Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети


Download 0.79 Mb.
bet2/8
Sana31.05.2020
Hajmi0.79 Mb.
#112395
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мехригул

СТЕРЕОКИМЁ ХАҚИДА МАЪЛУМОТ

Моддаларнинг фазовий тузилишини ўрганувчи фан стереокимё деб аталади. Бу фан ўз ичига молекулаларнинг фазовий тузилиши, гибридланиши ва молекуляр диаграммаларини тузиш ва таҳлил қилишни қамраб олади. Демак, стереокимёни ўрганиш оркали барча моддаларни реакцион қобилиятлари хақида фикр юритиш мумкин бўлади.

Стереокимёни ўрганаётганда барча моддаларнинг ҳосил қилган кристалл ҳолати ҳақида маълумотга эга бўлишимиз лозим. Моддаларнинг кристалл панжараларини билиш учун кристалл шакллар ҳақида тушунчалар билан қуролланиш лозим. Барча кристалларда кристалл шаклни белгиловчи катталиклар мавжуд бўлиб, бу катталикларга: симметрия маркази, симметрия ўқи, симметрия текислиги ва фазовий шакллар киради [1].

Симметрия маркази деганда материал нуқталар системасининг барча нуқталарини акс эттирган пайтда системанинг ҳолати дастлабки ҳолатга ўхшашини таъминлайдиган нуқтага айтилади ва у i харфи билан белгиланади. Мисол учун квадрат, олтибурчак ва айлананинг симметрия маркази қуйидагича бўлади.










1-расм. Шаклларнинг симметрия марказлари


Симметрия текислиги деб - молекула бу текисликка акс эттирилганда унинг ҳолати ўзгармай қоладиган текисликка айтилади. Масалан, сув молекуласи битта симметрия текислигига эга. Этилен молекеуласи эса иккита бир – бирига перпендекуляр бўлган симметрия текислигига эга. Симметрия текислиги σ билан белгиланади. Қуйидага 2-расмда айрим шаклларнинг симметрия текислиги келтирилган.

2-расм. Айрим шаккларнинг симметрия текислиги. Тенг ёнли а учбурчак ва тўғри тўртбурчак б


Симметрия ўқи деб молекулани φ бурчакка бурганда у ўзининг дастлабки ҳолатига қайтишини таъминловчи чизиққа айтилади ва у с ҳарфи билан белгиланади. Қуйида айрим геометрик шакллар учун симметрия ўқи келтирилган [1].




3-расм. Тенг ёнли учбурчак ўқ тартиби 2 га тенг.



4-расм. Тўғри олтибурчак. Бу ерда симметрия ўқи олтига тенг.



.


5-расм. Кристалда мумкин бўлган симметрия ўқлари
1-жадвал. Симметрия элементлари.

N ўқ тартиби


1

2

3

4



6

n бурилиш

бурчаги


360

180

120

90

60

Белгилашлар

Е

С2

С3

С4

С6




Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling