Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet10/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ДОНИШМАНДЛИК - Афлотун донишмандликни олий фазилат, руҳдаги ақлий қисмнинг намоён бўлиши деб билади ва давлатни бошқаришга лойиқ ягона тоифа сифатида донишманд - файласуфлар­ни тан олади. Ёвқурлик - қўриқчиларга, давлатни ҳимоя қилувчи аскарларга хос. Руҳнинг хирсли қисми билан боғлиқ бўлган мўътадиллик ҳунарманд-косиблар, деҳқонларга яъни халққа хос.Улар аввалги табақага бўйсуниши шарт. Улардан сўнг қуллар туради.қуллар ахлоқдан ташқарида, ҳар қандай фазилатдан йироқ, зотан уларнинг руҳга эгалиги гумон.Бундан ташқари, Афлотуннинг фикрига кўра, адолат-шахсий фазилат эмас, давлатга хос фази­лат.Шу сабабдан у:"Биз табиатга кўра учга бўлинган табақалар­нинг ҳар бири фақат ўз юмуши билан шуғулланган давлатнигина тан оламиз", дейди. Шунингдек, тижорат фуқароларни йўлдан оз­дирадиган соҳа бўлгани учун, у билан адолатли давлатда хориж­ликлар шуғулланиши керак.
Афлотун ахлоқшуносликнинг муҳим хусусияти шундаки, унда ахлоқнинг асоси, ахлоқий намуна сифатида илоҳийлик олина­ди.Файласуфнинг фикрича, кимда-ким Худонинг марҳаматига эриш­моқчи экан, унга иқтидо қилмоғи, ундан намуна олмоғи керак; Худо барча нарсалар учун мезон; фақат Худога ишонувчи ва тақлид қилувчи кишигина донишманд бўлиши мумкин. Хуллас, Афло­туннинг ахлоқшунослиги қатъий диний табиатга эга. Айни пайтда у кўп жиҳатдан ведачилик ахлоқшунослигидаги ғояларни ўз ичига олади ва уларни ривожлантиради.
ДЎСТЛИК - ўзаро меҳр, маънавий яқинлик, уммий манфаатлар бирлиги оқибатида вужудга келадиган кишиларнинг чинакам иттифоқи.Чинакам дўстлик айрим ўринда қариндошлик алоқаларидан ҳам мустаҳкамро бўлади. Дўстликнинг куч-қудрати энг оғир пайт­ларда, машаққатли онларда яққол кўзга ташланади. Дўстлик бир-бирининг фазилати, ақли ва иқтидорига тан беришда ҳам кўринади. У беғараз ва беминнат бўлиши керак. Ўз дўсти учун инсон ҳамма нарсага қодир бўлмоғи, унинг учун ҳар қандай фидо­йиликка тайёр турмоғи лозим. Халқимиз дўстинг учун заҳар ют,дейди. Дўст сенга меҳр қўйган ва сенга яхшилик қиладиган одам, бу билан сени барчани севишга, ҳаммага яхшилик қилишга ўргатади;Дўст сени ҳимоя қилишга тайёр, бу билан у дунёдаги барча ёмонликлардан нафратланишни ўргатади; дўст сендан ўзида йўқ нарсани қидиради, сен эса ундан ўзингда йўқ нарсани из­лайсан, дўст - сенинг янада яхши бўлишингни истайди; сен қан­чалик ақлли, кучли, сахий қалб меҳри оташ бўлсанг, бу хислат­лар фақат унинг учун эмас, балки барча одамлар учун қилинаёт­ганлигини мамнуният билан маъқуллайди, ғалабангдан қувонади, мағлубиятингдан хафа бўлади. У сени ҳаммадан яхши тушуна­ди,сенга ишонади, бундай дўстликдан доимо нур ёҳилиб туради, ундан яхшилик уруғлари униб чиқади. Мирзо Абдулқодир Бедил ай­тганидек:
Дўст бирла ҳаёт - роҳат, танҳо яшамоқ оташ,
Гулханга тушар шоха айрилса дарахтидан.
Дўстликни ўргатувчи фан йўқ. Аммо одамгарчилик қоидалари бор, бу қоидалар бир-бирига яқин кишиларнинг юксак маданияти­ни, айни вақтда ўзаро масъулиятини ҳам талаб этади. Ўзаро масъулият эса фидойиликни, талабчанликни, принципиалликни тақозо этади. Носир Хисрав ёзганидек:
Чинакам дўст айтган ҳар ўгит, масал -
Сирти - заҳар эрур, томири - асал.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling