Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet6/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

НООСФЕРА - Маълумки, юзлаб асрлар мобайнида инсон кичик
биологик олам сифатида катта биологик олам ичида, унинг бир
парчаси, жонли организилар подшоси, оқил ва ҳукмрон қисми си­фатида яшаб келди.XIX асрнинг охиридан бошлаб, айниқса XX аср­да у ўз тафаккур қуввати билан, илмий-техникавий инқилоблар туфайли ана шу биосфера ичида ноосферани-техникавий муҳитни яратди. Мана, ҳозирги кунда, қаранг, эрталабдан кечгача биз ўз техникавий кашфиётларимиз ичида яшаймиз-еймиз, ичамиз, юрамиз, ухлаймиз уларсиз ҳаётимизни тасаввур қила олмаймиз.Булар мет­ро, автобус, телевизор, радио, телефон, эскалатор, плейер, лифт, компъютер, поезд, тайёра, теплоход, газ плиталари, элктр асбоблари, заводлар, локаторлар, кимёвий дори-дармонлар ва ҳ.к.Бугун видео телефонда гаплашар эканмиз, юзлаб чақирим на­ридаги суҳбатдошимизни кўриш ва у билан гаплашиш учун от-улов­да ёки пиёда борадиган бўлсак, неча кунлаб йўл босишимиз ке­раклиги ҳақида ўйлаб ўтирмаймиз, тўғрироғи, бу эсимизга ҳам келмайди. Чунки техника бизнинг яшаш муҳитимизга айланиб қол­ган.
Фақат бугина эмас. Исон эндиликда ўзи яшаётган буту бошли сайёрага таъсир кўрсата бошлади. Ер тарихида инсон биринчи марта улкан геологик куч бўлиб майдонга чиқди. Инсоний тафак­кур биосферадаги ўзгаришларнинг асосий сабабига айланди. Бу ҳақда ноосфера таълимоти асосчиларидан бири буюк рус олими
В.И.Вернадский шундай деган эди:"Бутун геологик давр мобайнида яратилган, ўз мувозанатларида барқарорлдашаган биосфера инсон илмий тафаккури босими остида тобора кучлироқ ва теранроқ ўзгаришга киришди... Афтидан, инсон илмий тафаккури ҳаракати­нинг бу томони табиий ҳодисо бўлса керак... Ҳозир биз биосфе­радаги янги геологик эволюцион ўзгаришларни бошдан кечиряпмиз.
- Биз ноосферага кириб боряпмиз".Аммо ноосфера фақат ижобий эмас, балки салбий ҳодиса сифатида ҳам намоён бўлмоқда.
Атом,водород, нейтрон бомбаларининг кашф этилиши, ядро каллак­ли баллистик ракеталарнинг яратилиши ана шундай салбий ҳодиса­лардандир. Бундан ташқари, ноосферанинг вужудга келиши ат­мосферани, оламий океанни, ер ости ва ер усти сувларини, набо­тотни, ҳайвонотни, ҳатто инсонни ич-ичидан кимёвий заҳарланиш­га олиб келди.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling