Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети


Қовун, тарвуз, узум ва ҳар хил меваларни иссиқ овқатлардан кейин дарҳол ейиш тавсия қилинмайди


Download 0.52 Mb.
bet45/49
Sana28.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1010442
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
Валеол-Маър-Матн-2019

Қовун, тарвуз, узум ва ҳар хил меваларни иссиқ овқатлардан кейин дарҳол ейиш тавсия қилинмайди. Улар салатлар каби 25-30 дақиқадан кейин ичакларга ўтиб кетмаса ачийди, ҳазм жараёни бузилади. Энг яхшиси бундай маҳсулотларни алоҳида (масалан, тушлик ва кечки овқат ўртасида) истеъмол қилган маъқул. Сабаби улар бир марта ейилганида 500-600 г, баъзида унданда кўпроқ миқдорда ҳам истеъмол қилинади (масалан, яримта тарвуз ёки қовунни, у камида 0,5 кг, бир киши бир ўтирганда паққос туширади). Уларни “эплаши” учун ошқозон бошқа овқатлардан ҳоли бўлиб тургани маъқул. Шунда унга тушган маҳсулотлар эмин-эркин қайта ишланади ва ўз вақтида ичакларга ўтиб, салбий ҳолатлар (жиғилдон қайнаши, кекириш) чақирмайди, яхши ҳазм бўлади. Асосий овқат еб бўлинганидан 15-20 дақиқа кейин айтилган маҳсулотлардан камроқ ейилса улардаги айтиб ўтилган биологик фаол моддалар ҳазм жараёнини яхшилаши мумкин. Энг яхшиси иссиқ овқат ейилганидан кейин 30-40 дақиқа ҳеч нарса танаввул қилмасдан, кейин истак бўлса кўк чой ичган маъқул.

  • Овқат билан сув, чой, кофе, шарбатлар, минерал сув, кока-кола, пепси-кола, фанта ва шунга ўхшаш бошқа суюқликларни ҳам аралаштирилиб ичманг. Улар овқат билан ошқозонга тушса, таомларни қайта ишлаб, парчаланишида иштирок этадиган меъда ширасининг суюлиб кетишига, ундаги ферментлар, кислота концентрацияси ҳамда фаоллигининг пасайиб кетишига сабаб бўлади. Боз устига, ушбу суюқликлар ошқозондаги овқат аралашмасини вақтидан олдин ичакларга оқизиб ўтиб кетади. Натижада ичакларга ҳали меъдада яхши етишмаган овқатни ҳазм қилиш учун қўшимча юклама тушади, газлар пайдо бўлади, ичак ҳаракати бузилиб, қулдур-қулдур бошланади ва ҳоказо. Тўғри, кўпинча ёз ойлари овқатланиш пайти кишининг сув, чой ичгиси ҳам келиб туради. Бундай ҳолатларда уларни овқатдан 10-15 дақиқа олдин ёки овқатланиб бўлингандан кейин 25-30 дақиқа ўтиши билан ичинг. Шундай қилинганида олдин ичилган суюқликлар ичакларга безарар ўтиб кетади, анча кейин ичганингиз эса ошқозондаги овқатнинг шу вақт ичида меъда шираси билан яхшигина аралашиб, қайта ишланишига имкон яратади. Умуман олганда, айтилган суюқликларни унга эҳтиёж сезгандагина айтилган тартибда ичиб туриш муҳим аҳамият касб этади.


  • Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling