Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети табиий фанлар факультети
Download 0.52 Mb.
|
Валеол-Маър-Матн-2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёш қайтиши билан (40 дан ўтиб 50 га яқинлашганда) ёшлик пайтида ейиладиган таомлар миқдорини учдан икки қисмга ёки тенг ярмига қисқартиринг, акс ҳолда семириш учун йўл очилади.
- Кунлик рацион таркибида энергия берувчи ва пластик материал бўлиб хизмат қилувчи асосий озиқ моддалари, яъни оқсиллар, ёғлар ҳамда углеводлар 1:1:4 нисбатда (овқатланиш формуласи) бўлишига эришиш.
Кучли ҳаяжонда, қаттиқ аччиқланганда ёки ўта шодланган пайтлари ҳамда кучли чарчоқ ҳисси пайдо бўлганида ўзни босиб олмагунча ёки бироз дам олмагунча овқатланмай турган маъқул. Чунки бундай ҳолатларда ҳам оромида шира ажралиши, ошқозон-ичакларнинг меъёрий ҳаракат қилиши бузилади, баъзан эса кулги ёки ҳаяжон боис ичакларда қисилиб қолиш (спазм) ҳолатлари рўй беради. Ота-боболаримиз таомланиш пайти иложи борича тинчлик сақлашган, вағир-вуғур қилишмаган. Амир Темир бобомизнинг ёзиб қолдиришича, унинг аскарлари таомланиш жараёнини шовқин-суронсиз амалга оширган. Яна шу нарса диққатга сазаворки, кучли ҳаяжон еб-ичадиган маҳсулотлар устидан назоратни сусайтириб, киши кўп миқдорда таомларни аралаш-қуралаш қилиб еб қўйиши мумкин. Ақлий ёки жисмоний чарчоқ эса ўзига хос равишда ҳазм жараёнини кўпинча пасайтириб юборади, иштаҳа йўқолади, киши нима ейишини билмай қолади. Аччиқланганда, асабийлашганда ҳазм шираларининг меъёрий ажралиши бузилади, кўпинча тормозланади.
Ёш қайтиши билан (40 дан ўтиб 50 га яқинлашганда) ёшлик пайтида ейиладиган таомлар миқдорини учдан икки қисмга ёки тенг ярмига қисқартиринг, акс ҳолда семириш учун йўл очилади. Бу ёшда истеъмол қилинадиган овқат таркибидаги умумий энергия билан организм томонидан турли фаолиятлар учун сарфланадиган энергия ўртасидаги мувозанат бузилади, яъни қабул қилинган энергия кўп, сарфланиши эса кам бўлади. Бу вақтга келиб вужуд қабул қилинган озиқ-моддаларни парчалаб, ҳосил бўлган энергияни тўлиқ ҳолда жисмоний иш, ҳаракатга ўтказиш имкониятига эга бўлмайди, чунки энди ёшлик пайтида бажариладиган ҳаракатлар, жисмоний фаолият чекланиб қолган бўлади. Шу боис парчаланиб, энергияси сарфланмаган озиқ моддалар, ёғ кўринишида заҳира бўлиб тери тагида, ички аъзолар атрофида, мускул толаларида тўпланиб, семиришга олиб келади. Бу ўринда шу нарсани ҳам айтиб ўтиш жоизки, ҳозир сайёрамиздаги 7 млд дан зиёд аҳолининг 30% ошиқча тана вазнига эга. Ушбу ҳолат кишилар орасида учрайдиган жуда кўп хасталикларнинг бош сабабидир. Ушбу ҳолатнинг олдини олиш учун ёши қайтган кишилар кўпроқ пиёда юриши, сувда сузиши, оғир бўлмаган жисмоний машқлар бажариб туриши, транспорт воситалари сифатида эса имкон даражасида велосипедлардан фойдаланишлари лозим. Кунлик рацион таркибида энергия берувчи ва пластик материал бўлиб хизмат қилувчи асосий озиқ моддалари, яъни оқсиллар, ёғлар ҳамда углеводлар 1:1:4 нисбатда (овқатланиш формуласи) бўлишига эришиш. Бошқача айтганда, ўртача ҳар ким бир кечаю кундуз давомида бир ҳисса оқсил, шунча ёғ ва 4 ҳисса углеводлар истеъмол қилиб туриши керак. Шунда овқатланиш формуласига тўғри амал қилинган бўлади. Бундай таомланиш вужуддаги моддалар ва энергия алмашинуви ҳамда қолган барча ҳаётий жараёнларнинг меъёрий бориши учун замин тайёрлайди. Бизнинг шароитимизда кўпинча, хусусан, қишлоқ жойларида яшаётган аҳоли асосан нон, ун маҳсулотлари, полиз, сабзавотларни кўп истеъмол қилганлиги сабабли кунлик рационда углеводлар 6-7 ҳиссага чиқиб, ёғ, оқсиллар (айниқса, ҳайвон оқсили ва ёғи) ҳиссаси анчагина кам бўлади. Бу тартибда таомланиш кўпинча ўсувчи организмларнинг ривожланишига, ҳомиладор ва сут эмизадиган оналар соғлигига, ҳомиланинг меъёрий ўсиб-ривожланишига, кекса кишилар соғлигига салбий таъсир қилади. Шунинг учун тайёрланадиган таомларда қайд қилинган озиқ моддалар нисбатининг овқатланиш формуласига мос келишига эришиш муҳим аҳамият касб этади. Кунлик таомларнинг асосий қисми (иссиқ овқатлар, консервалар, пишлоқ, колбаса, нон ва ун маҳсулотлари, ширинликлар ва бошқалар) юқори ҳароратда тайёрланганлиги боис таркибида витаминлар ва бошқа биологик фаол моддалар (микронутриентлар) ниҳоятда кам бўлади ёки бутунлай бўлмайди, шунинг учун улар “ўлик” овқат дейилади. Лекин юқорида кўриб ўтганимиздек, бундай озиқ моддаларсиз нафақат турли хасталиклар орттирилади, балки хаёт ҳам йўқ. Шунинг учун ҳар куни қишин-ёзин “тирик” микронутриентларга бой, яъни қайнатилмаган, қуритилмаган, консервация қилинмаган, янги узилган, сўлимаган кўкатлар (кўк пиёз, шивит, кашнич, кенза, салат ва бошқалар), мева-чевалар (олма, нок, шафтоли, зардоли, анор, гирдоли, узум ва бошқалар), полиз ва сабзавот маҳсулотларидан топилганини еб туриш лозим. Ўлкамизда йил 12 ой давомида айтиб ўтилган “тирик” таомлар етказиб бериш имконияти бор, шундан унумли фойдаланиш вужуд учун кони фойда. Ерли аҳоли учун ҳар бир худуднинг ўзида етиштирилган маҳсулотлар бошқа ўлка ва минтақалардан келтирилганларидан озиқ-овқат сифатида анча фойдали бўлишидан ташқари, уларни истеъмол қилиш организмни айнан шу экологик шароитга (ҳарорат, намлик, босим, радиация ва бошқалар) мослаштиради, ундаги физиологик ва биокимёвий жараёнларни доим мўътадиллаштириб туради, оқибатда вужуд соғлом бўлади. Боз устига, ранг-рўйи ва кўлами билан ўзга юртлардан келтирилган мева-чевалардан бироз фарқ қилган ўз ҳудудимизда етиштириладиган олмаю - анор, зардолию - гирдоли, шафтолию -хурмолар, узум, қовун-тарвузлар мазаси, ширинлигининг тенги йўқ. Ҳар бир худуднинг ўзидаги бундай маҳсулотлар бизга таъсир қиладиган иссиқ, қуруқ иқлим шароитида ўсиб-шаклланганлиги боис вужуднинг физиологик ва биокимёвий функциаллашувига ижобий таъсир қилади. Бу жиҳатдан ўзимиздаги боғ-роғларда етиштирилган мева-чева, сабзавотлар бошқа ўлкалардан келтирилганидан устун туради. Бугун тайёрланган овқатни ҳеч қачон иккинчи кунга қолдириб еманг, улар совутгичларда сақланишидан қатъий назар кўпгина касалликлар уйғотувчи микроб ва бактерияларнинг кўпайиши учун яхшигина муҳит бўлиб хизмат қилади. Кўпинча вақт етишмаслигидан ёки бошқа сабабларга кўра ушбу ҳолатга йўл қўйилади, айниқса ёш болалар бир кун олдин тайёрланган овқат истеъмол қилишдан кўпроқ зарарланади. Қолган овқат қайнатилиб ейилганида ҳам микроблар ва бактериялар фаолияти туфайли ҳосил бўлган токсинлар заҳарланишга олиб келади. Бундай овқат кўпинча жиғилдон қайнашига сабаб бўлади. Ота-боболаримиз бугун пиширилган овқатни эртага қолдиришни, уларга кечаси жин тегади, деб хуш кўришмаган. Бу кўриб ўтганимиздек маълум асосга эга бўлган урф-одатдир. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling