Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети
Download 0,79 Mb.
|
Мехригул
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-жадвал. Кремни й саклаган азот бирикмаларнинг стереокимёси
- 12-жадвал. Кислород бирикмаларини стерокимёси
- 13-жадвал S,Se vа Te бирикмаларининг стереокимёси
- VII гуруҳ элементлари стереокимёси
- 15 – жадвал. Галоген бирикмаларининг стереокимёси
- 16-жадвал. Нодир газларнинг бирикмалари стереокимёси
- 15-жадвал. Моддаларнинг гибридланиши ва фазовий ҳолати
- Ахмедова Меҳригул Нозимовна нинг “Металлмаслар ва улар бирикмаларининг стереокимёси” мавзусидаги
- Ахмедова Меҳригул Нозимовна нинг “Металлмаслар ва улар бирикмаларининг стереокимёси”
8-жадвал. NO2X турдаги молекулаларнинг структуравий ўлчамлари
9-жадвал. XNO ва XNCO молекулаларининг структуравий ўлчамлари
10-жадвал. Кремний саклаган азот бирикмаларнинг стереокимёси
Бешинчи гуруҳнинг қолган элементлари атом радиуси ошиб бориши билан уларнинг ташқи қаватидаги битта электрон қўзғалган вақтда d қаватга ўтиши мумкин. Шунинг учун уларнинг валентлиги ва ковалентлиги азот сингари тўртга тенг бўлмасдан балки ундан катта бўлади. Шунинг учун фосфор, сурма ва мишяк учун sp3, sp3d гибридланишли бирикмалар учрайди. Мисол учун ортофосфат кислота ва [PH4]+[PBr4]+[PCl4]+ ва [AsPh4]+ каби бирикмаларда тетраэдрик кўринишни эгаллайди. Шуниндек унинг РХ5 типидаги бирикмаларда унинг гибридланиши sp3d га фазовий шакли эса тригонал бипирамида кўринишга эга бўлади. Айрим комплекс бирикмаларда бу элементларнинг гибридланиши sp3d2 ва фазовий шакли октаэдр ҳам бўлиши мумкин. Қуйидаги 11-жадвалда бешинчи гуруҳ элементларнинг стереокимёси хакида маълумотлар келтирилган. 11-жадвал. V гуруҳ элементлари бирикмаларининг стереокимёси
II.4. VI гуруҳ элементлари стереокимёси Икки атомдан иборат кислород молекуласини молекуляр орбиталлар буйича қуйидагича ёзиш мумкин: О2[KK(zσ)2(yσ)2(xσ)2(ωπ)4(σπ)2] О+О→О2 (КК) (σ2s)2 (σ2s*)2 (π2p)4 (σ2px*)2 (π*2py)1 (π*2pz) Кислороднинг координацион сони тўртга, бош квант сони эса учга тенг ва бу ҳолат учун катта энергия талаб этилади. Кислород бирикмалари стереокимёси қуйидаги 12-жадвалда келтирилган: 12-жадвал. Кислород бирикмаларини стерокимёси
Агар кислород молекуласида битта электрон жуфт ва битта p - боғ ҳосил бўлса, молекула бурчакли шаклда бўлиши кузатилади. Бундай бирикмаларга озон молекуласи мисол бўлади. Бунда уччала кислород атомлари орасидаги бурчак 116,80 га тенг, кислород атомлари орасидаги масофа эса 128 нм га тенг бўлади. Тоза табиий олтингугурт қаттиқ, сариқ рангли кристалл модда бўлиб унинг зичлиги 2,07 г/см3, суюқланиш ҳарорати 112,80С га тенг. Сувда эримайди, аммо СS2 да бензолда анча яхши эрийди. Одатдаги таёқча олтингугурт ромбик олтингугурт деб аталади, у октаэдр шаклига эга. Агар суюқ олтингугурт секинлик билан совитилса, у моноклиник олтингугуртга айланади. Уни хоссалари ромбик олтингугуртдан фарқ қилади. Суюқлантирилган олтингугурт - қайнаш ҳароратигача қиздирилиб совуқ сувга жилтиратиб қуйилса у юмшоқ, резинага ўхшаш жигар ранг массага айланади. Бу массани ип қилиб чўзиш мумкин. олтингугуртнинг бу модификацияси пластик олтингугурт деб аталади. Пластик олтингугурт бир неча соатдан кейин яна мўрт бўлиб, секинлик билан ромбик олтингугуртга айланади. Олтингугуртнинг бу айтган учта шакл ўзгаришидан бошқа шакл ўзгаришлари ҳам бор. Агар олтингугурт қайнаш ҳароратигача қиздирилса унда қизиқ ўзгаришлар бўлади. Олтингугурт 112,80С да суюқланиб ҳаракатчан сариқ суюқликка айланади. У янада қиздирилса қуюқлаша боради, 2500С да шундай қуюқлашадики, ҳатто пробиркадан идиш тўнкарилганда ҳам анча вақт тўкилмайди. 3000С дан юқори ҳароратда яна ҳаракатчан суюқликка айланади аммо ранги қоралигича қолади. Ниҳоят 444,60С да қайнаб сариқ буғ ҳосил қилади. Буғ совутилса тескари жараён содир бўлади. Олтингугурт - типик металлоиддир. Олтингугурт кўпгина металлар билан масалан, Fe, Zn ва бошқалар билан бевосита бирикади, у қарийб барча металлоидлар билан бирикади. Олтингугурт кислород билан бирикиб SО2 ва SО3 ҳосил қилади. Бу оксидлар Н2SО3 ва Н2SО4 ни ангидридларидир. Олтингугурт водород билан Н2S ҳосил килиб, уни сувдаги эритмаси кислотали хоссага эга. Селеннинг ҳам, олтингугуртга ўхшаш, бир неча аллотропик шакл ўзгариши бор. Агар қизил кукунсимон ҳолидаги аморф селен суюқлантирилиб, бирдан совуқ сувга қўшилса, қизғиш-қўнғир тусли, шиша каби ялтироқ мўрт кристалл моддага айланади.(tc=1750). Бу селен қиздирилса, барқарор кул ранг тусли кристалл селенга айланади. Селеннинг ҳамма шакл ўзгаришлари сульфат кислотада ва СS2 да эрийди, фақат кул ранг селен CS2 да эримайди. Кул ранг селен қоронғида электр токини ниҳоятда оз ўтказади, аммо нур таъсирида унинг электр ўтказувчанлиги анча ошади шу хоссаси туфайли, у баъзи оптик асбобларда ва фотоэлементларда ишлатилади. Ундан ташқари, селен ток тўғрилагичлар тайёрлашда, сариқ ва қизғиш-сариқ шишалар тайёрлашда, каучукни вулканлашда ишлатилади [11-14]. Кислороддан теллурга ўтган вактда даврий ўзгарувчи металлик хоссасини кўриш мумкин. Бунда атомларнинг электроманфийлиги камаяди. Кислороддан фарқли равишда бу элементларнинг ташқи қаватида d қаватнинг борлиги σ боғда dπ ва pπ орбиталлар ўртасида боғланишни кўрсатади. Бу эса буларда III ,IV ва VI валентликни намоён бўлишига сабабчи бўлади .Шунинг учун S,Sе ва Tе да боғ тури ва гибридланиш тури ошади (13-жадвал). 13-жадвал S,Se vа Te бирикмаларининг стереокимёси
sp2 гибридланиш sp2 гибридланиш орқали ҳосил бўлган σ боғли бирикмаларга электрон гибридли SO2 ва электрон жуфтсиз SO3 мисол бўлади. Буларни фазовий шакли олдинги жадвалда кўрсатилгандек турли хил бўлади. А) Бурчакли молекулалар: SO2 молекуласининг тузилишини қуйидаги кўринишларда ифодалаш мумкин. Бу ерда Б)Текис молекулалар Агар олтингугурт VI валентли бирикма ҳосил килса, SО3 да тугри текис тригонал ҳосил қилади. Бунда S-О боғ узунлиги 142 нм . Унинг молекуласи ҳосил бўлиши молекуляр орбиталлар методи бўйича қуйидагича бўлади: 3s ,3pх 3pу ёки3р2 –гибрид орбиталлар σ боғ ҳосил килишида катнашади. sp3-гибридланиш А) Бурчакли молекулаларнинг хоссалари қуйидаги 14- жадвалда келтирилган
Жадвалдан кўриниб турибдики, Х2S2 типидаги бирикмаларнинг S-S боғи Н2О2 даги О-О боғига анологик хоссаларни намоён этади . В) Пирамидали молекулалар Пирамидали кўринишга эга бўлган бирикмаларга [SF3]+ [SеF3]+ ва [TеF3]+ ионларни саклаган бирикмалар мисол бўлади. Уларнинг изоэлектрон катори учун боғ бурчаги қуйидагича: [SF3]+ →97,5 PF3→97,5 [SeF]+→94,2 AsF3→96,2 Кўриниб турганидек бу бурчаклар жуда яқин. Пирамидал шаклли бирикмаларни формал тарзда қуйидагича кўрсатиш мумкин Уларнинг кўпчилиги полимер шаклида бўлади. Шунинг учун уларда боғ бурчаги ва гибридланиши ўзгаради. Полимернинг мономерларнинг кўриниши шартли равишда қуйидагича. Г) Тетраэдрик молекулалар Тетраэдрик молекулаларни VI валентли элементлар ҳосил қилади. Бўларга МО42-, SО2Х2 ва бошкалар мисол бўлади. Уларнинг тузилиши қуйидагича. Д) Қисилган тетраэдр Бу типдаги бирикмаларда SF4 , SеF4 ва TеСI4 газ фазада мисол бўлади. Бу ерда акциал боғлар 161 нм ва экваториал боғлар эса 155 нм га тенг бўлади . Е) Квадрат пирамида. Бу типдаги бирикмаларга [TеХ5]- типдаги бирикмалар мисол бўлади . Бунда бўлинмаган электрон жуфт олтинчи ҳолатни эгаллайди.Бу типдаги бирикмаларга шу бирикмаларнинг изоэлектрон катори [SbF5]2- ҳам мисол бўлади. Ж) Октаэдрик молекулалар Бу гуруҳга SF6, SеF6 TеF6, SF5СI, SF5Br лар мисол бўлади. Шунингдек S2F10, S2O2F10 молекулалари ҳам октаэдрик шаклни ҳосил килиб, S-S ва S-О-О-S куприклар мавжуд. VII гуруҳ элементлари стереокимёси Хлор, бром ва йод ўз бирикмаларида -1 дан +7 га қадар оксидланиш даражаларни намоён қила олади. Уларнинг муҳим гидроксидлари қуйидаги: + 1 учун HCIO, HBrO, HIO + 5 учун HCIO3, HBrO3, HIO3 + 7 учун HCIO4, HBrO4, H5IO6 Бу ерда келтирилган горизонтал қаторда кислоталарнинг кучи камаяди, вертикал қаторда эса ортиб боради. Кейинги ҳолат айниқса хлорнинг кислородли кислоталарида кучли ифодаланган, чунончи HCIO4 ниҳоятда кучли кислота; HIO – амфотер хоссаларини намоён қилади. Галогенларда ташқи электрон ваватнинг тугалланишга яқинлиги сабабли битта электрон олиши ёки ташқи қаватидаги еттита электрондан биттасини, учтасини, бештасини ва еттитасини (фтордан ташқари) ҳам бериши мумкин. Уларнинг кислородли бирикмаларида ковалентликка етишгунча ташқи қаватидаги мавжуд электрон жуфтлар уларнинг фазовий тузилиши ва гибридланишига таъсир қилади. Галогенларнинг барча кислородли кислоталари шу туфайли sp3 гибридланишни намоён қилади ва бу 15 – жадвалда келтирилган 14-17. 15 – жадвал. Галоген бирикмаларининг стереокимёси
II. 6. VIII гуруҳ элементлари стереокимёси VIII гуруҳ асосий гуруҳча элементлари яъни инерт газлар ташқи қаватини октетга етказгани учун уларнинг реакцион қобилияти жуда кучсиздир. Лекин ксенон ва криптоннинг бир қатор бирикмалари олинган. Улар ўз бирикмаларида 2,4,6,8 валентликни намоён қилади. Саккиз валентликдан ташқари паст валентли бирикмаларида уларнинг ташқи қаватида эркин электрон жуфт борлиги сабабли уларнинг гибридланиши ва фазовий тузилиши ўзгаради. 16-жадвал. Нодир газларнинг бирикмалари стереокимёси
Мисол учун Хе нинг хлоридларининг гибридланиши қуйидагича бўлади: XeCl2 да ксеноннинг ташқи қаватидаги саккиз электрондан иккитаси боғ ҳосил қилишда қатнашган, олтита электрон (уч жуфт) катнашмай қолган. Натижада ксенон атомининг ўринбосарлари бешта бўлиб (олтита электрон уч жуфт ва 2 та хлор) у sp3d гибридланишга эга бўлади. XeCl4 молекуласида эса тўртта электрон яъни иккита жуфт жами олтита ўринбосар мавжуддир. Натижада молекулада sp3d2 гибридланиш рўй беради. XeCl6 молекуласида бир жуфт электрон ва олтита хлор атоми жами еттита ўринбосар мавжуд бўлиб бу sp3d3 гибридланишга эга эканлигини кўрсатади. Инерт газлар бирикмаларининг стереокимёси 16-жадвалда келтирилган [8, 17]. Демак, барча элементларнинг стереокимёсини ўрганганда уларнинг валент қобиғидаги электронлар сони ва уларнинг боғ ҳосил қилишда қатнашганлигига эътибор беришимиз лозим. Металлмасларнинг гибридланиши ва фазовий тузилиши 17-жадвалда ўз аксини топган [1-23]. 15-жадвал. Моддаларнинг гибридланиши ва фазовий ҳолати
ХУЛОСА Стереокимё ва унинг элементлари, турлари ҳақидаги маълумотлар классификацияланди ва атрофлича батафсил баён этилди. Металлмасларнинг бирикмалари стереокимё нуқтаи-назаридан гуруҳларга бўлиб-бўлиб классификацияланиб стереокимёси, фазовий шаклларининг кўриниш турлари, гибридланиши электрон тузилишига асосланган ҳолда чуқур ёритилди. Битирув малакавий ишда 500 дан ортиқ металлмаслар ва уларнинг бирикмалари стереокимёси, фазовий тузилиши ва гибридланиши таҳлил қилинди. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Популярная библиотека химических элементов: В 2-х кн. –2-е изд, испр и доп – М: Наука. 1977 Кн. 1: Водород – палладий. 1977. –567 с. ил Кн. 2: Серебро – Нильсборий и далее. – 1977. – 519 с. Ил Азимов К. Янги химиявий элементлар. – Т: Ўзбекистон, 1974. – 32 б М.Х.Карапетьянц, С.И.Дракин Общая и неорганическая химия. – М: Химия. 1981 Азимов А. Мир углерода: Пер. с англ. – М: Химия, 1978. – 206 с Азимов А. Мир азота: Пер с англ – M: Химия, 1981. – 158 с Химический энциклопедический словарь. / Глав. Ред. И.Л.Кнунянц . М: Сов. Энциклопедия, 1983. – 792 с В.А.Рабинович., З.Я.Хавин. Краткий химический справочник. Л: Химия. 1991. 431с Д.Н.Финкельштейн. Инертные газы. М: Наука. 1979. 200б Ахметов Н.С. Обшая и неорганическая химия. М: Высшая школа, 1979. 590 c. Оленин С.С., Фадеев Г.Н. Неорганическая химия. – М: Высшая школа. 1986. В.В.Фролов. Химия. – М: Высшая школа. 1986. Х.Р.Рахимов. Анорганик химия. – Т: Ўқитувчи. – 1984 К.Ахмеров, А.Жалилов, А.Исмоилов Умумий ва анорганик химия. –Т: Ўқитувчи. 1988. Н.А.Парпиев ва бошк. Анорганик кимё Т Узбекистон 2000 й. 480б Угай.Я.А Неорганическая химия М.»Высщая школа» 1989 Н.Л. Глинка. Общая химия. Л.: Химия, 1990. Н.Х. Максудов. Умумий химия. Т.: Укитувчи, 1972. З. Саидносирова. Анорганик химия. Т.: Укитувчи, 1980. К. Расулов, О. Йулдошев, Б. Кораболаев. Умумий ва анорганик кимё. Т.: Укитувчи, 1996. Реми Г. Курс неорганической химии /Пер. с нем. Т. I, II. М.: Мир, 1972 – 1974. Химический энциклопедический словарь /Под ред. И.Л. Кнунянца. М.: Советская энциклопедия, 1983. Коттон Ф., Уилконсон Дж. Основы неорганической химии. М.:Мир, 1979. Анорганикум /Под ред. Л. Кольдица; Пер. с нем. Т. 1,2. М.: Мир, 1984. Хьюи Дж. Неорганическая химия. Строение вещества и реакционная спо-собность /Под ред. Б.Д. Степина и Р.А. Лидина; Пер. с англ. М.: Химия, 1987. Химическая энциклопедия /Под ред. И.Л. Кнунянца. Т. 1 – 4. М.: Советская энциклопедия, 1988 – 1995. Лидин Р.А., Аликберова Л.Ю., Логинова Г.П. Неорганическая химия в вопросах. М.: Химия, 1991. Химия. Справочное издание /Под ред. В. Шрётера; Пер. с нем. М.: Химия, 1989. Степин Б.Д., Цветков А.А. Неорганическая химия. М.: Высшая школа, 1994. Спицин В.И., Мартыненко Л.И. Неорганическая химия. Ч. I, II. Изда-тельство Московского универститета, 1994. Бухоро давлат университети кимё-биология факультети 5А440400- кимё таълим йўналиши битирувчиси Ахмедова Меҳригул Нозимовнанинг “Металлмаслар ва улар бирикмаларининг стереокимёси” мавзусидаги битирув малакавий ишига Т А Қ Р И З Таълим - инсон билиш фаолиятининг энг мураккаб турларидан бири бўлиб, индивидуал психик ривожланишни ва билимларни ўзлаштиришни анча тезлаштиради. Ўқитувчи таълим жараёнида факат билим бериш билан чегараланмай, ўқувчи - талабага таъсир ҳам кўрсатади. Бу эса, уларнинг билим олишларини янада фаоллаштиради, натижада ўқувчи таълим жараёнининг фаол иштирокчисига айланади. Айни жараёнда ўқитувчи кимёвий билимларни шакллантиришнинг турли усулларидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади. М.Ахмедова ўзининг битирув малакавий ишида металлмаслар ва улар бирикмаларининг стереокимёси, бор ва унинг бирикмалари стереокимёси, IV гуруҳ элементлари ва улар бирикмалари стереокимёси, V гуруҳ элементлари ва улар бирикмалари стереокимёси, VI гуруҳ элементлари ва улар бирикмалари стереокимёси, VII гуруҳ элементлари ва улар бирикмалари стереокимёси ва VIII гуруҳ элементлари ва улар бирикмалари стереокимёси каби бўлимларга бўлиб уларни маълум изчилликда системали тарзда келтирилган.Битирув малакавий иш 42 бетдан иборат иборат бўлиб, унда кириш, асосий қисм, хулосалар ва 23 номдаги фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилган. Иш юзасидан эътирозим хам бор: - ишда орфографик ва грамматик хатолар учрайди. - мавзу жуда катта ва кенг қамровли олинган. Бирор бир гуруҳ элементлари стереокимёси ўрганилганда жуда яхши бўлар эди. Юқоридаги камчиликлар БМИнинг сифат ва мазмунига таъсир этмайди ва у Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг битирув малакавий ишига қўйган талабларига жавоб беришини инобатга олиб, мен ишни «аъло» баҳода бахолайман.
БухДУ «Умумий кимё» кафедраси доценти М.С.Шарипов
Бухоро давлат университети кимё-биология факультети 5440400- кимё таълим йўналиши битирувчиси Ахмедова Мехригул Нозимовнанинг «Металлмаслар ва улар бирикмаларининг стереокимёси» мавзусидаги битирув малакавий ишига
Мустақил Ўзбекистонимизда турли соҳалардаги ўзгаришлар жамиятимиз олдига ўсиб келаётган авлод билими, маънавият, илмий дунёқарашини бойитишнинг самарали воситаларини излаш заруратини куймоқда. Ёшлармиздан эгалланган билимларни, жамиятимиз равнақи йўлида қўллай билиш талаб этилмокда. Шу билан бирга дарс самарадорлигини ошириш усулларидан бири талабани фаннини қизиқарли маълумотлари билан таништириб боришдан иборат. Бунинг учун дарсда мавзуларни системали ва тушуналри қилиб ўтиш алоҳида ахамиятга эгадир. Шунингдек, барча элементларнинг олиниши ва кимёвий хоссалари ўрганилганда уларнинг бирикмалари стереокимёси ҳақида тўлиқ маълумот берилмайди ва бу эса билимларни мукаммал бўлмаслигига олиб келади. Битирувчи мавзуга оид бир катор адабиётларни ўрганиш билан бир каторда рус тилидаги адабиётларни ва интернет матекриалларини қайта ишлаш малакасига эга бўлди. М.Н.Аҳмедованинг БМИ 42 машина ёзуви хажмида 10 та расм 17 та жадвал ва 23 та адабиётлардан фойдаланди. М.Ахмедова ўзининг интизоми, юксак маънавияти, билимга чанқоқлиги, жамоатчилиги билан ўртоқларига ўрнак бўлиб келмокда. Иш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг битирув малакавий ишга қўйган талабларига тула жавоб беришини инобатга олиб, уни ҳимоя қилишга тавсия этаман. Илмий рахбар доц. Н.Ш.Каттаев Бухоро давлат университети кимё-биология факультети 5А440400- кимё таълим йўналиши битирувчиси Ахмедова Меҳригул Нозимовнанинг “Металлмаслар ва улар бирикмаларининг стереокимёси” мавзусидаги битирув малакавий ишига
А Қ Р И З Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг барча соҳалар сингари таълим тизимида ҳам тубдан ислоҳотлар даври бошланди. Жумладан “Таълим тўғрисида” ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилиниши кимё фанини ўқитишда бир қатор замонавий педагогик технологияларни олиб кирди. Шунингдек, талабаларга маълумотларни бериш усули ҳам тубдан ўзгарди.
М.Ахмедова ўзининг битирув малакавий ишида металлмаслар ва улар бирикмаларининг стереокимёси (бор ва унинг бирикмалари стереокимёси, IV гуруҳ элементлари ва улар бирикмалари стереокимёси, V гуруҳ элементлари ва улар бирикмалари стереокимёси, VI гуруҳ элементлари ва улар бирикмалари стереокимёси, VII гуруҳ элементлари ва улар бирикмалари стереокимёси ва VIII гуруҳ элементлари ва улар бирикмалари стереокимёси) ни бўлимларга бўлиб уларни маълум изчилликда системали тарзда келтирилган.Битирув малакавий иш 42 бетдан иборат иборат бўлиб, унда кириш, асосий қисм, хулосалар ва 23 номдаги фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Иш жуда катта ҳажмда бажарилган бўлсада, иш юзасидан эътирозим хам бор: -Металлмасларни стереокимё нуқтаи-назаридан классификациялаб келтирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Юқоридаги эътироз БМИнинг сифат ва мазмунига таъсир этмайди ва у Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг битирув малакавий ишига қўйган талабларига тўлиқ жавоб беришини инобатга олиб, мен ишни «аъло» баҳода бахолайман.
Такризчи: БухОО ва ЕСТИ «Умумий кимё» кафедраси мудири. к.ф.н., доцент М.Каримов Download 0,79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling