2. НАФОСАТШУНОСЛИК ФАНИ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМИГА, ЎҚУВИГА ВА КЎНИКМАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Нафосатшунослик фани бўйича талабаларнинг билимига,ўқувига ва кўникмасига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг миллий ва умумбашарий маънавий меросга муносабат ҳамда эстетик қадриятлар борасида билдирган фикр-мулоҳазаларини, “Дунёни эзгулик қутқаради”, деган тамойилини талабалар нафосатшунослик фанини ўрганишда дастуриламал деб билишлари лозим;
- талабалар ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида, замонавий баркамол инсон шахсини шакллантиришда нафосатшуносликнинг муҳим омил эканини англаб етадиган бўлишлари керак.
- талабалар Ватан ва жаҳон санъати тарихи, замонавий санъатининг энг муҳим йўналишларидан хабардор бўлишлари, гўзалликка нисбатан фидойиларча муносабатда бўлишга ўрганишлари зарур.
- талабалар мустақиллик моҳиятини англашлари, мустақиллик бахш этган эркин тафаккур қилиш - санъат ва нафосатшунослик тараққиётининг зарур шарти эканини билишлари керак.
3. НАФОСАТШУНОСЛИКНИ ЎҚИТИЩДА ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Нафосатшуносликни ўқитишда, айниқса, санъат турлари мавзуидаги маъруза ва семинарларда аудио, видео, кино аппаратураларидан, компакт дискларидан; музейлар, меъморий ёдгорликлар ҳақидаги қисқа метражли ва ўқув фильмлар ҳамда слайдлардан фойдаланиш мумкин. Дизайнга бағишланган мавзулар, табиийки, компьютерни талаб этади. Шунга кўра кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг талабларига мувофиқ ҳар бир мавзу бўйича видеолекциялар тайёрлаш мумкин. Ушбу видеолекциялар талабаларнинг мустақио фикрлаши учун кенг имкон яратади ва уларнинг дунёқарашини кенгайтиришда катта хизмат қилади.
4. УМУМИЙ ВА ЎРТА ЎҚУВ ИШЛАРИ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ҲАЖМИ
Нафосатшунослик ва Ахлоқшунослик курсининг умумий ҳажми 40 соат бўлиб, аудитория машғулотлари 20 соатни ташкил этади; 20 соат маъруза.
1-Машғулот.Қадимги дунё ахлоқшунослиги. 2 соат.
Режа:
1.Қадимги Шарқ дастлабки ахлоқий таълимотлар бешиги сифатида ( Сомир (Шумер).Бобелон, Қадимги Миср).
2."Авесто" - Қадимги дунёнинг ахлоқий қомуси.
3.Ҳинди-Хитой минтақаси мутафаккирларининг ахлоқий таълимотлари (ведачилик, буддҳачилик, даочилик, конфуцийчилик).
4.Қадимги дунёнинг мумтоз ахлоқшунослиги (Юнонистон, Румо).
Do'stlaringiz bilan baham: |