Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


Download 0.87 Mb.
bet7/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

БИОЛОГИК АХЛОҚШУНОСЛИК - Мазкур ҳодиса сўнгги бир неча
ўн йиллик ичида соф табобат муаммосидан тўлақонли ахлоқий му­аммога айланди: эндиликда, бировнинг муайян аъзосини бошқа бе­морга жарроҳлик операцияси йўли билан ўтказиш орқали киши ҳаё­тини сақлаб қолиш ахлоқий нуқтаи назардан қандай баҳоланади деган саволкун тартибида долзарб бўлиб турибди. Биологик ах­лоқшуносликнинг анчадан буён кўпчиликка маълум муаммоси, бу - аборт. Маълумки, тўртинчи ҳафтанинг охирида ҳомилада дастлабки юрак уриши пайдо бўлади.Саккизинчи ҳафтанинг охирида эса мия танасининг электрофизиологик фаоллигини кузатиш мумкин. Демак, ҳар қандай аборт, халқ таъбири билан айтганда, жонлини жонсиз қилиш, тирик организмни тирикликка бўлган ҳуқуқдан маҳрум этишдир. Хўш, абортни ахлоқсизлик тарзида баҳолаш керакми ё йўқми? бу саволларга ҳам ахлоқшунослик жавоб топмоғи лозим. Бизнинг фанимиз олдида ана шундай глобал вазифалар турибди. Айнан шу вазифаларни бугунги кунда ахлоқшуносликнинг аҳамияти­ни белгилаб берувчи барометрлар, дейишимиз мумкин.
"АВЕСТО"даги ахлоқий талқинлар инсоннинг реал ҳаёти би­лан боғлиқ эканлиги диққатга сазовор. Ундаги эзгулик руҳи - яратувчилик, ижодкорлик қуввати, Ёвузлик эса бузиш ва бузғун­чилик кучи тарзида намоён бўлади.
Ахура - Мазда қиёфасидаги бу эзгулик -ҳаёт рамзи, ерни инсон, ҳайвонот ва наботот билан бойитади, инсон уларни моғлиқ куч-қудрат, бахт, шодлик, умид, ишонч, гўзаллик, фаровонлик ёрдамида мунаввар қилади.Ахриман қиёфасидаги ёвузлик эса қурғоқчилик, очарчилик,касаллик,моллар қирғинини, жисман ва руҳан ҳалокат сингари офатларни келтириб чиқаради.
"Авесто"да умри давомида эзгулик, яхшилик, поклик ва то­залик,тамойиллари билан иш кўрган одам ўлгандан сўнг унинг руҳи роҳат фароғатга бўлиши, гуноҳкор, фосиқ кишиники эса аксинча: азоб-уқубат ҳамда хунуклик комига маҳкум этилиши ай­тилади.Буни профессор Тилаб Маҳмудов ўзининг "Авесто" ҳақида" деган катта мақоласида атрофлича ёритади: солиҳ одам ўлгач, руҳининг жони уч кун унинг бошида завқ-шавқ, роҳат-фароғат оғушида туради, кейин хушбўй ўсимликлар юзига қалқиб чиқади. Уни ажиб бир шабада, муаттар насим қаршилайди. Шабада қўйнида ўн беш яшар, барча гўзалликлардан ҳам гўзал қиз намоён бўлади. Бу гўзал қиз эзгулик ва поклик, савоб ишларнинг тимсоли. У руҳга қарата:"Мулойим эдим, янада мулойимроқ қилдинг, чиройли эдим, янада гўзал қилдинг, баландда эдим, эзгу ўй, эзгу сўз ва эзгу аъмол билан мени янада баландда кўтардинг", дейди.
Мезоний тушунчалар орасидаги яна бир жуфтлик - эзгулик ва ёвузлик, эзгулик ахлоқшуносликдаги энг асосий категориялардан. У инсон фаолиятининг асл моҳиятини англатади - Тангри иродаси­нинг инсон қалбидаги тажассуми сифатида намоён бўлади."Эзгу ўй,эзгу сўз, эзгу аъмол" учлиги "Авесто"дан тортиб, барча муқаддас китобларда етакчи ўринни эгаллаши ҳам шундан.
Эзгулик ва ёвузлик ҳақида гап борганида, яхшилик ва ёмон­лик нима, бу икки жуфтлик мазмунан бир эмасми, деган савол туғилади. Бу табиий. Чунки ҳозиргача бизга маълум ўзбек тили­даги барча ахлоқшуносликка доир адабиётларда эзгулик ва ёвуз­лик мезоний тушунчалар сирасига киритилмаган, у бор - йўғи ях­шилик ва ёмонликнинг синоними тарзида тақдим этиб келинган.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling