Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Таълим беришнинг асосий методлари


Download 0.58 Mb.
bet33/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

5.4. Таълим беришнинг асосий методлари.

Мактабгача таълим муассасасида таълим жарёни турли методлар ёрдамида амалга оширилади .Боланинг фаолият усулларини белгилайдиган асосий методларнинг уч гуруҳи мавжуд бўлиб, булар қуйидагилар :


1. кўргазмали метод. 2. амалий метод. 3. оғзаки метод.
Таълим беришнинг кўргазмали методи. Мактабгача таълимда кўргазмали метод гуруҳига : кузатиш, расмларни томоша қилиш, диафильм ва кинофильмларни намойиш қилиш киради. Кузатиш мактабгача таълимнинг асосий етакчи методларидан биридир.Кузатиш жараёнида бола буюм ва ҳодисаларнинг ҳусусиятлари ҳамда сифатлари яъни, шакллари, катталиги, ранги ва кўриниши каби сифатларини билиб олади. Бу методдан болалар билан олиб бориладиган барча таълимий ишларда: машғулот, экскурсия, сайр ва кундалик ҳаётда фойдаланилади. Тарбиячи кузатиш ўтказар экан, аввало кузатиладиган нарсага қизиқиш уйғотиши лозим, сўнгра болалардан кузатилаётган объектни қачон ва қаерда кўрганликларини ва унинг ҳусусиятларини сўрайди .Савол-жавоб жараёнида педагог изоҳлаш ва тушунтириб бериш усулларидан фойдаланади. Ҳалқ оғзаки ижодининг кичик шаклларидан фойдаланган ҳолда болаларда кузатилаётган нарсага қизиқиш уйғотади. Расмларни кўздан кечириш (намойиш қилиш) Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда улар билан расмларни кўздан кечириш , диафилмлар ва кинофилмларни кўриш катта аҳамиятга эга бўлади. Расмларни кўриб чиқишда хилма-хил дидактик вазифалар ҳал этилади, яъни билимларини мустахкамлаш, луғат бойлигини ошириш , эстетик таасуротини бойитиш каби . Расмларни кўриб чиқишда тарбиячи уларни яхлит тасаввур этишни ташкил қилувчи сифатлар, ҳусусиятлар , белгиларини ажратиб кўрсатувчи саволлар беради ва зарур ҳолларда тушунтириб беради. Диафильмлар ва кинофильмларни намойиш қилиш. Мактабгача таълим ёшидаги болалар билан олиб бориладиган таълимий ишда ўқув экранидан фойдаланиш 3 та вазифани ҳал этишга ёрдам беради: болалар билимини кенгайтиради, улар нутқини ривожлантиради, ва филмьни чуқурроқ идрок этишга қодир ақлли, маданий томошабинни тарбиялашга ёрдам беради. Тарбиячи овозсиз фильмни намойиш қилаётганда фильм мазмунини тушунтириб беради. Зарурат бўлганда керакли жойларини секинлаштириб кўрсатади.
Таълим беришнинг амалий методи. Мактабгача таълим муассасасида таълим беришнинг амалий методлари гуруҳига машқлар ва ўйин методлари киради. Машқлар бу берилган мазмуннинг ақлий ва амалий ҳаракатларини бола томонидан кўп маротаба такрорлашдир.Болалар машқлар ёрдамида турли ақлий усулларни эгаллайдилар, уларда ўқув ва амалий кўникма ҳамда малакалар шаклланади. Тарбиячи ўқув вазифаларига мувофиқ болаларни тақлидий-ижрочилик, қуриш-ясаш ва ижодийлик ва мустақилликни талаб қилувчи машқлардан фойдаланиши мумкин. Машқлар турли ёш гуруҳларидаги болалар имкониятларини ҳисобга олган холда берилади. Ўйин методи бу кўрсатмалар, изоҳлар, тушунтиришлар ва намойиш қилиш каби бошқа усуллар билан биргаликда қўлланилишини кўзда тутади. Бу методда тарбиячи етакчи роль ўйнайди. У ўқув вазифасини мазмунини белгилайди, топшириқни бажариш намунасини кўрсатади, тушунтиради, хатоларни тузатади ва болаларни мустақилликка ундайди. Ўйин методининг кўринишларидан бири-дидактик ўйин хисобланади. Дидактик ўйинлар жараёнида топқирлик, аниқлик, диққат, фаоллик ва нутқдан бир хил фойдаланиш керак бўлади. Бу ўйинлар таълим методи сифатида билимларни мустахкамлаш , уларни умумлаштириш ва ситемага солиш , шунингдек билиш жараёнларини ривожлантириш мақсадида қўлланилади. Таълим беришнинг оғзаки методи. Таълим беришнинг оғзаки методига: тарбиячининг хикояси, болаларнинг хикоялари, суҳбат ва бадиий адабиётга оид асарлар киради. Тарбиячининг ҳикояси болаларда аниқ , ёрқин тасаввур ҳосил қилади. Хикоя болаларнинг ақлига, ҳиссиёти ва тасаввурига бир вақтда таъсир этади, Тарбиячи хикоя қилиш давомида расмларни, фотосуратларни кўрсатиб, ифодали равишда сўзлаб бериши мақсадга мувофиқ бўлади. Хикоядан сўнг болалардан тушунганларини сўзлаб бериш сўралади. Болаларнинг хикоялари улар билимлари ва ақлий-нутқий малакаларини такомиллаштиришга қаратилган метод ҳисобланади. Мактабгача тарбия ёши-даги болалар таълимида турли болалар хикояларидан фойдаланилади, яъни эртаклар, расмларга қараб хикоя қилиб бериш ижодий хикоялар ва бошқалар Хикоялар барча ёш гуруҳларида қўлланилади. Болалар хикоясининг таълим жараёнидаги асосий вазифаси олинган билимларни аниқлаштириш ва мустаҳкамлашдан иборатдир. Суҳбат методидан билимларни аниқлаштириш, сайқаллаш, уларни умумлаштириш ва системалаш мақсадида фойдаланилади.Суҳбат чоғида тарбиячи турли усуллардан фойдаланади. Масалан, таққослашга доир топшириқлар, муаммоли саволлардан, расмлар, кўргазмали материаллар намойиш қилишдан фойдаланиши мумкин. Бадиий адабиётни ўқиб бериш болаларнинг атроф-муҳит хақидаги билимларини бойитиш, бадиий адабиётни тушуниш, асардаги қахрамонларни харакатлари ва бошқа бир қатор вазифаларни ҳал этишга имкон беради. Тарбиячи ўқиб бераётганда, расмларни кўриш, асарларни қайта хикоя қилиб бериш ўйин ва сухбат методидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Ўқиб бўлингач, суҳбат ўтказилади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling