Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети
Спорт ютуқлари ва уларни ривожлантириш тенденцияси
Download 0.58 Mb.
|
5 ñáÓß½¿¬ (2)
10.3. Спорт ютуқлари ва уларни ривожлантириш тенденцияси
Президентнинг 2020 йил 24 январдаги мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни такомиллаштириш ва оммалаштириш тўғрисидаги Фармони имзоланди. 2025 йилга мақсадли кўрсаткичлар белгиланди – улар жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳолининг умумий сонини 30%гача, спорт ташкилот ва муассасаларида шуғулланаётган ёшларнинг умумий сонини 20%гача ошириш, давлат спорт таълими муассасаларида олий маълумотли тренер ва мутахассислар сонини 80%гача етказишдан иборат. Иқтидорли спортчилар шаффоф тўрт босқичли – ташкилот– туман (шаҳар)–ҳудуд–республика тизими бўйича танлаб олинади. 2020 йил 1 февралдан бошлаб олимпия спорт турлари бўйича республика спорт мусобақаларида допинг-тест намуналарини олиш тизими жорий этилади. Қишки олимпия спорт турлари инфратузилмасини яратиш ва профессионал спортчиларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон спорт делегацияларини нуфузли спорт мусобақаларига тизимли тайёрлаш бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Олимпия тайёргарлик маркази ташкил этилади. Ўзбекистонда турли спорт тадбирлари, масалан, болалар ва талабалар спорт ўйинлари, фестиваллар, танловлар, «Tashkent Marathon» халқаро марафони, «Save Aral» халқаро экомарафони, авторалли ва мотокросс спорт мусобақалари ўтказилади. Шунингдек хорижлик спортчи ва мухлислар учун «хоспиталити хизматлари»ни йўлга қўйиш, «Sport Visa» қўшимча (электрон бўлмаган) кириш визасини жорий этиш режалаштирилмоқда. Спорт соҳасида хусусий сектор хизматлари улуши оширилади. Бунга эришиш учун қуйидагилар амалга оширилади: а) таълим муассасаларининг спорт иншоотлари, уларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича инвестиция мажбуриятини олган ҳолда, ўқув машғулотларидан бўш вақтда тадбиркорлик субъектларига фойдаланишга берилади; б) кредит маблағлари жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини барпо этишда инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан фойдаланишни назарда тутувчи намунавий лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилади. 2020–2021 йилларда лойиҳа ташаббускорларига сўмда ажратилган қуйидаги кредитларнинг бир қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилади: суммаси 10 млрд сўмдан ошмайдиган; фоиз ставкаси МБ асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган; асосий ставкадан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми. Бундан ташқари, 2020 йил 1 февралдан бошлаб спорт соҳасидаги ютуқларни муносиб равишда рағбатлантириш назарда тутилган тартиб жорий этилади: биринчидан, олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган олий таълим муассасаларига (тиббиёт йўналишидан ташқари) қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади; иккинчидан, «Болалар спорт ўйинлари»нинг жамоавий ўйин турлари бўйича республика босқичи натижалари бўйича: ғолибларига (1-ўрин) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида соҳа бўйича мутахассислик фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи, 3 йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим этилади; ғолиб ва совриндорларни (1-3 ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари эгаллаган 1-ўрин учун МҲЭКМнинг - 6 баравари, 2-ўрин учун - 4 баравари, 3-ўрин учун - 3 баравари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади; учинчидан, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган жисмоний тарбия фан олимпиадасининг ғолиб ва совриндорларини (1-3 ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва спорт таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмасдан, уларга: туман (шаҳар) босқичи ғолиб ва совриндорларини тайёрлагани учун – иккинчи малака тоифаси; вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тайёрлагани учун – биринчи малака тоифаси; республика ва халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорларини тайёрлагани учун – олий малака тоифаси тўғридан-тўғри берилади; тўртинчидан, олимпия спорт турлари бўйича республика (1-ўрин) ва халқаро мусобақаларда (Олимпия ва Паралимпия ўйинларида, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3 ўринлар) ғолиб чиққан олий таълим муассасалари талабаларини тайёрлаган жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги кафедралар ўқитувчиларига навбатдаги илмий унвонлар (доцент, профессор) тўғридан-тўғри берилади. Спорт паспортини расмийлаштириш ва бериш учун йиғим пул тўлови амалга оширилаётган кундаги БҲМнинг 50%и миқдорида белгиланади. Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги делегацияси шу йил 22-23 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган «Анъанавий спорт турлари ва ўйинларини қўллаб-қувватлашда ҳукуматларнинг ўрни» мавзусидаги III Халқаро этноспорт форумида иштирок этди. Маълумки, жорий йил Туркияда Бутунжаҳон кўчманчилар спорт ўйинлари ўтказилади. Унда юртимиз спорт делегацияси ҳам қатнашиши режалаштирилган. Ўз навбатида, ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли спорт тадбирида муносиб иштироки этиши белгиланган. III Халқаро этноспорт форумида Осиё, Европа, Африка қитъаларидаги 46 та давлатдан 200 нафардан ортиқ делегат қатнашди. Шунингдек, форумни БМТ ҳамда ЮНЕСКО вакиллари ҳам кузатиб боришди Форумда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Туркия ёшлар ва спорт вазирлиги, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ҳамда 8 та давлат спорт вазирлари ўртасида миллий спорт турлари ва ўйинлари шуҳратини ошириш, улар билан боғлиқ спорт ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, бу соҳада давлатлар ўртасида институционал ҳамкорликни кенгайтириш бўйича Қўшма баёнот имзоланди. Сир эмаски, Ўзбекистонда этноспортни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, миллий спорт турларимиз – кураш, белбоғли кураш, ўзбек жанг санъати ва «Турон» спорт турларини дунё халқлари орасида янада оммалаштириш йўлида ҳам сезиларли ютуқларга эришилаётир. Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туркия ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида спорт соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди. Ушбу меморандумнинг имзоланиши икки мамлакат спортчилари ҳамда халқлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини, ўзаро англаш ва дўстликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Унга кўра, томонлар спорт муассасалари, олий спорт таълим муассасалари, спорт федерациялари (уюшмалари) ва бошқа спорт ташкилотлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўзаро алмашинув дастурлари, тажриба ва ахборотларни қуйидаги устувор йўналишлар бўйича қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради: – олий спорт ютуқлари; – спортда илм-фан, таълим, тиббиёт ва овқатланиш; – оммавий спорт; – спорт технологиялари ва спорт инфратузилмаси; – ногиронлар спорти; – спортни бошқариш; – спортда допингга қарши курашда ҳамкорлик қилиш; – спорт туризми салоҳияти ва имкониятларини тарғиб қилишни қўллаб-қувватлаш; – спорт тадбирлари орқали жамоалар, федерациялар, клублар ва барча манфаатдор томонлар ўртасида спорт туризми фаолиятини ривожлантириш ва рағбатлантириш; – барча спорт турлари бўйича ҳамкорлик. Шунингдек, учрашувда икки давлат спорт федерациялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, биргаликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, болалар футболини ривожлантириш, спорт мутахассислари малакасини ошириш, турк инвестицияларини жалб этиш ва енгил конструкцияли энергия тежовчи спорт объектларини қуриш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда муҳокама қилинган масалаларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида икки вазирлик ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Туркия ёшлар ва спорт вазири М.М.Касап ўғлу Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, уни имзолаш учун Ўзбекистон Республикасига яқин кунларда ташриф буюришини маълум қилди. Туркия ёшлар ва спорт вазири таклифи билан Ўзбекистон спорт делегацияси Туркиядаги спорт тадбирлари ва ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиладиган спорт иншоотлари ва спорт туризм объектлари билан ҳам таништирилди. Тадбир доирасида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Н.Б.Эрдўған билан икки томонлама учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон томони миллий спорт турлари ва ўйинлари шуҳратини ошириш, шунингдек Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва анъаналарини намойиш этиш ҳамда туризм индустриясини ривожланти риш мақсадида 2020 йилда қадимий Хива шаҳрининг Ичанқалъа мажмуасида этноспорт фестивалини ўтказишни таклиф қилди. Шунингдек, томонлар Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) орқали ҳамкорликни ривожлантириш учун таклифлар киритишга келишиб олди. Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Ўзбекистонда спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бериб, мамлакатимизни ўрнак олишга арзийдиган давлатлар сифатида эътироф этди. Бундан ташқари, Туркия сафари давомида Дилмурод Набиев Озарбайжон ёшлар ва спорт вазири Азат Рагимов билан ҳам учрашди. Ўзаро мулоқот чоғида Ўзбекистон делегацияси раҳбари сўнгги йилларда Озарбайжон билан спорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқалари бироз сусайганини алоҳида таъкидлаб, ўзаро дўстона муносабат ларни янада мустаҳкамлаш ҳамда спорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар. Ўз навбатида, Озарбайжон ёшлар ва спорт вазири ҳам икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон билан муносабатларни юқори даражага олиб чиқишга тайёрлигини айтиб ўтди. Музокаралар якунида томонлар эсдалик совғалари алмашдилар. Покистон Ислом Республикаси Спорт кенгаши раиси, доктор Феҳмида Мирза, Қирғизистон Республикаси Ёшлар, жисмоний таълим ва спорт агентлиги ўринбосари К.Арпачиев ва Қозоғистон этноспорт ассоциацияси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилиб, спорт соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Туркиянинг «Bahadir Kul Architects» компанияси билан учрашув ўтказилиб, компания томонидан қурилган спорт иншоотлари билан танишилди. Шундан сўнг, Ўзбекистонда енгил конструкцияли энергия тежамкор ва об-ҳаво шароитига мос бўлган спорт иншоотлари ва спорт мактабларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёни кетаётгани билдирилиб, ушбу йўналиш бўйича ҳамкорлик таклифларини кўриб чиқишга тайёр эканлиги билдирилди. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling