Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти
Download 0.87 Mb.
|
МУСТАКИЛ ТАЪЛ
ЯХШИ ХУЛҚ, ЁМОН ХУЛҚ
Ахлоқ уламоси инсонларнинг хулқларини иккига бўлмишлар: агар нафс тарбият топиб, яхши ишларни қилурга одат қилса, яхшиликға тавсиф бўлуб "яхши хулқ", агар тарбиятсиз ўсуб, ёмон ишлайдурган бўлур кетса, ёмонликға тавсиф бўлуб "ёмон хулқ" деб аталур. Жаноби ҳақ инсонларнинг асл хилқатда истеъдод ва қобилиятли, яхши ила ёмонни, фойда ила зарарни, оқ ила қорани айирадурган қилуб яратмишдур. Лекин бу инсондаги қобилиятни камолга еткурмак тарбия ила бўладур."қуш уясинда кўрганин қиладур".Инсон жавҳари қобилдур.Агар яхши тарбият топиб, бузуқ хулқлардан сақлануб,гўзал хулқларга одатлануб катта бўлса, ҳар ким қошида мақбул, бахтиёр бир инсон бўлуб чиқар.Агар тарбиятсиз, ахлоқи бузулуб ўсса, аллоҳдан қўрқмайдурган, шариатга амал қилмайдурган, насиҳатни қулоғига олмайдурган, ҳар хил бузуқ ишларни қиладурган, нодон, жоҳил бир расвойи олам бўлиб қолур. Расули акрам набиййи муҳтарам афандимиз:"иймони комил бўлган кишилар яхши хулқли бўлурлар, сизнинг энг яхшиларингиз хотунларига яхшилик қилганларингиздур",-демишлар. Худонинг раҳмату файзи ҳамма инсонга яксардур, Ва лекин тарбият бирла етушмак шарти акбардур. Турғуб тошлов ила бўлмас бола, бўлғай бало сизга, Вужуди тарбият топса, бўлур ул раҳнамо сизга. Темурчининг боласи тарбият топса, бўлур олим, Бузулса хулқи, Луқмон ўғли бўлса, бўлғуси золим. Ёмонларга қўшулди Нуҳнинг ўғли ўлди беимон, Юруди каҳф ити хублар ила бўлди оти инсон. АХЛОҚ - жамият, замон, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий ҳатти-ҳаракатлар йиғиндисидир. Ахлоққа келсак, масала жиддий моҳият касб этади: дейлик, бир туман ёхуд вилоят прокурори ўзи масъул ҳудудда доимо қонун устуворлигини, адолат қарор топишини кўзлаб иш юритади, лозим бўлса, ҳокимнинг ноқонуний фармойишларига қарши чиқиб, уларнинг бекор қилинишига эришади; оддий фуқаро наздида на факат ўз касбини эъзозловчи шахс, балки ҳақиқий ҳуқуқ посбони, адолатли тузум тимсоли тарзида гавдаланади; у - умрини миллат, Ватан ва инсон манфаатига бағишлаган юксак ахлоқ эгаси; у, ўзи яшаётган жамият учун намуна бўлароқ, ўша жамиятнинг янада тараққий топишига хизмат қилади. Агар мазкур прокурор, аксинча, қонун ҳимоячиси бўлатуриб, ўзи қонунни бузса, шахсий манфаати йўлида оқни қора, қорани оқ деб турса, у ахлоқсизлик қилган бўлади: оддий фуқаро наздида биргина киши прокурор-амалдор эмас, балки бутун жамият адолатсиз экан, деган тасаввур уйғонади. Бу тасаввурнинг мунтазам кучайиб бориши эса, охир-оқибат ўша жамият ёки тузумни таназзулга олиб келади. Инсонларни яхшиликка чақиргувчи, ёмонликдан қайтаргувчи бир илмдур. Яхши хулқларнинг яхшилигини, ёмон хулқларнинг ёмонлигини далил ва мисоллар ила баён қиладурган китобни ахлоқ дейилур. Ахлоқ илмини ўқуб, билиб амал қилган кишилар ўзининг ким эканини, жаноби ҳақ на учун халқ қилганин, ер юзида нима иш қилмак учун юрганин билур. Бир киши ўзидан хабардор бўлмаса, илмни, уламони,яхши кишиларни, яхши нарсаларни, яхши ишларнинг қадрини, қимматини билмас. Ўз айбини билуб, иқрор қилуб, тузатмакка саъй ва қўшиш қилган киши чин баҳодир ва паҳлавон кишидур. Расули акрам набиййи муҳтарам афандииз: "Мезон тарозусига қўйиладурган амаллларнинг ичида яхши хулқдан оғирроқи йўқдур.Мўъмин банда яхши хулқи сабабли кечаси ухламасдан,кундузлари рўза тутуб ибодат қилган кишилар даражасига етар",демишлар. Сўйласанг сўйла яхши сўзлардан, Йўқса жим турмоқинг эрур яхши. Ўйласанг яхши фикрлар,ўйла, Йўқса гунг бўлмоқинг эрур яхши. Ишласанг ишла яхши ишларни, Йўқса бекорлигинг эрур яхши. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling