Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Download 0.58 Mb.
bet34/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

5.5. Таълим беришнинг шакллари.

Таълим бериш шакллари тарбияланувчиларнинг таркибига кўра, фаоллигига кўра ва ўтказилиш жойига кўра фарқланади. Мактабгача таълим муассасасида машғулот таълим беришнинг асосий шакли ҳисобланади. Тарбиячи болаларга таълим беришни кун давомида амалга оширади, уларни билимини бойитади, гаплашиш нутқи, ҳисоб каби турли малака ва кўникмаларни шакллантириб боради. Машғулотлар таълим олишнинг қуйидаги бўлимлари бўйича олиб борилади : атроф-муҳит билан таништириш ва болалар нутқини ўстириш, элементар математик билимларни ривожлантириш, тасвирий фаолият ва қуриш-ясаш, жисмоний тарбия ҳамда мусиқий таълим. Машғулотлар мазмуни хам таълимий хам тарбиявий вазифаларни ҳал этиши лозим. Шу билан бирга, машғулот турли ёш гуруҳларидаги болаларнинг ақлий қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади.Машғулотни кунни биринчи ярмида ўтказиш мақсадга мувофиқ. Чунки бола эрталабки ақлий вазифаларни яхши бажара олади. Қуёш нури ҳам хоналарни яхши ёритади бу пайтда. Машғулотлар мақсадига кўра қуйидаги турларга ажратилади:


янги билим берувчи.
билимларни мустаҳкамловчи.
текширувчи – синовчи .
комплекс машғулотлар.
Янги билим берувчи машғулотлар-хамма ёш гуруҳларида ўтказилади.Мақсади болаларни янги билимлардан ҳабардор қилиш.Бунда тарбиячи таълим дастури асосида болаларга янги билимларни тушунтириб беради. Болаларни билим тажрибаларини мустаҳкамловчи ва системага солувчи машғулотдан кўзланган мақсад идрок этилган нарсаларни англаб олиш ва дастлабки умумлаштиришга ўргатишдан иборат бўлади. Болалар билимини синовчи машғулотларда тарбиячи бола нимани ўзлаштирди ёки ўзлаштирмаганини аниқлаб олиши керак бўлади.Бу машғулотлар тарбиячи ҳохиши билан ярим йилда ёки бир йилда ўтказилади. Комплекс машғулотлар - Мактабгача таълим муассасаси тажрибасида кенг тарқалган бўлиб, бу машғулотларда болаларга янги билим берилади, эгаллаган билимлари мустахкамланади, системага солинади, олган билимларини ҳаётда қўллашга ўргатилади. Кейинги йилларда Мактабгача таълим муассасаларида таълим олишнинг Монтессори методига қизиқиш ортиб бормоқда. Мария Монтессорини методикаси болаларни қўл моторикаларини ривожлантириш, сенсор қобилиятларини ривожлантиришга мўлжаллангандир. Қўл моторика кўникмаларини ривожланиши натижасида болаларнинг умумий ривожланиши тезлашиб боради ва ўқиш , ёзиш ҳамда нутқ кўникмаларини эгаллашга имкон яратилади. Масалан, болаларга турли шакллар тасвирланган трафарет тарқатилади ва бу трафаретдаги шаклларни оқ қоғоз устига қўйиб, қалам билан юргизиб чиқиш, чизган шаклларини турли рангларга бўяш ва шу шакллар иштирокида турли буюмларни расмини чизиш тавсия этилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling