Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet8/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

ФАЗИЛАТ - бу исонларда мавжуд бўлган яхши хулқлар маж-
муидир. Шунга кўра инсон мавжуд олам каби дао қонунлари асоси­да вужудга келган, у табиатнинг бир қисми, унинг вазифаси ФА­ЗИЛАТ (дэ) йўлидан бориш, ҳар қандай сунъий аралашув, табиат­нинг мувофиқлик тартибини ўзгартиришга интилиш - одамлар учун ҳалокатли,барча ёвузликларнинг, сон-саноқсиз бахтсизликларнинг манбаи табиат жорий этган қонунлардан чекинишдадир. Шу сабабли Лао-цзи наздида фаолият даога қарши қаратилган ва халққа зарар келтиради, унинг асосий ахлоқий тамойили "увэй" - фаолиятсиз­лик; донишанд кишининг "дао"си, бу - курашсиз фаолият. Лекин бу курашсиз фаолият аслида табиатга қарши бўлмаган фаол ҳат­ти-ҳаракат, фақат даога хос, табиат қонунларига мос фаолият.
Даочиликнинг асосий рақиби ҳисобланмиш конфуцийчиликда фазилат тамоман бошқача талқин қилинади, яъниконфуцийчиликнинг ахлоқий идеали цзюн-цзи ҳимматли жўмард. Унинг юксак фазилат­лари - фидойилик, софдиллик, садоқат, адолат. У муомла бобида мулойим юксак мартабалиларга ҳурмат билан мурожаат қилади, халққа нисбатан эса ҳимматли, адолатли муносабатда бўлади.
Фазилат эгаси бўлишнинг конфуцийчиликда икки хил йўли аниқ кўзга ташланади: халқ учун - урф-одатларга сўзсиз, ўйлаб ўтирмасдан бўйсуниш; ҳимматли жўмард учун эса ўзини ахлоқий жиҳатдан такомиллаштира бориш ва ахлоқий бурчини онгли равишда бажариш. Конфуцийчиликнинг ҳимматли жўмард тарбияси тизимидаги ҳикматлари ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўотган эмас.:"Устоз дебди: Ю, сен олти иллатнинг олти босқичини биласанми" Цзин-Лу: "Йўқ", деб жавоб берибди. Устоз дебди;"Унда бўлса, ўтир айтиб бераман. Инсонпарварликни севиш-у, илм олишни севмаслик, иллат шундаки, бу - бефаросатликка олиб келади, донишмандлкни се­виш-у, илм олишни севмаслик иллат шундаки, бунда инсон ў умри­ни майда ишларга сарфлайди, ҳақиқвтгўйликни севиш-у, илм олиш­ни севмаслик, иллат шундаки, бу - ўзига зарар етказишга олиб келади, тўғриликни севиш-у, илм олишни севмаслик, иллат шунл­даки, бу - қўполликка олиб келади; мардликни севиш-у илм олиш­ни истамаслик, бу - исёнкорликка либ келади, катъийликни се­виш-у, илм олишни истамаслик, бу - бошбошдоқликка олиб келади".
ИЛЛАТ - инсондаги салбий хислатлар мажмуи. Масалан,илм истамаслик, жаҳолат, қабоҳат,риёсизлик ва ҳ.к.қуйида Ҳожи Сад­риддин Салим Бухорийнинг шеърий парчасидан намуна келтирдик:
.
Иллат излаганга иллатдур дунё,
Ғурбат излаганга, ғурбатдур дунё,
Ҳар ким не изласа топгай бегумон,
Ҳикмат излаганга ҳикматдур дунё.
Ушбу шеърий мисраларда шоирнинг даъвати шундаки6 у инсон­ларни илм-маърифатга, яхшиликларга чорлайди.
РУҲ - кишининг ички ҳолати, қалб кечинмалари, ҳис-туйғулари, ички дунёси, маънавий қиёфаси, ўй-фикрлари, мақсад ва маслак кайфияти каби маъноларни ифодалайди. Кўчма маънода кибр-ҳаво, димоғ, файз, куч, завқ тушунчаларини бил­диради.Иш-ҳаракат, воқеа-ҳодисаларнинг кчишидаги белгили хусусиятни ҳам англатади. Масалан, маърифатга интилиш замон руҳи деймиз. Шунингдек, маслак, таълимот, ҳужжат ва шу кабила­рнинг асосий моҳияти, улар негизидаги белгиловчи ғояга нисба­тан руҳ сўзи ишлатилади. Масалан, қонуннинг руҳи адолат ўрна­тишдир ва ҳоказо.
Бу муқаддас каломни поклик ҳолатларида, эҳтиёт бўлиб ва ўз ўрнида ишлатмоқ лозим. У тилимизда ўз маъносида кенг қўлла­нилади.
Диний таълимотга кўра Руҳ киши ҳаётида у билан бирга, ки­ши вафот этгч, танадан чиқиб абадий яшайдиган илоҳий асос. Руҳ танадан тамоман мустақил ҳолда мавжуд. Руҳ танадан чиққач, та­на ўлади. Руҳ табиатдан олдин мавжуд бўлган. Руҳ кишининг та­насида бўлганда, унга ҳаёт бағишлайди, уни табиат ва жамият­нинг фаол аъзочи бўлишига имкон яратади, феъл-атвор беради. Руҳ ҳеч қачон ўлмайди, уни Худо ато қилади ва Худо қайтариб олади. Туш кўришни руҳнинг танадан ва вақтинча кўчиши билан изоҳловчилар ҳам бор.
Ислом динига ихлос билан эътиқод қилувчилар Арвоҳлар мав­жудлигига тўла ишонадилар ва ўтган аждодларининг Руҳларини унутмай, Арвоҳ хотири қилиб турадилар. қабристонларни, қадам­жоларни зиёрат қиладилар.Буюк ишларга қўл уришда ота-боболари­нинг руҳларидан мадад сўрайдилар.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling