир бўладиган аксарият нутқ тезлиги мураккаб режалаштирилган алмашинувни қийинлаштиради.Сўзлашув жараёнида ўйлашга нисбатан бўлган босим гап конструкциясининг йўқолишига,такрорлашга,бошқа иборалардан фойдаланишга ва гапга изоҳ берилишига сабаб бўлади('you know', 'mind you', 'as it were'). Интонация ва тўхталишлар узун фикр ифодалашни майда қисмларга бўлади,лекин гапнинг боғлиқлиги ноаниқлигича қолади. 4. Ёзув қайта ўқишга ва таҳлил қилишга имкон яратади, гап структурасига эҳтиёткорлик билан ёндошишни, шунингдек, мукаммал ибораларни қайта кўришни таъминлайди.Тил бирликлари(гаплар,параграфлар)ни аниқлашда пунктуация ва бошқа белгилардан кенг фойдаланади. 5.Нутқ қатнашчилари одатда юзма-юз алоқада бўлганлиги сабабли,улар юз ифодаси ва имо–ишоралар каби экстралингвистик воситалар ёрдамига суяниши мумкин.Оғзаки нутқнинг лексик фони одатда ноаниқ бўлиб, ҳолатга боғлиқ сўзлардан фойдаланилади ('that one', 'in here', 'right now'). 6.Ёзма нутқда визуал боғлиқликнинг етишмаслиги иштирокчилар томонидан гап маъносини аниқлашда қўшимча воситаларга суяна олмайдилар. 7.Оғзаки нутқнинг ўзига хослиги кўпинча шеъриятда кўринади.Интонациядаги нозик фарқ,овоз баландлиги,темп,оҳанг ва турли овоз тонлари ёзувда ифодаланмайди. 8. Ёзувнинг ўзига хослиги шундаки,у саҳифа,сатр,бош ҳарф билан ёзиш,матн тузилиши ва бошқа бир қатор пунктуацион соҳаларни ўз ичига олади.Сўроқ белгиси ва урғуни қўйилиши каби атиги бир қанча график ўзгаришлар шеъриятга алоқадор.Баъзи бир ёзув жанрлари (жадваллар,графиклар,мураккаб формулалар)овоз чиқариб эффектив ўқиб берилишини тақозо этсада, унинг имконияти чекланган. 9.Оғзаки нутқда (айниқса, норасмий нутқда) кўплаб сўзлар ва турли конструкцияларнинг ишлатилиши унинг хусусиятларидир.Тенг боғланган гаплар узунлиги хам нормал ҳисобланади. Жаргон ва грамматик қисқартиришлар (isn't, he's) одатда ишлатилиши маъқул деб топилмайди. 10.Ёзувнинг яна бир хусусияти шундаки, баъзи бир сўз ва конструкциялар ёзма нутққа хос бўлиб, такрор ва такрор ишлатилиши мумкин, узун гаплар эса расмий хужжатларда кўзга ташланади.Кимёвий моддаларнинг узун номлари каби айрим сўзлар кам ишлатилади. 11. Нутқ ижтимоий функцияга мос тушади.Бунга мисол қилиб,режалаштирилган ёки режалаштирилмаган суҳбатни олишимиз мумкин.Бунда ижтимоий алоқаларни,шахсий фикр ва муносабатларни ифодалашда новербал воситалардан самарали фойдаланиш кўзда тутилади. 12. Ёзма нутқ фактларни қайд қилиш,ғоялар мутаносиблиги,хотира ва ўрганиш топшириқлари билан жуда ҳам мос келади.Ёзма қайдлар сақлаш ва кўриб чиқиш учун осонроқ;жадвалллар нарсалар ўртасидаги боғлиқликни,изоҳлар ва назарда тутилган хотирада сақлаш машқларини кўрсатади;матн инсоннинг ўрганиш қобилиятига мос равишдаги тезликда ўқилиши мумкин. 13.Ёзма нутқ олдиндан ражалаштирилган бўлади ва оғзаки нутқ каби вақтга боғланган эмас. 14.Оғзаки нутқ бирламчи,ёзма нутқ иккиламчи эканлиги ҳозирги замон тилшунослигининг асосий исбот талаб қилмайдиган қоидаларидан биридир. Тилни энг кўп тўғридан-тўғри намойиш этадиган бу-ёзма нутқ эмас,балки оғзаки нутқдир. Download 263.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling