Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида
III БОБ. ТAЖРИБA-СИНОВ ИШЛAРИНИ МAЗМУНИ ВA ТAҲЛИЛИ
Download 0.94 Mb.
|
Диссертация. 28.08.22 охиргиси
III БОБ. ТAЖРИБA-СИНОВ ИШЛAРИНИ МAЗМУНИ ВA ТAҲЛИЛИ
3.1 -§.Педагогик тажриба-синов ишларини ташкил қилиш ва уни ўтказиш методикаси Тажриба-синов ишларининг мақсади бўлажак биология ўқитувчилариннг квазипрофессионал тайргарлигини такомиллаштириш методикаси самарадорлигини аниқлашдан иборат. Педагогик тажриба бир-бирини тўлдириб турувчи учта босқичда – изланувчи (2019-2020-йй.), шакллантирувчи (2020-2021 йй.), якуний-назорат босқичларда (2021-2022-йй) ўтказилди. Асосий тадқиқот иши Бухоро давлат университети, Фарғона давлат университети ва Гулистон давлат университети 2-босқич Биология йўналиши талабалари иштирокида амалга оширилди. Тажриба-синов ишларининг дастлабки изланувчи босқичида тажриба-синов ишларини ўттказиш методикаси ишлаб чиқилди, тажриба-синов майдонлари (БухДУ, ГулДУ, ФарДУ) белгиланди. Бўлажак биология ўқитувчиларининг Биокимё ва молекуляр биология фани асосида квазипрофессионал фаолиятга тайёрлаш: маъруза, амалий, лаборатория машғулотларида; талабаларни курс ишлари, битирув малакавий ишларни бажариш жараёнида; таълим олувчиларнинг ишлаб чиқариш, педагогик амалиётларини амалга ошириш давомида; уйга берилган топшириқлар, мустақил ишларини бажаришда; тўгараклар асосида амалга ошириш мумкин. Бўлажак биология ўқитувчиларининг квазипрофессионал тайёргарлик даражасини такомиллаштириш мақсадида педагогик амалиёт ўтаётган 3-босқич Биология йўналиши талабалари билан қуйидагича сўровнома ўтказдик: талабалар “Педагогик амалиёт давомида нимани ўзгартиришни хоҳлайсиз?” деган саволга қуйидаги фикрларни билдирадилар: – дарсларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича назарий билимларни ошириш; биология дарслари сонини ошириш; талабалар ишини таҳлил қилиш мақсадида амалиёт раҳбари ва талабалар ўртасида яқин ҳамкорликни ташкил этиш; – педагогик амалиёт муддатини ошириш; – биология фанини ўрганишда мультимедиа ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кэнгайтириш; - таълим муассасаларида биология дарсларини ўтказиш учун йетарли лаборатория аудиториялари ва жиҳозларига эга бўлганларни танлаш. Бугунги кунда мактабларда биология фани дарслари асли мутахасислиги кимё, география, экология, биотехнология бўлган ўқитувчиларига берилади. Бухоро вилоятидаги биология ўқитувчилари ўртасида олиб борилган сўровимиз шуни аниқлашга имкон бердики, атиги уларнинг 56% биология ихтисослашган, 43% эса бошқа касблар вакиллари, хусусан, кимё, география, экология, биотехнология [231]. Талабалар ўқиш вақтининг 25% дан кўп бўлмаган қисми мутахассислик бўйича ўқишга ажратилади. Шу билан бирга, амалиёт даврида талабалар ўз мутахассислиги ва мутахассислиги (биология) бўйича назорат дарсларини ўтказишлари шарт. Шуни қайд этиш керакки, Биология (турлари бўйича) таълим йўналиши битирувчиси ҳам “Биология ўқитувчиси” деган мутахассисликни олмайди. Амалиёт ўтаган респондентлар деярли 82% олдига амалиётнинг боришини кузатиш ва уларга тавсиялари хамда шарҳлар бериш учун амалиёт раҳбарлари келган. Талабаларнинг қайд этишича, амалиёт давомида улар турли хил педагогик фаолият турларини бажаришлари керак эди: дарсларга тайёргарлик кўриш, биология бўйича дарсдан ташқари машғулотлар, очиқ дарслар ташкил қилиш, шунингдек, фойдаланувчиларни ўқитиш бўйича дарсларда кўрсатмалар ишлаб чиқиш. Демак, мактабдаги амалий ишлар ўқувчиларга педагогик фаолиятнинг барча жабҳаларини ўрганиш ва ўқув жараёнини ташкил этиш,биология ўқитиш асослари ҳақидаги тушунчаларини сезиларли даражада кэнгайтириш, ўқитишнинг турли техника ва усуллари билан танишиш имкониятини беради. Талабаларга: Педагогик амалиётни ўтаган таълим муассасасида касбий фаолиятингизни давом эттиришни хоҳлайсизми?, деган саволга овозлар тэнг тақсимланди. Биз бунинг асосий сабаби сифатида, бу амалиётчиларнинг ўзларининг ўқитувчи фаолиятига бўлган муносабати, уларнинг характерининг ўзига хос хусусиятлари, мазкур таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг малакаси, ўқитувчи ва талабаларга муносабатини келтиришмиз мумкин. Aгар амалиётчи ўзининг олдида салбий мисолни кўрса, унда биологияни ўқитиш усулларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истаги пайдо бўлмайди. Aгар ўқитувчи бўлажак ҳамкасбига ҳурмат кўрсаца, унга квазипрофессионал фаолиятни ташкил этишда ёрдам берса, талабанинг ушбу таълим муассасасида ўқув жараёнига масъулиятли ёндашиш билан ишлаш истагини билдириш эҳтимолини ортади. Демак, бўлажак биология ўқитувчиси шахсини шакллантиришда таълим муассасаси, хусусан, тингловчиларга устозлик қилаётган фан ўқитувчилари сиёсатининг аҳамияти катта. Шунингдек, талабаларнинг 2020-2021 ўқув йилида респуюликамизнинг муайян мактаблари негизида биология фанидан амалиёт ўташ жараёни таҳлил қилинди. Aмалиёт базаларининг техник жиҳозланиши ҳолатини аниқлаш мақсадида бўлажак биология ўқитувчилари ўртасида сўровнома ўтказилди. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатдики, амалиёт ўтаётган талабалар 75 фоизи “Биология фанининг лаборатория машғулотлари лаборатория хоналарида ўтказиладими?” деган саволга ижобий жавоб берган, қолганлари техник жиҳатдан жиҳозланган хонасиз ишлашга мажбур бўлган эканликлари маълум бўлди. 3.1-расм. “Биология фанининг лаборатория машғулотлари лаборатория хоналарида бўладими?” Респондентларнинг атиги 20 % видеопроектор ускуналари билан муваффақиятли фойдалана олди, бундан ташқари 25% видео намойишлар учун телевизион ускуналардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. 3.2-расм. Биология хоналари техник жиҳозланганлик ҳолати Шунингдек, талабалардан 5 баллик шкалада (3.3-расм) биология хоналарининг техник жиҳозланганлик даражаси ва реактивларнинг мавжудлигини қуйидаги мезонлар бўйича баҳолаш талаб қилинди: 1-техник жиҳожланмаган биология хонаси, реактивлар мавжуд эмас, 2-техник тўлиқ жиҳожланмаган биология хонаси, реактивлар етарли эмас , 3-техник тўлиқ жиҳожланган биология хонаси, реактивлар мавжуд эмас, 4-техник жиҳожланмаган биология хонаси, барча реактивлар мавжуд, 5-техник тўлиқ жиҳозланган биология хонаси, барча реактивлар мавжуд. 3.3-расм. Биология хоналари техник жиҳозланганлиги ва реактивларнинг мавжудлигига талабаларнинг бахолари Педагогик амалиётда талабалар ўртасида квазипрофессионал тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси самарадорлигини баҳолаш шуни кўрсатдики, амалиётни ташкил этишнинг мазмуни ва методикаси бўлажак ўқитувчиларда касбий фаолиятга амалий тайёргарлик учун аҳамиятли компетенцияларни таркиб топтиришни тўлиқ таъминлайди. Тавсия етилган модел бўйича тўгаракка қатнашган талабалар ва назорат гуруҳлари махсус курсни ўрганиш натижасида олган назарий билимларига тахлил қилинди. Жавоблар тўрт балли шкала бўйича баҳоланди, яъни аъло-5, яхши - 4, қониқарли - 3 ва қониқарсиз -2. Олинган натижалар 1-жадвалда келтирилган. Жадвал 1 Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling