Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети
Оғзаки нутқ ифодалашга хизмат қилувчи лисоний (фонетик, лексик, грамматик) воситаларнинг хусусиятлари
Download 263.25 Kb.
|
1 план ва диссертация Гулноза
2.2. Оғзаки нутқ ифодалашга хизмат қилувчи лисоний (фонетик, лексик, грамматик) воситаларнинг хусусиятлари
Юқорида таъкидлаганимиздек, нутқ ғоят мураккаб ижтимоий ва психологик ҳодисадир. Биз бу нутқдан фикрни англатиш, ҳис-туйғуларни ифодалаш, маълум мақсад ва муддаони тушунтириш учун, шунингдек, суҳбатдошимизда ҳам ҳис-туйғу уйғотиш, ўз ҳоҳиш-иродамизни билдириш ва бошқа кишилар иродасига таъсир этиш учун фойдаланамиз. Оғзаки нутқ бир киши (сўзловчи) томонидан амалга оширилади. Нутқ тил бирликлари воситасида мулоқот, яъни фикр алмашиш жараёнидир, бошкача айтганда, нутқ тилнинг бевосита воқе бўлиши, яъни, рўёбга чиқишидир. Тил оғзаки нутқ шаклида амал килади. У оғзаки нутқ орқали ўзгаради ва ривожланади. Нутқ тилнинг бевосита фаолиятидир. Айни вақтда нутқ тилга тенг эмас. Тил алоқа-аралашув, яъни мулоқот воситасидир. Бир тилда гаплашадиган кишиларнинг нутқи бир-биридан фарққилади ҳам. Айрим кишилар нутқида ҳамиша қандайдир янги фонетик, лексик, баъзан грамматик хусусиятлардан фойдаланади, баъзи бирлари аста-секин шу тилга кириб боради, бошқалари эса маълум бир тараққиётининг умумий йўлига зид бўлганлиги учун ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Тилнинг шу тилда гапирувчи кишилар нутқида узоқ вақт ишлатилмаган элементлари бора-бора архаизмга айланиб қолади. Тилни фақат оғзаки ва ёзма нутқ орқали ўрганиш мумкин, нутқда маълум тил тараққиётнинг объектив қонунлари топилиши ва аниқланиши мумкин. Бу ҳол тил товуш хусусиятларини ўрганишга, жумладан, тил товуш состави, сўзнинг товуш структураси, товушларининг бирикиши, урғу, интонацияни ўрганишга тамомила тааллуқлидир. Тилнинг товуш хусусиятлари нутқда содир бўлади. Шунинг учун ҳам хусусиятлар нутқ орқали ва нутқда ўрганилиши лозим. Демак, нутқ қоидаларини қанчалик пухта ўзлаштирган бўлсак, тил конуниятларини ҳам шунчалик чуқур билиб борамиз ва бу таърифларни ўз амалий фаолиятимизда қўллай борамиз. Оғзаки нутқнинг кўзга ташланадиган томонларидан бири бу сўзловчининг ташриф қоғози бўлган талаффузидир. Сўзлашув нутқи талаффузни маълум қоидалар асосида онгли бошқаришни талаб этади. Сўзлашув нутқида сўзловчидан қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор талаб этилади: 1. Унлилар талаффузи. Инглиз тилида унлилар урғули бўғинда аниқ талаффуз қилинади, урғусиз бўғинида эса бир оз қисқаради, айниқса жарангсиз ундошлар орасида келган урғусиз [i], [ə] унли товушлари ноаниқ талаффуз этилади. Масалан, carpet,teacher. 2. Ундошлар талаффузи. Инглиз тилида сўз бошида ва сўз ўртасида келган ундошлар аниқ талаффуз қилинади, сўз охирида ҳам у кучсизланмайди. Умуман нутқнинг аниқ ва равон бўлишига эришишда товушларнинг тўғри талаффузига, сўз урғусининг ўз ўрнида қўллашга эътибор бериш лозим. Нутқ товушлари талаффузининг аниқлиги билан бирга дикциянинг равонлиги нутқ учун ўта муҳим бўлиб, бу ҳол тингловчининг тушунишини осонлаштиради. 3. Интонация. Нутқнинг интонацион (оҳанг) хусусиятлари воқелик ёки контекст орқали аниқланади ва гапнинг лексик состави ҳамда грамматик қурилиши билан биргаликда содир бўлади. Интонация алоқа аралашувнинг муайян, конкрет шароитларида гапда айтилган фикрнинг тугалланганлигини билдаради. У кишиларнинг алоқа аралашув жараёнидаги эмоционал ирода муносабатларини ҳам ифода этади. Интонация гапларнинг коммунакатив типларини ва турларини фарқлашга ёрдам беради. Гапнинг коммуникатив маъноси жуда умумий тарзда бўлиб, унинг ёрдамида гап асосан, тўрт хил коммуникатив тоифага ажратилади: дарак, буйрук, сўрок ва ундов. Одатда гап ва интонациянинг коммуникатив типлари ана шунга қараб фарқланади. Уларнинг бу турлари фонетик тажрибалар орқали аста-секин билиб олинади ва у бирорта ҳикоя, сўроқ, тилак ёки ундовнинг бир хил тури сифатида идрок қилинади. Масалан, ҳикояда биз ўз ҳикоямиз, хабаримиз, жавобимиз, аташимиз ва санашимизнинг интонациясини фарқлаймиз. Нутқий интонация идрок қилинар экан нутқнинг даврларга, даврларнинг жумлаларга, жумлаларнинг синтагма деб аталадиган маъноли бўлакларга бўлинишини кўрамиз. Download 263.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling