Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши Муҳандислик Иқтисодиѐт Институти


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/51
Sana19.01.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1101944
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51
Bog'liq
portal.guldu.uz-МАРКЕТИНГ фанидан МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Мавзу буйича саволлар: 
1) 
Истемолчи маркетинги нима? 
2) 
Корхоналар бозори ва истемолчилар бозори орасидаги фарк 
нима? 
3) 
Саноат характерига эга булган товарларни сотиб олиш буйича 
харидорлар кандай килиб карор кабул килишади? 
4) 
Карор кабул килишнинг асосий боскичлари мазмуни кандай? 
Фойдаланилган адабиетлар. 
1. 
Дж.Эванс., «М.Бермон «Маркетинг» Москва. «Экономист»-
93.98-104 бетлар. 
2. 
Ф.Котлер. Основы маркетинга. М-91. Изд.прогресс. 38-76бетлар. 
10 – Мавзу БОЗОР СЕГМЕНТАЦИЯСИ 
1. Бозор сегментациясининг таърифи, максади, сегментларни 
танлаш ва товарни бозорда позициялаш 
2. Бозорни камраб олиш стратегияси 
 
Таянч иборалар: Максадли бозор; максадли бозорни танлаш
оммавий маркетинг; бозор сегментацияси; куп курсаткичли сегментация
сегментациялаштириш мезони; 
Истеъмолчиларнинг 
истаклари, 
хусусиятлари 
тахлил 
килиб 
чикилганидан сунг хар бир фирма максадли бозор ѐки бозорларни танлаб 
олиши керак. Маркетинг нуктаи назаридан потенциал бозор бу аник товар ва 
хизматларга талаби бор, етарли ресурсларга эга ва шунингдек сотиб олишга 
тайѐр ва кодир булган одамлар гурухидир. Бунда оммавий маркетинг, бозор 
сегментацияси, купчилик курсаткичли сегментацияси. Бу уч ухшаш услублар 
максадли бозорни аниклаш ва уни каноатлантиришда фойдаланилади. 
Оммавий маркетинг тактикаси кенг истеъмолчилар бозорига 
каратилган булиб у бир хил маркетинг дастуридан фойдаланилади. Бу 
услубдан биринчи булиб Генри Форд фойдаланган. Бунда у турли тоифадаги 
одамлар учун бир хил моделдаги кора рангли Т - моделдаги автомобилларни 
ишлаб чикариб сотишни йулга куйган. 
Оммавий маркетинг оммавий ишлаб чикариш кенг йулга 
куйилганда тус олган. Бирок охирги йилларда соф холда бундай стратегиядан 
фойдаланилаетган фирмалар сони кескин камайиб кетган. Бунга асосий сабаб 
куйидагилардир : ракобатнинг кучайиши, истеъмолчиларнинг дидларини 
узгариши, истеъмолчиларнинг хохши ва имкониятларининг узгариши ва 
хоказо. 
Оммавий 
маркетингни 
асосий 
максади 

сотишни 
максималлаштиришдир. 
Мувофаккиятли оммавий маркетинг учун истеъмолчиларда бир 
хил хусусиятга эга булган товар ва хизматларга эхтиѐж булиши зарурдир. 


40 
Оммавий маркетинг кулланилаѐтган пайтда товарлар барча 
мумкин булган жойларда сотилиш керак булади. Бунда сотиш билан боглик 
булган ходимларни норозиликлар юзага келиши мумкин. 
Оммавий маркетинг стратегияси маълум микдордаги фойда узок 
муддатли даромадни кузда тутмоги лозим. Чунки баъзи бир пайтда айрим 
фирмалар сотишни купайтириш билан овора булиб килиб даромадни унутиб 
куядилар. 
Бозорни сегментациялаш бу махсус маркетинг дастури оркали 
маълум гурух истеъмолчиларини мавжуд товар ва хизматларга булган 
талабини 
коникдиришдир. 
Бошкача 
килиб 
айтганда 
бозордаги 
истеъмолчиларни гурухлашдир. Бу услуб айникса унча катта булмаган ва 
ихтисослашган фирмалар орасида оммавийлашган. Бозорни сегментациялаш 
услуби одатда сотишни максималлаштиришга каратилмаган. Аксинча, 
фирманинг максади энг аввало самарадорлик, мавжуд харажатлар ѐрдамида 
сегментнинг купрок кисмини жалб килишдир. 
Бозорни сегментациялаш бирлик махсулотдан коладиган 
фойдани максималлаштириш имконини яратади. Максимал даромад эса 
кузда тутилмайди. Ундан ташкари бу услуб унга катта булмаган ресурсларга 
эга булган фирмаларга катта-катта фирмалар билан ракобатлаша олиш 
имкониятини тугдиради. 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling