Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети
Download 0.58 Mb.
|
5 ñáÓß½¿¬ (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI-МОДУЛ: МАКТАБ ЁШДАГИ БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИНИНГ УМУМИЙ ТАСНИФИ 6.1. Бошланғич мактаб кун тартибида соғломлаштириш
Назорат учун саволлар:
1.2–3 ёшли болаларнинг ўзига хос хусусиятлари нимада? 2. Икки ва уч ёшгача бўлган болаларнинг жисмоний тарбияси таъриф беринг. 2. 3 ёшли болалар билан қандай жисмоний машлар ўтказилади? 3. 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни жисмоний тарбиялаш. 4. Турли ёш гуруҳларида кун тартибини ташкил этиш. 5. Турли ёш гуруҳларида болаларнинг овқатланиши қандай ташкил етилади? 6. Илк ёшдаги болаларда, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларда маданий-гигиеник кўникмалами тарбиялаш. 7. Чиниқтиришнинг моҳияти ва уни ўтказиш методикаси. 8. Марказий нерв тизими. Динамик стереотип.Суяк тизими ҳақида. VI-МОДУЛ: МАКТАБ ЁШДАГИ БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИНИНГ УМУМИЙ ТАСНИФИ 6.1. Бошланғич мактаб кун тартибида соғломлаштириш Бошланғич мактаб кун тартибида соғломлаштириш бадантарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишнинг муҳим аҳамияти бор. Чунки у амалий натижалар берадиган воситалардан иборат, ўқувчилар соғлиғини мустаҳкамлаш, жисмоний тайёргарликни ошириш, иш унумининг кўпайиши, асосий ҳаракат сифатларининг ўсиши, ўқувчиларга таълим беришда муҳим кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш ҳамда уларни ҳар хил мураккаб шароитда ҳаётга тадбиқ этиш мумкин. Соғломлаштириш бадантарбия тадбирларини тўғри уюштириш юксак ахлоқий сифатларни тарбиялайди, кишиларда шу ҳақдаги тушунчаларни шакллантириб, ўз саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳар бир жамият кишисининг ижтимоий бурчи эканлигини сингдиради, мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланишни ҳаётий эҳтиёжга айлантиришни тарбиялайди, жисмоний камолотга интилиш, меҳнат ва Ватан ҳимоясига тайёр туришни назарда тутади. Бошланғич мактаб кун тартибидаги соғломлаштириш бадантарбия тадбирлари қуйидагилардан иборат: —ўқув машғулотларигача бўладиган бадантарбия:—бадантарбия дақиқалари —узайтирилган танаффуслардаги жисмоний машқлар ва ҳаракатли ўйинлар (саломатлик соати). Мактабнинг кундалик фаолияти ўқув машғулотларигача бўладиган бадантарбия билан бошланади. Бадантарбия ўқув кунининг ҳамма учун бир вақтда бошланишига, киши кайфиятига таъсир этади. Ўқув кундалик режимидаги жисмоний машқларни бажариш ҳиссини тарбиялайди, уларни тўғри бажариш кўникмалари ва малакаларининг шаклланишида ёрдам беради. Лекин ҳали кўпгина мактабларда улар ўқувсиз равишда, номигагина ташкил қилинмоқда. Тўғри ташкил қилинган бадантарбия мактабларда ўқув машғулотларининг самарали бўлишига таъсир қилади. Ўқувчи ва ўқитувчиларнинг иш унумини оширади. Ўқув машғулотларигача бўладиган бадантарбия машқлари жисмоний тарбия дарсларида ўрганилган машқлар комплекси асосида тузилади. Машқлар комплексини хар ойда бир марта янгилаб туриш шарт. Машқларни мактаб радиоузели орқали музика садолари остида бажариш мақсадга мувофиқдир. Бу ўқувчиларнинг қизиқишини кучайтиради, жўшқинлик ва кўтаринки руҳ бағишлайди. Ўқув машғулотларигача бўладиган бадантарбиянинг натижаси уни ташкил қилиш ва ўтказиш методикасига боғлиқ. Уни ўтказиш учун бадантарбия фаоллари жалб қилинади. Бошланғич синфларда уни ўрта ва юқори синф ўқувчиларидан яхши тайёрланган инструктор (йўриқчи)лар ўтказса бўлади. Бадантарбиянинг қандай бажарилаётганлиги биринчи дарсга келган ўқувчилар томонидан назорат қилиниши керак. Машғулот ўтказилиши учун синфлар гуруҳларга бирлаштирилади: I-II-III-IV. Лекин мактаб шароитига қараб, ҳар бир синф билан алоҳида-алоҳида ёки жами синфлар билан бир жойда ўтказса ҳам бўлади. Синфларда ҳар хил ҳолатда сафланиш мумкин: 3 қатор, 5 қатор ва ҳоказо. Ёки доира ҳосил қилиб бажариш мумкин. Сафланган пайтда қизлар орқа қаторларга қўйилади. Сафда ўқувчилар бир-бирига ҳалақит бермайдиган бўлиб туришлари лозим. Машғулотни олиб борувчи сафнинг олдида туриб, машқни биргаликда бажаради, уни бажариш ҳақида команда беради ва ҳисоб билан айтиб туради. Агар машқ ёзиб олинган бўлса, умумий бажарилишини кузатади, тартиб-интизомга эътибор беради. Бадантарбия очиқ ҳавода ўтказилади, ноқулай об-ҳаво бўлиб қолса, бинода, коридор ёки синф хонасида бажарилади. Давомийлиги 56 минут. Машғулот тамом бўлгандан кейин майдондан чиқиб кетиш тез ва тартибли бўлиб, мактабга кетма-кетлик билан кирилади. Ўқувчиларнинг бадантарбияга бўлган қизиқишларини ҳисобга олиб, синфлараро тўғри ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мусобақа ташкил қилиш мумкин. Махсус тайинланган бадантарбия фаоллари синфларда машқларнинг чаққон, тўғри ва тартибли бажарилганлигини баҳолаб борадилар. Бир ҳафталиги жамланиб, «Саломатлик бурчаги»га осиб қўйилади. Машғулотнинг сифатли бажарилиши учун оддий машқлар комплексини танлаш, мураккаб ва кучли юклама берадиган машқлар киритилмаслиги керак. Узоқ югуриш, таяниб ўтириш, қўлларга таяниб ўтириш, қўлларга таяниб, гавдани кўтариш машқлари бўлмаслиги шарт. Эрталабки гигиеник гимнастика билан ўқув машғулотларигача бўладиган бадантарбияни фарқлай билиш керак. Эрталабки гигиеник бадантарбия олдига қўйилган мақсадлар организмдаги тормозланиш системасини тугатиш, тетиклик пайдо қилиш, алмашинув жараёнини кучайтириш, образли қилиб айтганда, навбатдаги иш куни учун ўзини куч-ғайрат билан таъминланиши лозим. Шунинг учун ўқув машғулотларигача бўладиган бадантарбия машқлари мақсадли бўлиши керак. У юқорида айтилганидек, бутун педагогика жамоаси ва ўқувчиларнинг ўқув кунига тайёргарлиги демакдир. Жамоа бўлиб машқ бажариш, асосан мусиқа садолари остида, ўқувчиларнинг диққат эътиборини жалб қилада, иш маҳсулига таъсир этади, толиқиш ва чарчашнинг олдини олади, бир оғиз сўз билан айтганда, ўқув жараёнининг самарадорлигига таъсир кўрсатади. Шунинг учун жисмоний тарбия ўқитувчилари ўқувчиларга ва уларнинг отаоналарига, педагогларга ўқув машғулотигача бўладиган бадантарбиянинг аҳамиятини тушунтириб боришлари керак. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling