Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Мактабгача таълим муассасасида таълим беришнинг йўналишлари, шакл ва услублари


Download 0.58 Mb.
bet32/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

5.3. Мактабгача таълим муассасасида таълим беришнинг йўналишлари, шакл ва услублари.

Мактабгача таълим муассасасида болаларга таълим-тарбия беришнинг учта асосий йуналиши булиб, улар қуйидагилар:


Болаларни жисмонан ривожлантириш.
Болаларнинг нутқи ва тафаккурини ривожлантириш.
Болаларни маънан ривожлантириш.
1. Болаларни жисмоний ривожлантириш. Болаларнинг мактабга тайёрлигини белгиловчи муҳим курсаткичлардан бири уларнинг жисмоний жиҳатдан ривожланганлик даражасидир. Болалар ўз ёшларига мос булган ҳаракатли, шу жумладан миллий уйинлар номларини қоидаларини билиши ва уларда фаол иштирок эта олиши, югуриш ва сакраш, ёшига мос ҳолда белгиланган нормативларни бажариши, сафланиши, чаққон ҳаракат қилиш, чиниқтириш машқларини бажариши кабиларга ўргатиш мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний ривожланишини таъминловчи таълим-тарбия мазмунининг асосини ташкил этади. 2. Болаларнинг нутқи ва тафаккурини ривожлантириш. Мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқи ва таффакурини ривожлантириш учун бериладиган таълим-тарбия мазмуни ўзида куйидаги уч йуналишларни мужассамлаштиради: нутқи ва тафаккурининг ривожланганлиги, сўз бойлиги, илк математик тасаввурлар ҳамда табиатга оид билимлар. Нутқи ва таффак курининг ривожланганлиги, сўз бойлигига оид белгиланган талабларга эришиш болаларни атроф-муҳит билан таништириб бориш, уларга эртак ва хикоялар айтиб ёки уқиб бериш, шеърларни ёд олдириш, таълимий уйинлар воситасида тафаккурни пешлаш каби фаолиятлар орқали амалга оширилади. Бола атрофда содир бўлган ҳодисалар билан танишиш жараёнида зарур билимларни эгаллаш билан бир вақтда, уларнинг номи, вазифаси, ҳусусиятларини билдирувчи сўзларни ўзлаштириб боради. Катталар, тарбиячилар ва тенгдошлари билан мулоқотда шу сўзлардан фойдаланиб уз фикрини ифодалайди. Болаларнинг тафаккури ривожланишни таъминлашда уларнинг илк математик тасаввурларини узлуксиз ўстириб бориш муҳим ўрин тутади. Мактабгача ёшдаги болалар учун математикага оид таълим-тарбия мазмунининг асосини теварак-атрофдаги нарса ёки буюмларни санаш, таққослаш, ўлчамлари жиҳатидан қиёслаш, улар турган ўринни кўрсатиш (пастда, баландда, чапда, ўнгда каби), турли геометрик шаклларни фарқлаш, бир неча шакллардан бошқа бир шаклларни ясаш кабилар ташкил этади. Болаларнинг математик тасаввурларига асосан турли уйинлар оркали эришиш максадга мувофикдир. Болаларга табиатга оид билимлар бериш илк ёшдан бошланади. Улар туғилганидан бошлаб теварак-атрофни қизиқиб кузата бошлайдилар, улғая бошлаган сари ўзларни ўраб турган нарсаларни, буюмларни, юз бераётган табиат ҳодисаларини билгилари келади. Мактабгача ёшдаги болалар учун табиатга оид билимлар мазмунининг асосини уларни ўраб турган табиат, яъни ўсимлик ва ҳайвонлар, буюмлар, турли ҳил ҳодисалар, фасллар, табиатни муҳофаза килиш ҳакидаги илк тушунчаларни бериш ташкил этади. 3.Маънавий-маданий етуклик. Ватан туйғуси, ватанпарварлик ҳислари, миллий ғурур, мустақиллик ғояси ҳамда ўз ҳудуди, ўлкаси, ҳалқига меҳр ва садоқатли болани ёшига мос равишда шакллантириш мактабгача таълимда маънавий-маданий ишларнинг асосини ташкил килади. Мактабгача ёшдаги болаларнинг одоб-ахлоқли бўлиши ва меҳнатга муҳаббат қўйишига катта эътибор берилади. Болалар илк ёшдан бошлаб уйда, кўчада, боғчада, меҳмонда узини тутиш қоидалари, муомала маданияти, овқатланиш, кийиниш, ечиниш, саранжом-саришта юриш, одобли, меҳнатсевар бўлиш, бошқалар меҳнатини қадрлаш каби одатларга ўргатилади. Ана шу одатлар болани одоб-аҳлоқли, меҳнатга лаёқатли қилиб тарбиялаш мазмунининг асосини ташкил этади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling