Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети


Харажатларни Йўл жамғармаси маблағларидан молиялаштириш


Download 1.17 Mb.
bet12/64
Sana09.02.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1182447
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   64
Bog'liq
Комплекс бтф узб 2018 (2)

3. Харажатларни Йўл жамғармаси маблағларидан молиялаштириш
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Рес-публика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маб-лағларини сарфлаш тартиби тўғрисида»ги Низом Ўзбекистон Рес-публикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғар-маси маблағлари тушиши ва сарфланиши тартибини белгилаб бер-ди. "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 10-моддасига мувофиқ, йўл ишларини молиялаш-тириш, умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш Республика йўл жам-ғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Республика йўл жамғармаси маблағлари мамлакат йўл хўжали-гини ривожлантиришнинг давлат дастурини молиялаштириш, ил-мий-техника тараққиёти, ходимлар малакасини ошириш ва ушбу хўжаликни бошқаришни такомиллаштиришга йўналтирилади. Уму-мий фойдаланиладиган автомобил йўллари тармоғини ривожланти-риш ва табиий офатларни тугатиш даражаларини тенглаштириш мақсадида Республика йўл жамғармасидан Қорақалпоғистон Рес-публикаси ва вилоятларга субвенциялар ҳамда дотациялар ажра-тилиши мумкин. Вилоят ва туман йўл жамғармаларининг маб-лағлари умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришга йўналтирилади. Ич-ки хўжалик автомобил йўллари корхоналарнинг ўз маблағлари ҳи-собига сақлаб турилади.
Салмоғи бўйича биринчи ўринда умумий фойдаланиладиган автомобил йўлларини ремонт қилиш ва сақлаш харажатлари, ик-кинчи ўринда умумий фойдаланиладиган автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш харажатлари, учинчи ўринда дав-латнинг инвестиция дастури харажатлари, тўртинчи ўринда резерв харажатлари туради.
Йўл жамғармасига келиб тушадиган ва автомобил йўлларини сақлаш ҳамда таъмирлашга ажратиладиган суммаларнинг мутлақ ортиши, шу жумладан, ҳақиқий ифодаларда содир бўлмоқда. Би-роқ, улардан кўпчилигининг ҳолати қониқарсизлигича қолмоқда. Йўлларда диагностика кузатуви ўтказилмаётганлиги сабабли улар-нинг техник ҳолатининг ўзгариши тўғрисидаги ишончли маълу-мотлар мавжуд эмас, бу эса таъмирлаш ишларининг аниқ манзилли режалаштирилишини мураккаблаштиради ва уларнинг бажарилиш сифатини баҳолашга имконият бермайди.
Шу билан бирга, жамғарманинг йўл хўжалигини қўллаб-қувват-лашга йўналтирилган харажатлари бизда республикадаги кўпгина вазирлик ва идоралар, шу жумладан, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, молия, мудофаа, ички ишлар вазирликларининг бюджетларидан ортади, фақатгина қишлоқ ва сув хўжалиги, олий таълим, халқ таълими вазирликларининг бюджетларидан камдир.
Энг юқори ялпи ҳудудий маҳсулотга (ЯҲМ) эга бўлган бешта ҳудудга — Тошкент шаҳри, Навоий, Бухоро, Тошкент ва Андижон вилоятларига — жамғарманинг умумий харажатларининг 63,5% тўғри келган. Энг паст ЯҲМга эга бўлган бешта ҳудудга — Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд, Жиззах ва Хоразм вилоятларига маблағларнинг 17,8% тўғри келган, холос. Йўл хўжалигига ажратиладиган барча маблағлардан фойдаланиш-нинг комплекс самарадорлиги кўпинча нафақат уларнинг мутлақ миқдори, балки фойдаланиш таркиби, хусусан, автомобил йўл-ларининг эксплуатацияси ва янги қурилишга бўлган маблағ про-порциялари билан аниқланади. Йўл тармоғи етарлича молиялаш-тирилмаганда маблағларни тақсимлашда мақбул мутаносиблик-ларни кузатиш муҳим аҳамият касб этади. Бундай ҳолатда янги қурилишнинг ортиши ҳисобига мавжуд йўлларнинг эксплуатация қилиниши учун маблағларнинг камайиши охиргисининг капитал-талаблиги сабабли самарасиз ҳисобланади. Йўлларнинг рекон-струкция қилиниши уларнинг доимий таъмирланиши ва 10-20 йил сақлаб турилишига қараганда уч баравар қимматга тушади.
Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади. Жамғармани бошқариш кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамасининг Қаро-ри билан тасдиқланади. Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади, унинг тузилмаси ва ходимлари сони ҳам Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Ижро этув-чи дирекциянинг таъминоти бюджет ташкилотлари учун белгилан-ган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Респуб-лика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Иж-ро этувчи дирекция Жамғарма даромадлари ва харажатларини ижро этилиши тўғрисида бухгалтерия ҳисоботи тузади хамда Жамғар-мани бошқариш кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейин Молия вазирлигига тақдим этади ва Республика йўл жамғармаси маблағ-ларини йиғиш масалалари бўйича тушунтиришлар беради.
Жамғармани бошқариш кенгаши:

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ишти-рокида жамғармага тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш масалалари юзасидан айрим вазирликлар ва идора-ларнинг ҳисоботларини эшитади;

  • жамғармани ижро этувчи дирекцияси ва “Ўзавтойўл” давлат-акциядорлик компаниясининг автомобиль йўллари тармоғини ри-вожлантириш ва такомиллаштиришнинг белгиланган тартибда тас-диқланган дастурлари, шунингдек, уларга комплекс хизмат кўр-сатишни ҳамда зарур даражадаги техник ҳолатини ва ўтказиш имкониятларини таъминлаш тадбирларидан келиб чиққан ҳолда жамғарма харажатларининг асосий йўналишлари, маблағлардан фойдаланиш устуворликлари тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқади;

  • ижро этувчи дирекциянинг амалга оширилаётган ишлар тўғ-рисидаги ҳисоботларини эшитади;

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарма даромадларини шакллантириш ва сарфлаш тартибини такомил-лаштириш юзасидан таклифлар киритади;

  • Республика йўл жамғармаси маблағларидан фойдаланиш-нинг қонунийлиги ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;

  • Жамғарма даромадлари ва харажатларини ижро этиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Республика йўл жамғармаси маблағлари Марказий банкнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги Жам-ғарманинг махсус мақсадли ҳисоб рақамида жамланади. Молия ва-зирлиги ҳузуридаги Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жам-ғарма маблағларини тассаруф этувчи ҳисобланади. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари, маблағлар шаклланиши ва сарфла-нишининг мақсадли йўналиши сақлаб қолинган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети таркибига киритилади ва Рес-публика йўл жамғармаси махсус ялпи балансида акс эттирилади.
Жамғармага тушумлар туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига хизмат кўрсатувчи тегишли банкларда очилган Жамғарманинг транзит ҳи-соб рақамлари (банкнинг баланс ҳисоб рақами 20207) орқали Мар-казий банкнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги (банкнинг баланс ҳисоб рақами 21508) махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Республикамизда 2003 йилнинг 1 октябридан бошлаб йўл хўжа-лигини бошқариш тузилмасидаги Республика, вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари тугатилди ҳамда Молия вазирлиги ҳузурида Республика йўл жамғармаси тузилди. Ушбу йўл жамғармаси маб-лағларни йиғиш ва тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ ва Давлат божхона қўмиталари зиммасига юклади. Шу тариқа Республика йўл жамғармасининг асосий вазифалари такомиллаштирилди.
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғим-лар давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади, уларнинг миқдори ҳар йили Давлат бюджети тасдиқланиши билан бир вақтда белгиланади. Ажратмалар солиқ солиш объектидан ва тасдиқланган ставкадан келиб чиқиб, ҳар ойда қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

  • ягона солиқ тўлови тўламайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай;

  • микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига тегишли бўлмаган тўловчилар томонидан - ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай;

  • ажратмалар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай, тўланади.

Мажбурий ажратмаларнинг ортиқча тўланган суммаси келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки солиқ органларининг ортиқча тўлов мавжудлиги тўғрисидаги хулосасига кўра туман молия бошқармаси билан келишилган холда солиқ тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб 30 кун муддатда қайтарилади.



Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling