Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети


Анорганик бирикмалари стереокимёси


Download 0.79 Mb.
bet4/8
Sana31.05.2020
Hajmi0.79 Mb.
#112395
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мехригул


1. Анорганик бирикмалари стереокимёси
Эркин углероднинг учта аллотропик шакл ўзгариши (олмос, графит, карбин) табиатда учрайди. Олмос рангсиз, тиниқ қаттиқ жисм (унинг қаттиқлиги Моос шкаласида 10 га тенг). Олмос қаттиқ бўлишига қарамай мўрт бўлиб, иссиқлик ва электр токини кам ўтказади. Олмосда углерод атомлари гиганд молекулалар ҳосил килиб С-С орасидаги масофа этандагидек 154 нм га тенг. Олмос кристалларида тўртта тетраэдрни ёнма – ён жойлашганлигини кўриш мумкин. Олмос кристаллари атомли панжарага эга бўлиб, кубик системага киради. Унинг қаттиқлиги атомлари орасидаги кучли боғланишдан ва кристалл панжарасининг мустаҳкамлигидандир. Олмосга кислота ҳам, ишқор ҳам таъсир қилмайди. Олмос ҳавода 860-10000С да, соф кислородда 720-8000С да ёнади. Кислородсиз жойда олмос 18000С қиздирилса, графитга айланади ва унинг кўриниши 5-расмда келтирилган.



5-расм. Олмоснинг кўриниши қуйидагича:


Графит кул ранг тусли қаттиқ модда бўлиб, қўл билан ушлаганда худди мойлик буюм каби сезилади. Графит силлиқ, юмшоқ бўлиб, унинг тузилишида углерод атомлари параллел текисликлардаги мунтазам охири кўринмайдиган қисилган олтибурчакнинг (гексагонал) учларига жойлашган. Графитда гексагонал шакллар қатлам – қатлам жойлашади. Графит билан қоғозга чизилганда қоғозда излар қолади. Бунга сабаб гексагонал катламлар орасидаги Ван – дер – Ваальс кучлари кучсизлигидир. Хар бир гексагонал қатлам конденсирланган олти аъзоли ҳалқалар манзарасини эслатади. Графитдан қалам, электродлар, металларни суюқлантириш учун тигеллар тайёрланади. Графитнинг фазовий кўриниши 6-расмда келтирилган.







6- расм. Графитнинг кўриниши қуйидагича:





Карбин углероднинг учинчи аллотропик шакл ўзгариши бўлиб, чизиқли полимеридир. У икки хил α ва β ёки полиин ва полиен шаклларда олинган. Уларнинг формула кўриниши қуйидагича:




(-С=С=С=С=С-)n

(-C≡C- C≡C-)n

полиен

полиин

Бизга маълумки углерод ўз бирикмаларида доимо IV валентликни (ис газидан ташқари) намоён қилади. Углерод бирикмаларида уч хил тузилиш кузатилади, тўғри чизиқ, тригонал ва тетраэдр.

Углероднинг СХ4 типидаги барча бирикмалари ва тўйинган углеводородлардаги шакли тетраэдрик кўринишга эга.

5- жадвалда углероднинг баъзи бир текис тригонал бирикмалари стереокимёси келтирилган:



5- жадвал. Текис тригоналли углерод бирикмаларининг тузилиши


Бирикма

Бурчак

Боғ узунлиги

Бирикма

бурчак


Боғ узунлиги

С=О

С-Х(Y)

С=О

С-Х(Y)

СOBr3

110

113

205

CH3COF

110,3

118

135

COCl2

111,3

117

175

CH3CHO

117,5

122

-

COClF

108

117

131

HCONH2

113,2

119

138

COF2

112

116

175C-Cl

130 C-F


HCOF

108

118

134

CH3COCl

112,7

119

179C-Cl

CH3OCHO

109,3

120

-

CH3COCN

115

123

-

(CH3)2CO

117,2

122

-

Шунингдек карбонат иони ҳам текис тузилган бўлиб молекуляр орбиталлар усули бўйича таҳлил қилинганда тўртта молекуляр p - орбиталлар π1-боғловчи, π2- ва π3- боғламовчи π4- бўшаштирувчи орбиталлар эканлигини кўриш мумкин. Бу ерда π1 – боғловчи орбитал қуйидаги комбинация туфайли ҳосил бўлади [4-7].



π1=φС2рz+ φO2pz(1)+ φO2pz(2)+ φO2pz(3)

Углероднинг уч хил кўринишли бирикмалари қуйидаги 6- жадвалда келтирилган.



6-жадвал. Углерод бирикмаларининг стереокимёси

шакли

гибридланиш

σ боғ

жуфт

π боғ

Мисол

Тетраэдр

sp3

4

0

0

CCl4

Тригонал

sp2

3

0

1

COCl2

Чизиксимон

Sp

2

0

2

CO2,HCN

Si бирикмаларида атом кристалл панжара ва ковалент боғланиш бўлганлиги учун улар маълум бир фазовий шаклга эга. Кремний бирикмалари учун асосан тетраэдрик кўриниш хос бўлиб sp3 гибридланишни намоён қилади. Кремнийнинг координацион сони олтига тенг бирикмалари синтез қилинган бўлиб уларнинг фазовий шакли октаэдр кўринишга эга.



Кремнийнинг барча бирикмалари sp3 гибридланган бўлиб, тетраэдрик кўринишга эга. Шунингдек унинг полисиликатлари ва кремнийорганик мономер ва полимерларида ҳам тетраэдрик кўринишда бўлади.


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling