Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида
Aгрономия ва биотехнология факулътети биология таълим йўналиши талабаларининг квазипофессионал фаолият бўйича назарий билимларини баҳолаш
Download 0.94 Mb.
|
Диссертация. 28.08.22 охиргиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Квазипрофессионал фаолият"тшгарагида қатнашган бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини тавсифловчи касбий муҳим шахсий фазилатларни шакллантиришнинг баҳолаш кўлами
- 3.2 -§. Тажриба-синов ишларини таҳлили натижалари
- Умумий хулоса ва тавсиялар
Aгрономия ва биотехнология факулътети биология таълим йўналиши талабаларининг квазипофессионал фаолият бўйича назарий билимларини баҳолаш
Жадвалда берилган маълумотлар шуни кўрсатадики, биз ишлаб чиққан модел бўйича тўгаракка қатнашган талабаларнинг назарий билимлари назорат гуруҳлари талабаларига нисбатан юқори даражада. Моделда ўқувчиларни биологик касбларга йўналтириш ишларини ташкил етиш ва олиб боришнинг педагогик-методик асосларининг назарий муаммолари тўлиқ очиб берилган. Демак, " Ўқувчиларни биологик касбларга йўналтиришнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?" деган сваолга назорат гуруҳларидаги 28,8% талабалар яхши ва аъло жавоб бердилар, биз таклиф етган модел бўйича ўрганилган тажриба гуруҳларида эса бу кўрсаткич анча юқори, яъни 52,8% талабалар яхши ва аъло жавоб бердилар. Експериментал гуруҳлар талабаларини баҳолашнинг сифат даражасидаги энг катта фарқлари қуйидаги саволларга берган жавобларида кўриш мумкин: " Биология ўқитувчисининг талабаларни касбга йўналтириш бўйича ишининг ўзига хос хусусиятлари сифатида нимани кўрасиз?" (назорат - 28,8%, експериментал - 58,5%), " Биологияни ўрганишда касбга йўналтириш ишларининг мазмунини қандай аниқлайсиз?"(назорат - 28,8%, експериментал - 58,5%), " биология ўқитувчиси ишининг энг самарали шакллари қандай?" (назорат - 26,9%, експериментал - 60,4%) ва "Биологик касбларни танлаш бўйича ўқувчиларнинг амалий фаолиятини ташкил етишнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?" (назорат - 23,1%, тажриба-52,8%). Тўгарак дастури бўйича ўқиган талабаларнинг жавоблари мазмунини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, улар анча асосли ва тўлиқроқдир. Тўгарак асосида бўлажак ўқитувчиларни касбий тайёргарликнинг касбий йўналиши муаммоси бўйича назарий билимлар билан бир қаторда касбий ва педагогик касбий йўналишнинг баъзи бир кўникмалари ҳамда касбий аҳамиятга эга шахсий фазилатларнинг асосларини шакллантиришга ҳисса қўшди. Бу педагогик амалиёт давомида бўлажак ўқитувчининг амалий фаолиятини сезиларли даражада осонлаштиради. Тўгаракда ўқиш натижалари бўйича олинган маълумотларни таҳлил қилиш бизнинг тахминимизнинг мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди. Умумлаштирилган маълумотлар қуйидаги жадвалда келтирилган: Жадвал 2 "Квазипрофессионал фаолият"тшгарагида қатнашган бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини тавсифловчи касбий муҳим шахсий фазилатларни шакллантиришнинг баҳолаш кўлами
Жадвалда акс эттирилган талабаларнинг босқичма-босқич назорат сўровлари натижаларини таҳлил қилиш, касбга йўналтириш бўйича тўгаракнинг педагогик назария билимларини амалиёт билан боғлашга ёрдам беришини кўрсатади. 3.2 -§. Тажриба-синов ишларини таҳлили натижалари Олиб борган диссертация тадқиқотимиз натижасида ишлаб чиқилган бўлажак биология ўқитувчиларини квазипрофессионал тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси самарадорлигини аниқлаш мақсадида, математик-статистик таҳлил ишларини амалга оширамиз. Умумий хулоса ва тавсиялар Бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий фаолиятга тайёрлашда квазипрофессионал тайёргарлигини такомиллаштириш бевосита, уларнинг касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг муҳим бўғини сифатида олий таълим тизимида алоҳида ёндашувни талаб этади. Мазкур жараённи самарали ташкил этиш бўлажак биология ўқитувчиларининг биологик фанлардан амалий-педагогик фаолиятга тайёрлаш, машғулотлар давомида ўзлаштирган назарий билимларини касбий фаолиятларида самарали қўллай олиш, рақамли таълим муҳитида муваффақиятли тадбиқ этиш компетенцияларни шакллантиришга имкон яратади. Квазипрофессионал фаолият академик ўқув фаолиятидан таълим ва касбий фаолиятга ўтиш босқичи сифатида контекстли ўқитиш модели ва технологияси нуқтаи назаридан, квазипрофессионал фаолиятни касбий фаолиятнинг фан мазмуни билан боғлиқ ўқув машғулотларида (турли шаклдаги амалий машғулотлар, талабаларнинг ўқув тадқиқотчилик ишлари, ишбоп ўйинлар ва ш.к.) ўқитувчи ва талаба фаолиятининг ўзаро мувофиқлигини таъминловчи мутахассис шахсини ривожлантиришда касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини назорат қилиш воситаси ҳисобланади. Квазипрофессионал фаолият, тор маънода, контекстли таълимда ўқув фаолиятининг бир шакли сифатида, кенг маънода таълим соҳасида мутахассисларни тайёрлаш соҳасидаги универсал фаолият сифатида қаралади (педагогик, техник, малака ошириш ва бошқалар.), келгусидаги (ҳақиқий) касб контекстини белгилайди. Умуман олганда, квазипрофессионал фаолият талабалар дунёсининг профессионал қиёфаси шаклланадиган махсус маконни белгилайди. Квазипрофессионал фаолиятнинг таркибий компонентлари: фанга оид (ўқув топшириқлари, моделлар ва вазиятлар тизими ёрдамида билим, кўникма ва малакаларни ва касбий фаолият тажрибаларини эгаллаш); ижтимоий (таълим жараёни иштирокчилари фаолиятини қабул қилинган ижтимоий меъёр муносабатларига мувофиқ ўзаро таъсири); психологик (касбга "кириш" маданиятнинг қисми сифатида унинг меъёрлари, қоидалари ва қадриятлар орқали ўзлаштирилиши) ташкил этилади ҳамда қуйидаги функцияларни бажаради: БКМ ўзлаштириш даражасини орттириш, тизимли билимларни шакллантириш, касбий тайёргарлик даражасини орттириш, таълим мазмунини яхлит ўзлаштириш. Квазипрофессионал фаолият таркибий тузилиши: дарс машғулотларида квазипрофессионал фаолиятни такомиллаштириш; мустақил ишларни бажариш жараёнида талабаларда ижодий фирклаш қобилиятини ривожлантириш; тўгарак машғулотларида квазипрофессионал фаолиятни такомиллаштириш; педагогик амалиёт жараёнида квазипрофессионал фаолиятни такомиллаштириш блоклари асосида амалга оширилади. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling