Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети
Ҳаракатга ўргатишнинг ўзига хос хусусиятлари
Download 0.58 Mb.
|
5 ñáÓß½¿¬ (2)
4.2. Ҳаракатга ўргатишнинг ўзига хос хусусиятлари
Жисмоний тарбия жараёнидаги таълимнинг асосий хусусияти бу, ўргатишнинг ҳаракат малакалари ва махсус билимларни эгаллашга қаратилганлигидир. Шу нарса ҳарактерлики, ўргатиш шуғулланувчининг жисмоний ривожланиши билан маҳкам боғланган бўлади. Таълим-тарбия амалиётининг турли соҳаси бўлганидек, жисмоний тарбия жараёнида ҳам ўқитиш муаллим ва ўқувчининг биргаликдаги ижодий фаолиятидан ташкил топади, бунда ўқитувчи етакчи роль ўйнайди. Жисмоний тарбия жараёнида ўргатиш натижаси жисмоний маълумот ҳисобланади. Ҳаракат фаолиятига ўргатиш (ёки жисмоний машқни ўргатиш, агар конкрет ҳаракат фаолияти бўладиган бўлса) — бу, кичкина педагогик вазифа демакдир. Ҳаракат фаолиятига ўргатиш деганда, жисмоний машқни ўргатиш, конкрет ҳаракат фаолияти ва билим бериш учун материални ўргатиш назарда тутилади. Ҳаракат фаолияти таркибига ҳаракатинннг ўзи киради ёки том маънода "ҳаракатга ўргатиш" термини ишлатилади. Ҳаракат фаолиятига ўргатиш жараёнида ҳаракат малакаси шаклланади, шу билан бир вақтда, жисмоний сифатлар (куч, тезкорлик, чидамлилик ва бошқалар) ривожлантирилади. Иккала жараён ҳам бир-бирини тақозо этади, аммо услублари, баъзан воситалари жиҳатидан фарқ қилади. Шунинг учун реал педагогик жараёнда баъзан ўргатишга (малаканинг шаклланишига) ёки жисмоний сифатларни ривожлантиришга эътибор берилади. Ҳаракат фаолиятига ўргатишнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича: 1. Ўқувчиларнинг фаоллиги ўқув материалини ўзлаштиришнинг зарурий шарти ҳисобланади. Боланинг жисмоний машқлар ни ўрганиши унинг ўқув-меҳнат фаолияти ҳисобланади. Бу фаолият ундаги жисмоний ва руҳий кучларни сарфлашни тақозо этади. 2. Ҳаракат кўникмалари тизимини шакллантириш. Фақат фаолият тизимигина жисмоний тайёргарлик тавсифини белгилайди. Тизимлар варианти жуда кўп. Чунончи, улар жисмоний тарбиянинг йўналиши ва унинг аниқ вазифаларига боғлиқ ҳолда танлаб олиниши керак. 3. Ҳаракат фаолиятига ўргатиш билан жисмоний сифатларни тарбиялашнинг ўзаро алоқадорлиги. Иккала жараённинг ҳам шартлиги ўз йўналишида ифодаланади: айрим ҳаракат фаолиятига ўргатишни жисмоний сифатларнинг даражасисиз амалга ошириш мумкин эмас. Масалан, тирмашишни ўргатиш қўл мускулларининг етарли даражадаги кучини талаб қилади. Ҳаракат кўникмасининг шаклланиши тегишли жисмоний сифатлар даражасининг ошиши билан бир вақтда ўтади. Масалан, кичик коптокни улоқтириш куч ва тезкорлик сифатининг ўсишига қараб кузатилади. Шаклланган кўникманинг натижадорлиги ўзига хос сифатнинг даражасига, у ўз навбатида бошқа сифатларнинг даражасига боғлиқ. Масалан, қисқа масофага югуришни ўргатиш пайтида шиддаткорлик имкониятлари ривожланади, лекин уларнинг ривожи кўпроқ куч ва чидамлиликнинг оптимал (муқобил) даражаси чоғида самаралироқ бўлади. Фаолиятга ўргатишнинг натижадорлиги фақат эришилган жисмоний маълумот даражасига қараб эмас, эгалланган жисмоний ривожланиш даражасига қараб ҳам белгиланади. Билимлар тизими ва фаолиятларни эгаллаш, педагогик жараённи тўғри ташкил қилиш доимо жисмоний ривожланиш кўрсаткичларининг ошиши билан ҳамоҳангликда бўлиши керак. Кичик мактаб ёшидаги болалар ривожланишининг ёш хусусиятлари болаларни жисмоний тарбиялаш фавқулодда мураккаб ва узоқ давом этадиган жараён бўлиб, у болани ҳар томонлама жисмоний ривожлантириш, организмини чиниқтириш, жисмоний тарбия машғулотига бўлган интилиш ва қизиқишларини ҳосил қилишдан иборат. Бу муҳим вазифаларни ҳал этиш фақат бола организмининг анатомик-физиологик хусусиятларини қатъий ҳисобга олиш йўли билан амалга оширилади, унинг ўсиш ва ривожланишидаги асосий қонуниятлар эътиборга олинади. Ёшига қараб ривожланишнинг асосий моҳияти фақат тана ўлчамининг ўзгаришига кўра белгиланмайди, у асосан организмнинг ўзига хос функционал ўзгаришига, астасекинлик ва кетма-кетлик билан олий асаб фаолияти ривожланиш хусусиятларининг шаклланишига асосланади. Кичик мактаб ёшидаги болалар бош миясининг ярим шарлари доимо ўсиб, 37 ривожланиб боради. Бу ёшдаги болалар миясининг ярим шарлари катта одамларникидан (рельфи) юза тузилиши билан фарқ қилади. Болалар тахминан 9-10 ёшга кирганда мия ярим шарларининг эгриликлари билан эгатлари худди катта ёшдаги кишиларники каби ҳолатни эгаллайди. Катга ярим шарларининг, қандай бўлмасин, бирор қисми қўзғалганидан кейин, унинг қўзғалувчанлиги сусаяди ва, аксинча, ўша қисми тормозлангандан кейин қўзғалувчанлиги орта боради. Кичик мактаб ёшидаги болаларда қўзғалиш мактабгача тарбия ёшидаги болаларникига қараганда бир мунча турғунроқ бўлади, бу ҳол кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар диққат-эътиборининг узайишига олиб боради, демак, жисмоний тарбия дарсларида ўтилаётган ўқув материалини анча узоқ тушунтиришга, биринчи синфдан юқорироқ синфларга ўтгандан кейин эса тушунтириш муддатини аста-секин узайтириб боришга имкон беради. Бироқ кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ёши улғайган сари уларда қўзғалиш турғун бўлмайди, балки унинг тормозланиш кучи ортиб боради. Иррадиация бир мунча жадалроқ ўтадиган ва концентрация анча кескин ифодаланадиган бўлиб қолади, шу билан бирга, ўзаро индукция ҳам тезлашади ва кучаяди. Шу туфайли кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ҳаракатлар координацияси мактабгача тарбия ёшидаги болаларникига қараганда анчагина мукаммал бўлади. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг мускуллари фаолияти узоқроқ давом этади, уларнинг жисмоний тарбия дарсидаги ҳаракат фаолиятини бажариши бирмунча аниқроқ бўлади. Ўсиш хусусиятларини тиббий-биологик кузатишлар, одам организмининг ривожланиши ва ўсиши жараёнлари ҳаётий фаолиятни алоҳида фазаларга ажратиш имконини беради. Шунга асосан, фанда ёшларни (умрни) даврлаш ишлаб чиқилди. Даврлар миқдор ва сифати жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Миқдор жиҳатдан ўзгариш аста-секинлик билан юз беради, сўнгра жуда қисқа даврда организм ўз ривожланишшшнг янги сифат ҳолатига ўтади, яъни янги фазасига киради. Организм функцияси ва морфологик ўзгариши, ҳаёт даврининг мазмунидаги хилма-хил томонларини ҳамда уларнинг бир-биридан фарқланиш хусусиятларини жисмоний машқ машғулотлари пайтида ҳисобга олиш зарур. Ҳозирги вақгда фанда инсон тушиган кундан етук ёшига эришгунча унинг умри қуйидаги ёш даврларига ажратилади. Инсоннинг ўсиши ва ривожланиши хусусиятлари билан боғлиқ бўлган жараённи илмий асосда бошқариш мақсадида, қуйидагича, даврлаш қабул қилинган. Болалар организмининг ўсиш ва ривожланиш жараёни нотекис ва интенсив равишда такомиллашади. Улар ҳамма вақт параллел равишда бормайди. Бўйнинг нисбатан секин ўсиши даврида баъзи органлар функциялари ривожланишининг кучли тараққиёти кузатилади. Умуман, болалар организми пластик ва сиртдан бўладиган сезиларли даражадаги таассуротларга тез берилади. Бу эса унинг сифат жиҳатдан ўзгаришига ва қайта кўрилишига олиб келади. Жисмоний машқлар, биологлар нуқтаи назаридан, ташқи таъсир этувчи (қўзғовчи) восита ҳисобланади. Натижада организмда тегишли ўзгаришлар содир бўлади ҳамда жисмоний ривожланиш ва функционал кўрсаткичларнинг маълум силжишларига олиб келади. Масалан, тана узунлиги, кўкрак айланаси ва ўпканинг тириклик сиғими, мускул кучи ва бошқалар. Мактабда болаларни ўқитиш 67 ёшдан бошланади. Бу кичик мактаб ёшидаги даврнинг бошланишига тўғри келади. У 10-11 ёшгача давом этади. Тана узунлигининг йиллик ўзгариши бу даврда ўртача 4,5 см га тенг, тана массаси 23 кг, кўкрак айланаси 1,52 см.Ўқитувчиларни тайёрлаш сифатини оширишнинг муҳим омилларидан бири талабалар - педагогик назоратни ташкил этишни такомиллаштириш.Таълим жараёнида ўқувчиларнинг билим, кўникмаларини назорат қилишни такомиллаштириш йўлларини излаш фанларни ўқитиш илмий янги йўналиш эмас,ўқув жараёнида ўқувчиларнинг педагогик тайёргарлиги "мукаммаллик масаласи профессор-ўқитувчиларнинг тадқиқотларида назорат қилиш, у илмий мақолаларида акс этган. Замонавий шароитда жисмоний тарбия жараёнида компетенсияли ёндашувни амалга ошириш таълим, талабаларни ўқитиш жараёнида назоратни такомиллаштириш масаласи эмас долзарблигини йўқотди. Аниқлашга қаратилган педагогик назорат, талабаларнинг билимларини, кўникмаларини ўлчаш ва баҳолаш, таъминлашнинг асосий воситасидир таълим жараёнида тескари алоқани таъминлаш. Бу ҳозирги бошқарув билан чамбарчас боғлиқ, буни ўқитиш услубларини такомиллаштириш учун зарур маълумотларни тақдим этади таълим интизоми. Педагогика фанлари Психология махсус ишлаб чиқилган ҳолда ўтказилди. Сўровнома давомида талабалар.Сўров натижаларининг ишончлилигини ошириш, олдиндан ўрганиш жараёнида мавзулар талабаларнинг билимларини, кўникмаларини назорат қилиш ва баҳолаш усуллари курс давомида ўқитувчилар талабалар қандай маълумот олишди педагогик назоратнинг моҳияти, унинг вазифалари, усуллари ҳақида билимларга эга бўлиши лозим. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling