Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти


МАРКАЗИЙ ОСИЁ, ЭРОН, ҚАДИМГИ ҲИНДИСТОН ЭСТЕТИК ҚАРАШЛА­РИ


Download 0.87 Mb.
bet53/85
Sana18.02.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1213838
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   85
Bog'liq
МУСТАКИЛ ТАЪЛ

МАРКАЗИЙ ОСИЁ, ЭРОН, ҚАДИМГИ ҲИНДИСТОН ЭСТЕТИК ҚАРАШЛА­РИ
Яқин-яқинларгача “эстетик ғоялар ватани қадимги Юно­нистондир” деган сўзларга ишонар эдик. Бироқ, нафосатшунослик ва бошқа фанлар юзасидан ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, эстетик ғоялар даставвал қадимги Шарқ ўлкаларида, жумладан, Миср, Месопотамия, Бобил, Ҳиндистон, Хитой, Эрон ва Турон мамлакатларида вужудга келган экан. Юнонистон зиёлилари­дан бўлмиш, тарих фанининг отаси деб ном қозонган Геродот Шарқ мамлакатларининг кўпларида бўлиб, улар ҳақида ўз тарихий асар­ларида баён қилган. Қадимги Шарқ эстетик қарашларини ўрганиб, уларни умумлаштириб, назарий жиҳатдан янада бойитиб баён этиш орқали бошқа ҳаёт жабҳаларида бўлганидек, эстетик қарашлар та­рихида ҳам қадимги Шарқ мамлакатлари эришган ютуқлар заминида Оврўпо мамлакатлари бадиий маданияти таркиб топганлигини эъти­роф этиш вақти келди.
АВЕСТО”ДА ГЎЗАЛЛИК ТУШУНЧАСИ - қадимги Туронзамин ва Эронзаминдаги ахлоқий ва эстетик тафаккур тараққиёти зардуш­тийлик диниинг вужудга келиши билан боғлиқ. Тахминан бундан ХХХ аср муқаддам ёйила бошлаган бу диннинг Қадимги Хоразмда яратилган, “Авесто” деб аталган муқаддас китобида асосий ах­лоқий ва эстетик фазилатлар ва иллатлар санаб ўтилади, талқин этилади. Унда зардуштийлик илоҳи Аҳура-Мазда - эзгулик, Аҳри­ман эса ёвузлик тимсоли сифатида намоён бўлади; эзгулик ва ёвузлик, ёруғлик ва зулмат, ҳаёт ва мамот ўртасидаги абадий курашнинг ибтидоси акс этади. “Абадий эзгулик”, “Эзгу ният”, “Эзгу тартиб”, “Илоҳий тобеълик”, каби эзгу тушунчалар реал маъно касб қилиб, инсонийлашган қиёфадаги маъбудлар сиймосида намоён бўлади, улар Аҳура-Мазда атрофида яхшилик уруғини сепиб юради.
Дунёнинг яратилиши, инсоннинг халқ бўлиб, камол топиши, эзгулик учун ёвуз кучлар билан кураши, эркинлик,ижодкорлик,бу­нёдкорлик йўлидаги орзулари ўз ифодасини топган “Авесто” жаҳоншумул аҳамиятга молик бўлган китоб бўлиб, жаҳоннинг барча тилларига тўлиқ таржима қилиниши ва ўрганилиши зарур бўлган коинот ва замин, инсон ва ҳаёт, ўлим ва абадият сингари бутун инсониятга муштарак жумбоқлар, саволлар,савоблар ҳақида ҳикоя қилади. “Авесто”да ўтган давр ҳудудлари ҳақида,улуғвор тоғлар, сокин кўллар, тезоқар дарёлар, этник қабилалар, ҳатто қадимги давлатлар тўғрисида; диний насиҳатлар, гўзал олам, осмон, бе­поён океан, ёруғлик ва зулмат, жаннат ва дўзах хусусидаги фикрлар ҳам ўз аксини топган.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling